Авазова Мохинур Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сулаймон Боқирғонийнинг маънавий-маърифий қарашлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Ped7319
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар:  Ходжаниязов Сардор Умарович  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc) профессор Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (PhD) Бекетов Нурсеит Алижан ўғли.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сулаймон Боқирғонийнинг маънавий-маърифий қарашлари, педагогик таълимотлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий дунёқарашни шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
герменевтик, қиёсий-тарихий таҳлил методлари асосида тизимли-структуравий ва аксиологик тамойиллар уйғунлигида, Сулаймон Боқирғоний таълимотида марказий ўрин тутувчи “комил инсон” тарбияси педагогик консепсияси тасаввуфий-ирфоний қадриятлар, шунингдек, гуманистик ғояларнинг ёшлар ижтимоийлашуви ҳамда маънавий камолотидаги ўрнини талқин этиш орқали илмий жиҳатдан тизимлаштирилган; 
аксиологик, шахсга йўналтирилган ёндашувлар, контент-таҳлил ва педагогик моделлаштириш методлари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш жараёнида Сулаймон Боқирғоний асарларидаги (“Боқирғон китоби”, “Биби Марям китоби”) дидактик ва тарбиявий мотивлардан фойдаланишнинг педагогик механизмлари, шунингдек, ахлоқий барқарорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион тарбиявий технологиялар такомиллаштирилган;
Сулаймон Боқирғоний маънавий меросидан фойдаланишнинг интегратив-педагогик модели, тарихий-бадиий манбаларни замонавий интерфаол методлар (ақлий ҳужум, кейс-стади, муаммоли таълим), рақамли таълим ресурслари ва рефлексив ўқитиш технологиялари билан узвий боғлаш, шунингдек, талабаларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган компетенсиявий ва маданиятлараро ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
ёшларнинг маънавий-маърифий ривожланганлик даражасини Сулаймон Боқирғоний қарашлари асосида аниқлашга мўлжалланган критериал-диагностик воситалар тизими (когнитив, мотивацион ва фаолиятли компонентлар) педагогик тажриба-синов, кузатув, сўровнома ва тест методлари ҳамда математик-статистик таҳлил технологияларидан фойдаланиш асосида аниқлаштирилиб, уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари эмпирик жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сулаймон Боқирғонийнинг маънавий-маърифий қарашларини ўрганиш натижаси Сулаймон Боқирғонийнинг маънавий-маърифий қарашларини ўрганиш натижаси асосида:
герменевтик, қиёсий-тарихий таҳлил методлари асосида тизимли-структуравий ва аксиологик тамойиллар уйғунлигида “комил инсон” тарбияси педагогик консепсияси тасаввуфий-ирфоний қадриятлар ва халқ педагогикаси анъаналарининг ўзаро уйғунлиги ҳамда мутафаккир асарларидаги гуманистик ғояларнинг ёшлар ижтимоийлашувидаги ўрнини қиёсий таҳлил қилиш асосида тизимлаштирилган илмий асосланган хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги ФЗ-2020010829 рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 22-январдаги 04/11-2418-сон маълумотномаси). Натижада, Сулаймон Боқирғонийнинг бой маънавий меросини ёшлар дунёқарашига сингдириш асосида миллий ва умуминсоний қадриятлар нуқтайи назаридан тарбиялашга хизмат қилган.
аксиологик, шахсга йўналтирилган ёндашувлар, контент-таҳлил ва педагогик моделлаштириш методлари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва ахлоқий барқарорликни ривожлантиришга қаратилган аксиологик ёндашувни кучайтириш, турли мафкуравий таҳдидларга, диний экстремизм, оммавий маданият ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам маънавий иммунитетни шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан 2025-йилда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият” дастур сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-декабрдаги 05-09-2095-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ўзликни англаш, ўз-ўзни билишни ўргатиш, миллий қадриятларимиз ҳамда миллий-маънавий меросимиз муҳим назарий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган.
Сулаймон Боқирғоний маънавий меросидан фойдаланишнинг интегратив-педагогик модели,  тарихий-бадиий манбаларни замонавий интерфаол рақамли ресурслар билан узвий боғлаш ҳамда талабаларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга йўналтирилган дидактик ёндашувлар асосида тайёрланган “Хоразм мутафаккирларининг педагогик қарашлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2024-йил 7-декабрдаги №131-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашнинг оʻрни ва аҳамиятига доир билимларини оширишга хизмат қилган;
ёшларнинг маънавий-маърифий ривожланганлик даражасини Сулаймон Боқирғоний қарашлари асосида аниқлашга мўлжалланган критериал-диагностик воситалар тизими ҳамда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига доир хулосалар ва таклиф-тавсиялар “Хоразм мутафаккирларининг педагогик қарашлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2024-йил 7-декабрдаги №131-сонли нашр рухсатномаси). тажриба-синов ишларининг математик-статистик таҳлили асосида аниқлаштирилган. Натижада, Сулаймон Боқирғонийнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашни ривожлантиришга доир қарашларини тизимлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish