Мадаминов Бекзод Аллаяровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида риск-менежмент тизимини такомиллаштириш асосида молиявий барқарорликни таъминлаш методологияси” 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1085
Илмий маслаҳатчи: Хусанов Улугʻбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Маъмун университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технологиялари институт ҳузуридаги  DSc.03/2026.31.01.1.42.02 рақамли
Расмий оппонентлар: DSc., проф. Жумаев Нодир Хосиятович, DSc., проф.  Абдусаломов Акром Толлибоевич, DSc., проф.  Ҳайдаров Ўрол Ахмадович.
Етакчи ташкилот:  Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида риск-менежмент тизимини такомиллаштириш асосида молиявий барқарорликни таъминлаш методологиясини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида молиявий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган риск-менежмент тизимининг консептуал модели банк рискларини идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва бошқариш жараёнларини активлар ва мажбуриятларни бошқариш механизмлари, капитал етарлилиги, ликвидлик кўрсаткичлари ҳамда стресс-тест натижалари билан интеграциялаш таклиф асосланган; 
тижорат банкларида риск-менежменти сифатини баҳолаш рейтинг услубининг “паст” (0-50), “ўртача” (50-74), “юқори” (75-100) шкаласидан фойдаланиш орқали тижорат банклари барқарорлигини таъминлашнинг молиявий стратегияларини такомиллаштириш таклифи асосланган; 
тижорат банкларида риск-менежмент тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект асосида такомиллаштириш консепсияси Финтеч ва Регтеч технологиялари, Биг Дата ва Мачине Леарнинг алгоритмлари асосида реал вақт режимида рискларни прогнозлаш, стресс-тест ссенарийларини автоматлаштириш ҳамда эрта огоҳлантириш индикаторлари орқали молиявий барқарорликка таҳдид солувчи омилларни олдиндан аниқлаш имконини берувчи инновацион бошқарув механизмини тадбиқ этиш таклиф этилган; 
тижорат банкларида молиявий барқарорликка таъсир этувчи рискларни комплекс баҳолаш асосида Риск-басед Эарлй Wарнинг Сйстем (ЭWС) рисклардан эрта огоҳлантириш тизим модели таклиф этилган; 
Ўзбекистонда тижорат банклари барқарорлигини таъминлашнинг молиявий стратегияларининг устун йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улар ривожланишининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тижорат банкларида риск-менежмент тизимини такомиллаштириш асосида молиявий барқарорликни таъминлаш методологияси бўйича  олинган илмий  натижалар асосида:
тижорат банкларида молиявий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган риск-менежмент тизимининг консептуал модели банк рискларини идентификация қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва бошқариш жараёнларини активлар ва мажбуриятларни бошқариш механизмлари, капитал етарлилиги, ликвидлик кўрсаткичлари ҳамда стресс-тест натижалари билан интеграциялаш таклифи “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон санаот-қурилиш банки акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-апрелдаги 74-сонли маълумотномаси ва Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 6-апрелдаги 04-15/275-сонли маълумотномаси). Натижада “Агробанк”АТБ 2024 йил якуни билан жами активлар 13556,3 мрд.сўмга, яъни 20,3 фоизга ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда 2024 йил якуни билан соф фойда 1115,1 мрд.сўмни ташкил этиб, ўтган 2023 йилга нисбатан 30,2 фоизга ошган;
тижорат банкларида риск-менежменти сифатини баҳолаш рейтинг услубининг “паст” (0-50), “ўртача” (50-74), “юқори” (75-100) шкаласидан фойдаланиш орқали тижорат банклари барқарорлигини таъминлашнинг молиявий стратегияларини такомиллаштириш таклифи “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг  молиявий хавфсизлик даражаси баҳоланиб, молиявий барқарорлигига хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича комплаенс-назорат бўлимига тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
тижорат банкларида риск-менежмент тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект асосида такомиллаштириш консепсияси Финтеч ва Регтеч технологиялари, Биг Дата ва Мачине Леарнинг алгоритмлари асосида реал вақт режимида рискларни прогнозлаш, стресс-тест ссенарийларини автоматлаштириш ҳамда эрта огоҳлантириш индикаторлари орқали молиявий барқарорликка таҳдид солувчи омилларни олдиндан аниқлаш имконини берувчи инновацион бошқарув механизмини тадбиқ этиш тартиби “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон санаот-қурилиш банки акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-апрелдаги 74-сонли маълумотномаси ва Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 6-апрелдаги 04-15/275-сонли маълумотномаси). Натижада “Агробанк”  АТБда 2025 йил 6 ойда 2024 йилга нисбатан муддати ўтган кредитлар ҳажмини 106 млрд.сўмга камайтиришга эришилди ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда эса 2025 йилда 2024 йилга нисбатан муддати ўтган кредитлар ҳажмини сезиларли даражада камайтиришга эришилди; 
тижорат банкларида молиявий барқарорликка таʼсир этувчи рискларни комплекс баҳолаш асосида Риск-басед Эарлй Wарнинг Сйстем (ЭWС) рисклардан эрта огоҳлантириш тизими модели “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон санаот-қурилиш банки акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-апрелдаги 74-сонли маълумотномаси ва Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 6-апрелдаги 04-15/275-сонли маълумотномаси).  Натижада “Агробанк”  АТБда 2025 йил 6 ойда 2024 йилга нисбатан устав капитали 8,9 трлн сўмдан 11,2 трлн сўмгача ошган, муддати ўтган кредитлар ҳажмини 106 млрд.сўмга камайтиришга эришилди ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда эса 2025 йилда соф фойда 404 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган 2024 йилга нисбатан 18,9 % га кўпайган, 20025 йилда кредит портфели 66,6 трлн сўмга етиб, 15,9 % ўсиш қайд этилган;
Ўзбекистонда тижорат банклари барқарорлигини таъминлашнинг молиявий стратегияларининг устун йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улар ривожланишининг 2030-йилгача прогноз “Агробанк” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши (Ўзбекистон санаот-қурилиш банки акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-апрелдаги 74-сонли маълумотномаси ва Агробанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 6-апрелдаги 04-15/275-сонли маълумотномаси). Натижасида  “Агробанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБларнинг 2024-2026-йиллар учун ривожланиш стратегиясига тузатишлар киритишда фойдаланилган; 

Yangiliklarga obuna bo‘lish