Юсупалиева Умида Нуриллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сифатли ип олишда пахта толасидан сараланма тузиш усулларини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T112.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Кадам, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/03.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мукимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йигирилган ип ишлаб чиқаришда пахта толасидан сараланма тузиш усулларини такомиллаштириш асосида ип йигириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип йигиришда пахта толасининг кенг кўламда ишлатиладиган асосий хосса кўрсаткичлари қийматларининг тола типи, нави, синфи бўйича ўзгариш қонуниятлари ишлаб чиқилган;
чўзувчи жуфтликлар орасидаги разводкалар учун тола штапел узунлиги асосида оптимал қийматларни ифодаловчи формула ишлаб чиқилган;
сараланмадаги толалар хоссалари боғлиқлигини ифодаловчи аралашманинг комплекс кўрсаткичлари аниқланган;
пахта толасининг комплекс сифат кўрсаткичи ва унинг алоҳида тузувчилари орасидаги ўзаро функционал боғлиқликни ифодаловчи тенгламалар олинган ва устуворлик толанинг штапел узунлиги билан нисбий узиш кучидалиги аниқланган;
пахта толасидан йигирилган ипнинг сифати синфини баҳоловчи Rkm кўрсаткичини тезкорликда компьютер ёрдамида аниқлайдиган дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган;
йигириладиган ип ва сараланма хоссалари орасидаги регрессион боғланишларни аниқлаш натижасида янги технологик параметрлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сифатли ип олишда пахта толасидан сараланма тузиш усулларини такомиллаштириш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
халқаро стандартлар асосида сифат даражаси бўйича кўрсаткичлар кетма-кетлиги ишлаб чиқилиб, Наманган шаҳридаги “Namimpaks tekstil” МЧЖ ҚКда тадбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 15 ноябрдаги 04/18-4710-сон маълумотномаси). Натижада пахта толаси хосса кўрсаткичларидан фойдаланиш енгиллаштирилган, мослашувчанлиги яхшиланган ҳамда хосса кўрсаткичларини чегаралаш имкони яратилган;
корхонада сифатли сараланма тузишда тезкорликни таъминловчи яратилган компьютер дастури Наманган шаҳридаги “Namimpaks tekstil” МЧЖ ҚКга татбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 15 ноябрдаги 04/18-4710-сон маълумотномаси). Натижада корхонада оптимал сараланмани қўллаш, сараланма тузиш вақтини қисқартириш, ип сифатини яхшиланишига эришилган;
пахта толалари аралашмасидан сараланма тузиш ва уни комплекс сифат кўрсаткичларини баҳолаш услуби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан, Наманган шаҳридаги “Namimpaks tekstil” МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 15 ноябрдаги 04/18-4710-сон маълумотномаси). Натижада сараланмадан олинган ип ассортиментининг сифат кўрсаткичини 8% га яхшиланиши ва Rkm кўрсаткичининг катталашиши ҳисобига ип сифати синфининг ошишига эришилган.