Кахрамонов Хуршиджон Шуҳрат ўғлининг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқаришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Iqt1011 
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқаришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни коммунал хизматлар соҳасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини технологик янгиланиш, рақамли трансформация ва инвестицион фаоллик асосида модернизация қилиш орқали барқарор хизмат кўрсатиш, харажатларни камайтириш ва қўшимча ижтимоий-иқтисодий қиймат яратишга қаратилган бошқарув муносабатлари тизими сифатида такомиллаштирилган;
уй-жой коммунал хизматлари сифатини бошқаришнинг универсал алгоритми соҳадаги аниқ муаммоли вазиятлардан келиб чиқиб ички ва ташқи ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишларни бажаришнинг оптимал кетма-кетлигини шакллантириш, назорат нуқталарини белгилаш имконини берувчи жараёнларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
уй-жой коммунал хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятининг жараёнга йўналтирилган модели соҳа хизматларини ИСО 9001:2015 стандарти талаблари асосида ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи жараёнлар мажмуасини ягона тизим сифатида лойиҳалаш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, бажарилаётган ишлар сифатини баҳолаш ва назорат қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ташкилотларининг рақобатбардошлигини баҳолаш механизми рақобатбардошликнинг интеграл кўрсаткичи (Иcомп) учун чегаравий қийматлар кўрсаткичларни [0;1] оралиғида нормаллаштириш методологияси ҳамда диапазонни учта сифат зонасига тенг тақсимлаш тамойили асосида “жуда паст ва паст рақобатбардошлик зонаси” (Иcомп<0,4), “ўртача (мўтадил) рақобатбардошлик зонаси” (0,4 ≤ Иcомп ≤ 0,7), “юқори рақобатбардошлик зонаси” (Иcомп ≥ 0,7)га ажратиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш динамикасини тавсифловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишлари ҳажми, турар-жой биноларини ишга тушириш динамикаси ва уй-жой фонди кўрсаткичларини 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқаришнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни коммунал хизматлар соҳасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини технологик янгиланиш, рақамли трансформация ва инвестицион фаоллик асосида модернизация қилиш орқали барқарор хизмат кўрсатиш, харажатларни камайтириш ва қўшимча ижтимоий-иқтисодий қиймат яратишга қаратилган бошқарув муносабатлари тизими сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълим ташкилотлари талабалари учун тавсия этилган “Инновацион менежмент ва тадбиркорлик” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 11 мартдаги №197-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда уй-жой коммунал хизматларини инновацион ривожлантиришни бошқаришнинг назарий-методологик асослари бўйича билимларни кенгайтириш имконияти яратилган;
уй-жой коммунал хизматлари сифатини бошқаришнинг универсал алгоритми соҳадаги аниқ муаммоли вазиятлардан келиб чиқиб ички ва ташқи ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишларни бажаришнинг оптимал кетма-кетлигини шакллантириш, назорат нуқталарини белгилаш имконини берувчи жараёнларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2026 йил 29 январдаги №310/15-2-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ошиши таъминланган;
уй-жой коммунал хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятининг жараёнга йўналтирилган модели соҳа хизматларини ИСО 9001:2015 стандарти талаблари асосида ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи жараёнлар мажмуасини ягона тизим сифатида лойиҳалаш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, бажарилаётган ишлар сифатини баҳолаш ва назорат қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2026 йил 29 январдаги №310/15-2-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатиш тизимининг функсионал яхлитлиги таъминланди, бошқарув жараёнларининг шаффофлигини ошириш имконияти яратилган;
уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ташкилотларининг рақобатбардошлигини баҳолаш механизми рақобатбардошликнинг интеграл кўрсаткичи (Иcомп) учун чегаравий қийматлар кўрсаткичларни [0;1] оралиғида нормаллаштириш методологияси ҳамда диапазонни учта сифат зонасига тенг тақсимлаш тамойили асосида “жуда паст ва паст рақобатбардошлик зонаси” (Иcомп < 0,4), “ўртача (мўтадил) рақобатбардошлик зонаси” (0,4 ≤ Иcомп ≤ 0,7), “юқори рақобатбардошлик зонаси” (Иcомп ≥ 0,7)га ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2026 йил 29 январдаги №310/15-2-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар рақобатбардошлигини комплекс таҳлил қилиш ҳамда стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш динамикасини тавсифловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишлари ҳажми, турар-жой биноларини ишга тушириш динамикаси ва уй-жой фонди кўрсаткичларини 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2026 йил 29 январдаги №310/15-2-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида соҳа ривожланишининг турли ссенарийлари асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги яхшиланиши ҳамда таваккалчилик даражасини камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish