Иминова Дилноза Насировна
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
“Мотиватсион ёндашув асосида талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантириш методикаси (педагогика таълим йўналиши мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10044
Илмий раҳбар: Артикова Мухайё Ботиралиевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Хасанова Гулсанам Хусановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Орипова Нодима Халиловна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мотиватсион ёндашув асосида талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик модели мотиватсион ёндашув асосида ўқув-фаолият компонентларига шахсий индивидуал ўсишга йўналтирилган дидактик таъминотни таълим олувчиларнинг ички ва ташқи рағбат (интринсик ва экстринсик) ўртасидаги узвийликни таъминловчи мотиватсион омиллар мажмуасини интегратсиялаш орқали такомиллаштирилган;
педагогик таълимда талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари таълим олувчиларнинг касбий эҳтиёжлари ва қизиқишларига мослаштирилган нарратив таҳлил методларини метакогнитив фаоллик даражасини ўсишини таъминловчи дарс модулларига динамик мослаштирилиши орқали бойитилган;
педагогик таълимда талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг методик тизими мотиватсион ёндашувнинг педагогик-психологик асосларини методлар ўртасидаги ўзаро функсионал боғлиқликни талабанинг индивидуал эҳтиёжлари, қизиқишлари ва мотив даражасини аниқлаш тамойилларини мотиватсион-диагностик блогига комплекс адаптатсиялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг академик фаоллигини мотиватсион ёндашув асосида ривожлантириш мезонлари ижтимоий ва касбий эҳтиёжларига мос ўқув фаолиятини фаоллаштиришга хизмат қилувчи психологик-педагогик омилларга тайёрлов, фаолият ва рефлекция босқичларига индивидуал ёндашув ва тескари алоқани ташкил этиш механизмини самарали киритиш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мотиватсион ёндашув асосида талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантириш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик модели мотиватсион ёндашув асосида ўқув-фаолият компонентларига шахсий индивидуал ўсишга йўналтирилган дидактик таъминотни таълим олувчиларнинг ички ва ташқи рағбат (интринсик ва экстринсик) ўртасидаги узвийликни таъминловчи мотиватсион омиллар мажмуасини интегратсиялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланман мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан берилган 391024 рақамли рухсатнома). Натижада, талабаларнинг мутахассисликка доир билимларни эгаллашда акадамик фаоллигини таъминлашнинг дидактик таъминотини шакллантиришга эришилган;
педагогик таълимда талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари таълим олувчиларнинг касбий эҳтиёжлари ва қизиқишларига мослаштирилган нарратив таҳлил методларини метакогнитив фаоллик даражасини ўсишини таъминловчи дарс модулларига динамик мослаштирилиши орқали бойитилганлигига оид илмий янгилигидан “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 733379 рақамли рухсатнома). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида фанни ўқитиш самарадорлиги, талабаларнинг касбий-педагогик фаолиятга тайёрланиш жараёни интенсивлашувига хизмат қилган;
педагогик таълимда талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг методик тизими мотиватсион ёндашувнинг педагогик-психологик асосларини методлар ўртасидаги ўзаро функсионал боғлиқликни талабанинг индивидуал эҳтиёжлари, қизиқишлари ва мотив даражасини аниқлаш тамойилларини мотиватсион-диагностик блогига комплекс адаптатсиялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Китобхонлик маданиятини шакллантириш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан берилган 537032 рақамли рухсатнома). Натижада, талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг узвийлиги ва узлюксизлигини методик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогик таълимда талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг методик тизими мотиватсион ёндашувнинг педагогик-психологик асосларини методлар ўртасидаги ўзаро функсионал боғлиқликни талабанинг индивидуал эҳтиёжлари, қизиқишлари ва мотив даражасини аниқлаш тамойилларини мотиватсион-диагностик блогига комплекс адаптатсиялаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2023-2024 йилларда бажарилган И-203-4 рақамли “Ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни, амалий топшириқ, мултимедиявий ресурслар бўйича ягона тизимга устуворлик бериш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 16-июлдаги 02-14-06-609-сон маълумотнома). Натижада, талабаларнинг академик фаоллигини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ва уларнинг аҳамиятига доир илмий билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish