Зиёев Шерзод Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий-дипломатик алоқаларнинг ўрнатилиши ва ривожланиши”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tar2363.
Илмий раҳбар: Хайдаров Иззатилла Махмуталиевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01
Расмий оппонентлар:
Раҳимов Мирзоҳид Акромович, тарих фанлари доктори, профессор.
Исматуллаев Фарходжон Одилжонович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даврида Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ ўртасидаги сиёсий-дипломатик алоқалар тарихи ва ундаги омилларни комплекс ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ орасидаги ўзаро сиёсий алоқаларда барқарор тараққиётни таъминлаш, минтақада энергетика ва инсон ресурсларидан унумли фойдаланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали ҳуқуқий тизимларни яқинлаштириш, глобал ва минтақавий хавфсизлик – бирламчи устувор йўналишлар бўлганлиги асосланган;
ўзаро кўп томонлама сиёсий алоқаларнинг ривожланиши илк дипломатик алоқалар, ҳуқуқий асослар шаклланиши, дастлабки стратегик муносабатлар, илк минтақавий стратегия ва кўп томонлама ҳамкорлик 5 босқичда бўлганлиги аниқланган;
томонларнинг ўзаро сиёсий-дипломатик ришталарига таъсир кўрсатган муҳим тарихий воқеа ва жараёнлар минтақа давлатлари ва ЕИ ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига олиб келганлиги исботланган;
минтақанинг геостратегик жойлашуви кўп томонлама сиёсий векторнинг локал императив эканлиги далилланган;
ЕИнинг минтақага нисбатан сиёсати ва ёндашуви бошқа етакчи кучлардан консептуал ҳамда амалий жиҳатдан фарқ қилиши, Иттифоқнинг минтақадаги халқаро савдо, транспорт-логистика, ижтимоий инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлашда халқаро тажриба ҳамда амалиётни қўллашда ҳуқуқ устуворлигига кўпроқ эʼтибор қаратаётганлиги исботланган;
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати тизимида ЕИ билан алоқаларнинг тутган ўрни ва роли аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги сиёсий-дипломатик алоқалар алоқаларнинг ўрнатилиши ва ривожланишини ўрганиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг турли хорижий давлатларга давлат ташрифлари муносабати билан Ўзбекистон ва Марказий Осиё бошқа республикаларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек ҳозирги халқаро жараёнлар тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси (МТКР) расмий кўрсатувларидаги чиқишларда Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик, шунингдек ЕИ билан муносабатларнинг эволюцияси, мавжуд ҳолати ҳамда истиқболлари хусусида таҳлилий фикрлар, хулоса ва таклифлар билдирилган (“Дунё бўйлаб” телеканалининг 2025-йил 1-июлдаги 06-09-1039-сон далолатномаси).
Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ ўзаро алоқаларида асосан миллий манфаатлар ва дунё геосиёсий вазият, таҳлил ва кузатишлар томонлараро ўзаро ҳамкорликни яна-да кучайтиришда ва устувор йўналишларни аниқлаб олишда, стратегияни белгилаш ва ривожлантиришда қўшимча услубий йўриқнома, ўзаро муносабатларнинг келажакдаги ривожланиши истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар, асосланган фараз ва ссенарийлар, бу эса минтақа мамлакатларининг ташқи сиёсати ва кўп томонлама дипломатиясининг устувор йўналишларини белгилашда хизмат қилиши тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг жамиятда миллатлараро муносабатлар соҳасидаги маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил
18-августдаги 37-02-14/530-сонли маълумотномаси).
Ўзбекистоннинг янгиланган ташқи сиёсатининг асосий жўғрофий векторлари ва устувор муаммолар юзасидан билдирилган муҳим аргументлар ҳамда айтиб ўтилган Ўзбекистон манфаатлари учун мос таклиф ва хулосалардан ъКун.уз” ахборот каналининг “Ўзбекистон ташқи сиёсати вектори қандай шаклланиши керак?” деб номланган кўрсатувида (19.07.2023-йил санасида эфирга узатилган), шунингдек Ўзбекистоннинг бугунги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигидан кўзланган мақсадлар ва ўзаро манфаатли алоқаларнинг муштараклиги тўғрисида билдирилган назарий хулоса ва таклифлардан “Илғор давлатлар ҳамкорлик таклиф эта бошлади. Мутахассис – Мирзиёевнинг ташқи сиёсати ҳақида” мавзусидаги кўрсатувида фойдаланилган (“Wебехперт” МЧЖ муассислигидаги КУН.УЗ таҳририятнинг 2025-йил 3-июлдаги 56/ДА-сонли маълумотномаси).