Очилов Махсуджон Мурадуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта чигитидан момиқ ажратиш жараёни янги технологиясининг назарий ва амалий тадқиқ қилиш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллар технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T573
Илмий раҳбар: Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc. 03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани дастлабки ишлашда толаси ажратилган чигитдан момиқ ажратишнинг ресурстежамкор, такомиллашган самарали технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта чигитдан момиқни ажратиш учун ресурстежамкор такомиллашган линтер ускунаси яратилган;
момиқни арра юзасидан ажратувчи мосламанинг такомиллашган ресурстежамкор технологияси яратилган;
момиқнинг арра юзасидан ажралиши ва унинг йўналтирувчи қувур бўйлаб ҳаракатининг назарий боғланишлари ишлаб чиқилган;
электро-энергия ва ҳаво сарфини 2 мартагача камайтирадиган, момиқни арра тишларидан сўриб олишга мўлжалланган такомиллашган момиқни арра тишидан ажратиш мосламаси яратилган;
такомиллашган технологияда жинланган чигитдан момиқ ажратгичнинг ишчи қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта тозалаш корхонасида толаси ажратилган чигитдан момиқ ажратиш технологияси жараёнини ўрганиш натижалари асосида:
толаси ажратилган чигитлардан момиқ ажратиш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (Жинлаган чигитлардан момиқ ажратиш линтери, №FAP 0138-2018 й.). Натижада толаси ажратилган чигитдан момиқ ажратишнинг самарали технологияси яратилган;
момиқ ажратиш қурилмасидаги такомиллашган арра тишидан момиқни ажратувчи мослама “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналарида, хусусан “Гулистон пахта тозалаш” АЖда жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 31 октябрдаги 03-18/6271-сон маълумотномаси). Натижада, пахта чигитидан момиқ ажратишда 2 мартагача ҳаво сарфини камайтириш ҳисобига электроэнергия тежаш имкони яратилган.