Хидиров Хуршид Жамшид ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг минтақавий жиҳатлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6159
Илмий раҳбар: Жуманазаров Кодиржон Саляевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Халимов Жавлонбек Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Рустамов Алишер Баходирович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қашқадарё вилояти хусусий тадбиркорликни ишлаб чиқариш салоҳияти самарадорлигини ошириш орқали тадбиркорлик фаолиятини барқарор ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий тадбиркорликни минтақавий ривожлантириш корхоналар зичлиги, кредит олиш қулайлиги, инфратузилма қамрови, инновацион фаоллик ва экологик барқарорлик кўрсаткичларини ўз ичига олган индикаторлар тизимини омиллар ўртасидаги мултипликатив ва тармоқли ўзаро таъсирни акс эттирувчи тизимли боғлиқлик асосида вазнли йиғинди кўринишида комплекс баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарлари кесимида 1 км² га фаол юридик шахслар сони, кредит улуши, автомобил йўллари зичлиги ва электр тармоқларига уланиш даражасининг ўртача геометрик қиймати, инновацион фаол корхоналар улуши ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси кўрсаткичлари мин–макс (0≤CIMI≤1) нормаллаштириш ва энтропия усулида вазн коеффициентлари (w_i, ∑w_i=1) билан оғирланган CIMI=∑_(i=1)^5▒w_i  X_i^"норм"  индекс қийматлари асосида ҳудудларни мос равишда паст, ўрта ва юқори ривожланган гуруҳларга ажратилган;
Қашқадарё вилоятининг  барча туман ва марказий шаҳарлари учун инвестиция самарадорлигини ифодаловчи ROI=ΔGVP_real/I кўрсаткичи мин–макс усули орқали 0≤ROI_norm≤1 оралиғида нормаллаштирилган бооцтрап усулида аниқланган 33,3 ва 66,7 фоизлик тертиллар асосида ҳудудларни 0–0,4 (паст), 0,4–0,7 (ўрта) ва 0,7–1 (юқори) ривожланган гуруҳларга ажратиш таклиф илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), инвестициялар ҳажми ва бандлик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида CИМИ – микрокорхоналар интеграциясининг комплекс индексининг 2026–2030 йиллар учун ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада кичик бизнес ишлаб чиқариш салоҳияти самарадорлигини ошириш боʻйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
хусусий тадбиркорликни минтақавий ривожлантириш корхоналар зичлиги, кредит олиш қулайлиги, инфратузилма қамрови, инновацион фаоллик ва экологик барқарорлик кўрсаткичларини ўз ичига олган индикаторлар тизимини омиллар ўртасидаги мултипликатив ва тармоқли ўзаро таъсирни акс эттирувчи тизимли боғлиқлик асосида вазнли йиғинди кўринишида комплекс баҳолаш асосида такомиллаштирилган таклифи Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурида фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-11-4605-сон маълумотномаси) Натижада, композит индекс асосида ҳудудлар кесимида тадбиркорлик муҳитини миқдорий баҳолаш имконини берувчи баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилди ва уни ҳудудий мониторинг ҳамда рейтинг тузишда қўллаш мумкинлиги асослаб берилди.
 Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарлари кесимида 1 км² га фаол юридик шахслар сони, кредит улуши, автомобил йўллари зичлиги ва электр тармоқларига уланиш даражасининг ўртача геометрик қиймати, инновацион фаол корхоналар улуши ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси кўрсаткичлари мин–макс (0≤CIMI≤1) нормаллаштириш ва энтропия усулида вазн коеффициентлари (w_i, ∑w_i=1) билан оғирланган CIMI=∑_(i=1)^5▒w_i  X_i^"норм"  индекс қийматлари асосида ҳудудларни мос равишда паст, ўрта ва юқори ривожланган гуруҳларга ажратилган таклифи Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурида фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-11-4605-сон маълумотномаси). Натижада, CИМИ интеграл индекси орқали демографик ва иқтисодий кўрсаткичларни интеграциялаш натижасида секторлар кесимида ривожланиш даражасини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли белгилаш имконини берувчи аналитик механизм шакллантирилди. 
Қашқадарё вилоятининг  барча туман ва марказий шаҳарлари учун инвестиция самарадорлигини ифодаловчи ROI=ΔGVP_real/I кўрсаткичи мин–макс усули орқали 0≤ROI_norm≤1 оралиғида нормаллаштирилган бооцтрап усулида аниқланган 33,3 ва 66,7 фоизлик тертиллар асосида ҳудудларни 0–0,4 (паст), 0,4–0,7 (ўрта) ва 0,7–1 (юқори) ривожланган гуруҳларга ажратиш таклиф илмий асосланган таклифи Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурида фойдаланилган.  (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-11-4605-сон маълумотномаси). Натижада  ҳудудий имкониятлар, кластерлаш ва РОИ мониторинг тизимига асосланган модел орқали инвестиция лойиҳаларини танлаш ва устувор тармоқларни белгилашнинг амалий тартиби таклиф этилди.
Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), инвестициялар ҳажми ва бандлик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида CИМИ – микрокорхоналар интеграциясининг комплекс индексининг 2026–2030 йиллар учун ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифи Қашқадарё вилоятида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурида фойдаланилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 02-11-4605-сон маълумотномаси). Натижада CИМИ, ЯИМ, инвестиция ва бандлик ўртасидаги эконометрик боғлиқлик асосида 2030 йилгача ривожланиш кўрсаткичларини олдиндан баҳолаш ҳамда ҳудудий иқтисодий сиёсатни режалаштириш имконини берувчи прогнозлаш модели яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish