Мейлиқулов Шахбоз Холмамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Банк тизимини трансформация қилиш шароитида рақамли банк хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6708
Илмий раҳбар: Раҳматов Ҳасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети,
DSc. 22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Курбонбекова Моҳичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Улугʻбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда банкларнинг молиявий барқарорлиги ва самарадорликни ошириш мақсадида рақамли технологиялар ҳамда рақамли банк хизматларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари мижозларининг транзаксион фаолиятлари, тўлов одатлари, рақамли каналлардан фойдаланиш хусусиятлари ва демографик кўрсаткичларини катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) асосида қайта ишлаш ҳамда Сунъий интеллект (СИ) ва машинали ўрганиш (МЛ) моделларидан фойдаланиш орқали мижозларни сегментация қилган ҳолда банк даромадларини ошириш таклиф қилинган;
мижозларга индивидуал хизматлар кўрсатиш ва чат-ботлар ёрдамида мижозлар содиқлигини ошириш орқали харажатларни камайтириш ҳамда инсон хатоларини қисқартириш ҳисобига банкларда молиявий самарадорликни кучайтириш таклифи асосланган;
интернет ва мобил технологиялар қамровининг кенгайишини инобатга олган ҳолда, инфратузилма харажатларини оптималлаштириш ва хизматлар кўламини (сcалабилитй) аҳолининг рақамли қурилмалар билан таъминланиш даражасига мос равишда тезкор кенгайтириш имконини берадиган Cloud (булутли) ҳисоблаш технологияларига асосланган банк хизматларини кўрсатишининг платформавий модели таклиф этилган;
банкларда рақамли автоматлаштириш жараёнларини жадаллаштиришда РПА технологиялари, булутли технологиялар (Cloud computing) ва архивларни рақамлаштиришни кенг жорий этиш орқали операцион харажатларни ўртача 30-40 фоизга камайтириш ҳамда Cost-to-Income Ratio (CIR) кўрсаткичини пасайишига эришиш мумкинлиги таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк тизимини трансформация қилиш шароитида рақамли банк хизматларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Банк тизимини трансформация қилиш шароитида рақамли банк хизматларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари мижозларининг транзаксион фаолиятлари, тўлов одатлари, рақамли каналлардан фойдаланиш хусусиятлари ва демографик кўрсаткичларини катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) асосида қайта ишлаш ҳамда Сунъий интеллект (СИ) ва машинали ўрганиш (МЛ) моделларидан фойдаланиш орқали мижозларни сегментация қилган ҳолда банк даромадларини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” ва “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонининг 1-иловаси, 2.3-параграфида келтирилган устувор йўналишларни ижросини таъминлашга хизмат қилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 27-январдаги 05-04/502-сон маълумот-номаси; “Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 23-январдаги 03-14/1708-сон маълумотномаси). Натижада, банк даромадларини ўтган йилга нисбатан 5,2 трлн сўмга ошириш ва жисмоний шахсларга ажратилган кредитлардан олинадиган фоизли даромадлар ҳажмини 1,1 трлн сўмга етказишга олиб келади;
мижозларга индивидуал хизматлар кўрсатиш ва чат-ботлар ёрдамида мижозлар содиқлигини ошириш орқали харажатларни камайтириш ҳамда инсон хатоларини қисқартириш ҳисобига банкларда молиявий самарадорликни кучайтиришга таклифи АТ “Алоқабанк” ва “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонининг 1-иловаси, 2.3-параграфида келтирилган устувор йўналишларни ижросини таъминлашга хизмат қилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 27-январдаги 05-04/502-сон маълумотномаси; “Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 23-январдаги 03-14/1708-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банк рентабеллиги 2025 йилда 2024 йилга нисбатан 0,3 фоизга ошишига эришилган;
интернет ва мобил технологиялар қамровининг кенгайишини инобатга олган ҳолда, инфратузилма харажатларини оптималлаштириш ва хизматлар кўламини (сcалабилитй) аҳолининг рақамли қурилмалар билан таъминланиш даражасига мос равишда тезкор кенгайтириш имконини берадиган Cloud (булутли) ҳисоблаш технологияларига асосланган банк хизматларини кўрсатишининг платформавий моделига доир таклифи АТ “Алоқабанк” ва “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-февралдаги ПҚ-78-сонли қарори 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 27-январдаги 05-04/502-сон; “Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 23-январдаги 03-14/1708-сон маълумотномалари). Натижада, банкда молиявий хизматлар ҳажмининг 36 фоизга ўсиши асослаб берилган ва банкларнинг 2026-йилга мўлжалланган бизнес-режаларига киритилган;
банкларда рақамли автоматлаштириш жараёнларини жадаллаштиришда РПА технологиялари, булутли технологиялар (Cлоуд cомпутинг) ва архивларни рақамлаштиришни кенг жорий этиш орқали операцион харажатларни ўртача 30 - 40 фоизга камайтириш ва “Cost-to-Income Ratio” (CIR) кўрсаткичини пасайишига эришиш бўйича таклифи АТ “Алоқабанк” ва “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида қўлланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2026-йил 27-январдаги 05-04/502-сон маълумотномаси; “Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 23-январдаги 03-14/1708-сон маълумотномаси). Натижада, банк харажатларини 2025 йилда 2024 йилга нисбатан 13 фоизга камайтиришга олиб келган.