Таджиева Феруза Жумабаевнанинг  тарих фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ “Хива хонлигида диний муносабатлар тарихи (ХВИ аср – ХХ аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tar284.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Маткаримова Садоқат Максудовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Ражапов Озод Аминбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг асосий мақсади Хива хонлигида  диний  муносабатлар тарихи масаласини   тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Хива хонлигидаги шиа–сунний муносабатларини фақат диний қарама-қаршилик сифатида эмас, балки “диний легитимация орқали қулликни асослаш механизми” сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқлиги, шиаларнинг қул қилиниши амалиётида ақидавий фарқлардан кўра, сиёсий рақобат ва уруш ҳолатлари устувор бўлганлиги, дин эса ушбу жараёнга мафкуравий асос сифатида хизмат қилганлиги аниқланиб, бу ёндашув қулчилик тарихини фақат иқтисодий ҳодиса эмас, балки диний-сиёсий дискурс маҳсули сифатида таҳлил қилиш имконини бериши асосланган;
тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, хонликда диний муносабатлар доимий ва қатъий тамойилга эмас, балки сиёсий хавфсизлик, ташқи босим, иқтисодий манфаат ва демографик эҳтиёжларга қараб ўзгариб турганлиги, Хива хонлиги тажрибасини “бағрикенг давлат” ёки “мутаассиб давлат” сифатида баҳолаш илмий жиҳатдан соддалаштирилган ёндашув бўлиб, бу модел Марказий Осиё хонликлари тарихини қайта консептуал таҳлил қилиш заруратини юзага келтириши аниқланган;  
турли тиллардаги ёзма манбалардаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш орқали Хива хонлигида яшаган кам сонли халқлар (эронийлар, рус тутқунлари, немис меннонитлари, яҳудийлар-жудлар) вакилларининг дин борасидаги қатъий чеклашларга учрамаганлиги, уларнинг қўшни давлатлардаги каби, хусусан Бухоро амирлиги ва кейинчалик ҳатто Россия империясидаги каби диний қарашлари таъқиб қилинмасдан, ўзларининг анъанавий урф-одат ва маросимларини эркин ўтказганлиги (жумладан, Россия империясида немис меннонитлари, яҳудийлар ва қисман мусулмон аҳлига кўплаган чеклашлар амалга оширилиб келинган) далилланган; 
тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, хонликда айрим диний гуруҳларга (жумладан, немис меннонитлари) нисбатан ижобий муносабат уларнинг эътиқоди билан эмас, балки уларнинг хўжалик, техник, ҳунармандчилик ва ташқи алоқалардаги фойдалилиги билан белгилангани, Хива хонлигида диний сиёсат мутлақ ақидапарастлик эмас, балки прагматик давлат тафаккурига асослангани ва бу тушунча бошқа мусулмон давлатлари тарихини қайта талқин қилишда ҳам қўлланиши мумкинлиги асосланган;
Хива хонлигидаги диний муносабатларни ўрганишда вақф ҳужжатларини фақат иқтисодий ёки ҳуқуқий манба сифатида эмас, балки конфессионал мувозанатни тартибга солувчи сиёсий инструмент сифатида талқин қилиш зарурлиги, вақф тизими орқали нафақат диний муассасалар молиялаштирилган, балки уламолар, саййидлар, эшонлар ва айрим ҳолларда бошқа конфессия вакиллари билан давлат ўртасидаги муносабатлар мувозанатга солинганлиги аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Хива хонлигида диний муносабатлар тарихи билан боғлиқ маълумотлар, ёндашувлар ва хулосалар мазкур мавзуда тадқиқот олиб борувчилар учун назарий асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, олий ўқув юрти талабалари учун “Тарих”, “Этнология”, “Маданиятшунослик” каби фанлардан дарслик ҳамда ўқув қўлланмаларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, диссертациядаги талқин қилинган маълумотлардан миллатлараро муносабатлар ва миллий-маданий марказлар фаолияти ҳамда тарихини ўрганиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси маданий-маърифий ва илмий оммабоп дастурларни тайёрлашда хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Хива хонлигида диний муносабатлар тарихи, унинг бошқа динларнинг ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ айрим жиҳатлари аниқлаштирилади, бу эса ўз навбатида, мавжуд ўқув қўлланмаларига тегишли тузатишлар ҳамда қўшимчалар киритиш имконини беради; 
амалга оширилган кузатишлар ва олинган хулосалар Ўзбекистон Республикасида диний сиёсатни такомиллаштиришга оид таҳлилий ҳужжатлар учун асос бўлиши, шунингдек, диний бағрикенгликни аниқ мазмун билан тўлдириши мумкин;
маълумотлар таҳлили натижалари ва усуллари илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, Хива хонлиги тарихи бўйича махсус курсларни тайёрлаш, туристик гидлар учун материал сифатида қўлланилиши мумкин. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: “Хива хонлигида диний муносабатлар тарихи (ХВИ–ХХ аср бошлари)” мавзусидаги диссертация натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хива хонлигида диний эркинлик ва диний бағрикенглик муносабатлари, диний муносабатлар тизимида уламолар ҳамда дин пешволарининг роли ва аҳамияти тадқиқ этишга қаратилган. Диссертацияда янги илмий ёндашувлар асосида Хива хонлигининг бошқа минтақа ва халқлар билан маданий алоқалари уларнинг диний алоқалари тимсолида, хусусан, уларнинг ислом ва бошқа динларнинг шаклланиши жараёнига микро ва макро-ижтимоий омиллар шакллари сифатидаги таъсири ўрганилади. Шулардан келиб чиқиб, диссертация ишининг илмий янгиликлари, хулоса, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024 йил 19-декабрдаги №14-07-1995 рақамли маълумотномаси) Натижада, диний муносабатлар тарихига бағишланган мазкур диссертация иши хулосаларидан Ватан тарихини тарғиб қилишга, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга, миллий ўзликни англашга хизмат қилган; 
диссертация натижаларидан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида 2023 йил 17-25 апрел кунлари болиб ўтган “Халқаро анаънавий Тасвирий ва амалий санаът фестивал!” дойирасида ташкиллаштирилган амалий санаът асарларидан иборат кўргазмасида фойдаланилди (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2023 йил 15 майдаги №82 рақамли маълумотномаси). Натижада, Хива хонлигининг тарихий, этномаданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиш жараёнида ислом динининг тутган ўрни, мамлакатда бошқа динлар билан боғлиқ толерантлик ва диний бағрикенглик масалалари ёритиб берилиши асосида ёш авлоднинг оʻша давр ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёти тоʻгʻрисида тасаввурларни кенгайтиришда хизмат қилган;
Хива хонлигининг тарихий, этномаданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланиш жараёнида ислом динининг тутган ўрни ҳамда Хива хонлигида бошқа динлар билан боғлиқ толерантлик ва диний бағрикенглик сингари тушинчалар тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясининг “И-ФА-2019-25 Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида СМАРТ технологияларини яратиш” ҳамда “ПЗ-2020103078 – “Дорул ҳикмат вал маориф” замонавий виртуал музейини яратиш” мавзусидаги амалий лоҳиларни бажаришда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясининг 2025 йил 31 январдаги №46/2-25-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар халқ тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, мамлакатимиз тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндашувлар бўйича малакага эга бўлишга, тарих соҳасидаги билимларини оширишга имкон яратган;
диссертациянинг илмий натижаларидан “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармасининг низоми ва шу асосда Абдулғозий қилинган дастурларни амалга ошириш доирасида фойдаланилмоқда. Жумладан, тадқиқот натижалари, диссертация хулосалари ва тавсияларидан турли диний муассасалар низомлари ҳамда ўқув-услубий ҳужжатларини тизимлаштириш, музейлар тарихий-маданий меросини тарғиб қилиш, диний зиёратгоҳларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини кенгайтириш, шу асосда Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмни ривожлантиришда фойдаланилган (“Олтин мерос” халқаро хайрия жамгаърмасининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-57 рақамли маълумотномаси). Натижада, Хива хонлигининг тарихий, этномаданий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиш жараёнида ислом динининг тутган ўрни, мамлакатда бошқа динлар билан боғлиқ толерантлик ва диний бағрикенглик масалалари ёритиб берилган ҳамда ушбу маълумотлар “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси низомига мос келиши аниқланди; 
диссертация мавзуси бўйича тайёрланган “Хива хонлигида диний муносабатлар тарихи”деб номланган чиқиши Қорақалпоғистон телерадиоканалининг қорақалпоқ тилида олиб борилган “Мийрас”, “Ассалам Қарақалпақстан”, “Уълкемиз бойлап” ва “Кúш билимде” радио эшиттирилиши дастури орқали аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари, олимлар, талабалар ҳамдаўқувчи ёшларга тарғиб қилинди (Қорақолпоғистон Миллий телерадиокомпанияси “Қорақолпоғистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-декабрдаги 06-31-790-сонли маълумотномаси). Диссертацияда билдирилган фикр-мулоҳазалар, динлараро муносабатларнинг бугунги кунда ҳам долзарб вазифалардан бири эканлигини англашда, чиқарилган илмий хулосалар ёш авлодни диний бағрикенглик, динлараро ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши аниқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish