Рузиева Зулайхо Саматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2191.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исянов Равил Геннадевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc); Бабаева Шоира Баймурадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бўлажак бошланг'ич синф ўқитувчиларида лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини илмий-амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий контекстидаги фаолиятини ҳаётий фаолият кўникмалари (ижодкорлик- мустақил фикрлаш-таҳлил қилиш)га кооперативлигини таъминлаш, таълим амалиёти босқичларини лойиҳавий таълим консепсиясига мос модернизациялаш, субектив позициясини таҳлил ва рефлекцияга боғлиқ баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш модели мустақил тадқиқотчилик қобилиятларини ижтимоий стратегик мақсадларга детерминациялаш, касбий-ижтимоий функсияларини ҳаётий муаммоларни ҳал этишда субект-субект методик таъминотига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси конструктивизм ғояларини муаммо-режа-лойиҳа-натижа компонентларга босқичма-босқич сингдириш, ўқув жараёнини вазиятли вазифалар, илмий, касбий ва ижтимоий ҳуқуқий истиқболли вазиятларга адаптациялашган диагностик лойиҳаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги мустақил тадқиқот элементларини ўқитишдаги лойиҳавий фаолиятга интеграциялаш, структуравий-ахборот тўсиқларини табиий-когнитив эҳтиёжларга мувофиқлаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари касбий контекстидаги фаолиятини ҳаётий фаолият кўникмалари (ижодкорлик- мустақил фикрлаш-таҳлил қилиш)га кооперативлигини таъминлаш, таълим амалиёти босқичларини лойиҳавий таълим консепсиясига мос модернизациялаш, субектив позициясини таҳлил ва рефлекцияга боғлиқ баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Технология ва уни ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-июлдаги 22-01-293/22 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмалари тушунчасининг мазмуни ёритиб берилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш модели мустақил тадқиқотчилик қобилиятларини ижтимоий стратегик мақсадларга детерминациялаш, касбий-ижтимоий функсияларини ҳаётий муаммоларни ҳал этишда субект-субект методик таъминотларига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология ва уни ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-июлдаги 22-01-293/22 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш моделини интенсивлаштириш имкони яратилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси конструктивизм ғояларини муаммо-режа-лойиҳа-натижа компонентларга босқичма-босқич сингдириш, ўқув жараёнини вазиятли вазифалар, илмий, касбий ва ижтимоий ҳуқуқий истиқболли вазиятларга адаптациялашган диагностик лойиҳаларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология ва уни ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-июлдаги 22-01-293/22 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларини белгилашга эришилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги мустақил тадқиқот элементларини ўқитишдаги лойиҳавий фаолиятга интеграциялаш, структуравий-ахборот тўсиқларини табиий-когнитив эҳтиёжларга мувофиқлаштириш асосида оширишга оид таклифлар “Технология ва уни ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-июлдаги 22-01-293/22 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳавий тадқиқотчилик кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш методикаси мазмунини бойитишга эришилган.