Садикова Элеонора Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда академик хавотирланишни бартараф этишнинг психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1465
Илмий раҳбар: Усманова Манзура Наимовна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ядгарова Гулбаҳор Тиллаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг академик хавотирланишининг психологик детерминантларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич курс талабаларининг академик хавотирланиши мазмуни ва тузилиши ўқув назоратининг уч шакли (жорий, оралиқ ва якуний) доирасида намоён бўлишини ажратиб кўрсатиш орқали аниқлаштирилиб, бу ҳодисани аниқ ўқув вазиятлари орқали тушунтиришга имкон берди;
академик хавотирнинг психоемоционал зўриқишга чидамлилик ва барқарорликни ўз-ўзини баҳолаш, шунингдек, индивидуал-типологик хусусиятлар (нейротизм, темперамент тури) билан ўзаро боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланиб, бу таълим муҳитида хавотирли реакциялар сабабларини тушунишни кенгайтирди;
хавотирланишнинг тест кўрсаткичларини ўқув фаолияти контексти (назорат тури, тайёргарлик хусусиятлари, ўз-ўзини ҳиссий-эмоционал бошқариш стратегиялари) билан боғлаш имконини берувчи тадқиқотчининг муаллифлик сўровномаси ишлаб чиқилиб жорий этилди, бу эса ташхиснинг амалий аҳамиятини оширди;
талабаларида ҳолатни тартибга солиш, хавотирли кутишларни когнитив қайта қуриш ва тайёргарликни ташкил этишга қаратилган академик хавотирни енгиш тренинги ишлаб чиқилиб, тажрибада синовдан ўтказилди ҳамда унинг асосий психодиагностик кўрсаткичлар динамикаси бўйича самарадорлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда академик хавотирланишни бартараф этишнинг психологик детерминантлари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-амалий хулосалар таълим жараёни ва амалий фаолиятга жорий этилди:
бошланғич курс талабаларининг академик хавотирланиши мазмуни ва тузилиши ўқув назоратининг уч шакли (жорий, оралиқ ва якуний) доирасида намоён бўлишини ажратиб кўрсатиш орқали аниқлаштирилиб, бу ҳодисани аниқ ўқув вазиятлари орқали тушунтиришга имкон берганлиги асосланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-251-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10- ноябрдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси) олинди. Натижада талабалар стрессли вазиятларда намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг индивидуал-типологик асосларини тушунтириш имкониятлари кенгайтирилди;
академик хавотирнинг психоемоционал зўриқишга чидамлилик ва барқарорликни ўз-ўзини баҳолаш, шунингдек, индивидуал-типологик хусусиятлар (нейротизм, темперамент тури) билан ўзаро боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланиб, бу таълим муҳитида хавотирли реакциялар сабабларини тушунишни кенгайтирганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-251-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10- ноябрдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар стрессли вазиятларда намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг индивидуал-типологик асосларини тушунтириш имкониятлари кенгайтирилди;
хавотирланишнинг тест кўрсаткичларини ўқув фаолияти контексти (назорат тури, тайёргарлик хусусиятлари, ўз-ўзини бошқариш стратегиялари) билан боғлаш имконини берувчи тадқиқотчининг муаллифлик сўровномаси ишлаб чиқилиб жорий этилди, бу эса ташхиснинг амалий аҳамиятини оширилганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-251-сон буйруғИ билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10- ноябрдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар стрессли вазиятларда намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг индивидуал-типологик асосларини тушунтириш имкониятлари кенгайтирилди;
талабаларида ҳолатни тартибга солиш, хавотирли кутишларни когнитив қайта қуриш ва тайёргарликни ташкил этишга қаратилган академик хавотирни енгиш тренинги ишлаб чиқилиб, тажрибада синовдан ўтказилди ҳамда унинг асосий психодиагностик кўрсаткичлар динамикаси бўйича самарадорлиги исботланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-251-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар стрессли вазиятларда намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг индивидуал-типологик асосларини тушунтириш имкониятлари кенгайтирилди.