Жамединова Венера Кулановнанинг
фaлсaфa доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳaқидa эълон

I. Умумий мaълумотлaр.
Диссертaция мaвзуси, иxтисослик шифри (илмий дaрaжa берилaдигaн фaн тaрмоғи номи): «Қардош ва ноқардош тиллар паремияларида «меҳнат» концепти репрезентациясининг лингвистик хусусиятлари (рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тиллари имсолида)», 10.00.06 – Қиёсий aдaбиётшунослик, чоғиштирмa тилшунослик вa тaржимaшунослик (филология фaнлaри).
Диссертaция мaвзуси рўйxaтгa олингaн рaқaм: № В2019.2.PhD/Fil852.
Илмий рaҳбaр: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фaнлaри доктори, профессор.
Диссертaция бaжaрилгaн муaссaсa номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фaолият кўрсaтaётгaн муaссaсa номи, ИК рaқaми: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil. 35.02.
Рaсмий оппонентлaр: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фaнлaри доктори (DSc), доцент; Зинин Евгений Олегович, филология фaнлaри номзоди, доцент.
Етaкчи тaшкилот: Сaмaрқaнд дaвлaт чет тиллaр институти.
Диссертaция йўнaлиши: нaзaрий вa aмaлий aҳaмиятгa молик.
II. Тaдқиқотнинг мaқсaди рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ каби ўзаро қардош ва қардош бўлмаган тилларнинг паремиологик тизимида «меҳнат» концептининг лексик-семантик ва синтактик хусусиятлари асосида қандай ифодалинишини аниқлаш, таҳлил қилиш ва тавсифлашдан иборат.
III. Тaдқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн иборaт: 
замонавий ижтимоий-маданий ўзгаришлар шароитида рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тиллари паремиологик фондида “меҳнат” консепти репрезентацияси таҳлили асосида технологик ривожланиш ва меҳнат фаолиятининг трансформациясига қарамай, меҳнат этикаси ва қадриятларини ифодаловчи паремиялар ўз долзарблигини сақлаб қолиши ҳамда тил эгаларининг лисоний онгида дунёқарашни шакллантирувчи функцияни бажариши аниқланган;
“меҳнат” консептли паремиялар консептуал таҳлил асосида саккизта консептуал гуруҳга ажратилди: меҳнацеварлик, жараён, ўз вақтида бажариш, маҳорат, саъй-ҳаракат (ғайрат, тиришқоқлик), бойлик, сергаплик ҳамда ўз меҳнати маҳсулига эга бўлмаган уста модели; шунингдек, меҳнатга оид мақолларда акс этувчи образларнинг универсал ва миллий-специфик жиҳатлари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги “меҳнат” консептли паремиялар лексик-семантик таҳлил асосида тўққизта тематик-идеографик гуруҳга таснифланди (“бахт”, “меҳнат қуроли”, “зооним ва орнитонимлар”, “вақт”, “гендер белгиси”, “озиқ-овқат”, “ялқовлик”, “ер ва деҳқончилик”, “соматизмлар”), уларнинг парадигматик муносабатлари белгиланган; структур-семантик таҳлил орқали оламни англашдаги ўхшашликлар аниқланиб, ўхшаш ва синонимик паремиялар қиёсида эквивалент ва эквиваленциз бирликлар ҳамда синонимик вариантларнинг қўлланиш частотаси аниқланган;
рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ паремияларининг тузилишидаги ўхшашлик ва фарқлар когнитив нуқтайи назардан статистик ҳамда қиёсий-чоғиштирма таҳлил асосида очиб берилиб, конструкцияларнинг асосий модели икки бош бўлакли содда гаплар орқали ифодаланиши аниқланган; боғланган қўшма гаплар структур жиҳатдан таснифланиб, мотивацион ва ситуатив характердаги эргашган қўшма гапларда ҳол муносабатларининг структур-семантик хусусиятлари белгиланган.
IV. Тaдқиқот нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тилларидаги паремияларида «меҳнат» концепти репрезентациясининг лингвистик хусусиятларини чоғиштирмa тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан:
рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ паремиаларининг когнитив аҳамияти нуқтайи назаридан тузилишидаги ўхшашлик ва фарқлар статистик ва қиёсий-чоғиштирмa таҳлиллар орқали  очиб берилган ва конструкцияларнинг ўхшашлиги алоҳида фаоллик билан ажралиб турадиган икки бош бўлакли содда гаплар даражасида намоён бўлиши исботланган;  боғланган қўшма гапларнинг структур таснифи тавсифланган; мотивацион ва ситуатив характерга эга бўлган эргашган қўшма гаплардаги ҳол муносабатларининг структур-семантик хусусиятлари аниқланганлиги ва таҳлил қилинганлиги билан боғлиқ натижа ва материаллардан давлат илмий-техник дастурлари дойрасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли «Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22 ноябрдаги 04/1-5608-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу материаллар лойиҳа дойрасидаги электрон ресурслар, босма ўқув-услубий нашрлар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди ва амалий материаллар контентини мазмунан бойитди;
чоғиштирилаётган тиллардаги «меҳнат» концепти паремияларнинг  лексик-семантик таҳлили асосида тўққизта тематик-идеографик гуруҳга тавсифланганлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари доктори, доцент Н.Нормуродова раҳбарлигидаги АЛ-482103231-сонли 2022-2023-йилларга мўлжалланган «Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)» мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 01/6-5491-сонли маълумотномаси). Натижада «меҳнат» концепти Википедия электрон энциклопедияси мезонларига мос ҳолда электрон база шаклида жойлаштирилган ва фойдаланувчилар учун очиқ маълумот сифатида тақдим этилган;
«меҳнат» концепти паремияларни концептуал таҳлил қилиш орқали уларнинг қуйидаги концептуал белгиларни ўз ичига олган саккизта гуруҳи: «меҳнатсеварлик», «жараён», «ўз вақтида бажариш», «маҳорат», «саъй-ҳаракат, ғайрат, тиришқоқлик», «бойлик», «сергаплик», «ўз меҳнати маҳсулига эга бўлмаган уста» аниқланди, шунингдек, меҳнат ҳақидаги мақолларда урғу берадиган образлар ва воқеликлардаги универсал ва фарқли жиҳатлар асосланганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан давлат илмий-техник дастурлари дойрасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-сонли «Ўзбек тилининг таълимли корпусини яратиш» номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-ноябрдаги 04/1-5609-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу материаллар лойиҳа дойрасидаги электрон ресурслар, босма ўқув-услубий нашрлар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди ва амалий материаллар контентини мазмунан бойитди;
тадқиқотга тортилган замонавий ижтимоий-маданий ўзгаришлар шароитида рус, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тиллари паремиологик фондида «меҳнат» концепти репрезентациясининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК «Маданий маърифий ва бадий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган  «Бедорлик» радиоэшиттиришининг 2025-йил феврал-октябр ойларидаги сонлари сценариясида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05-09-1875-сонли маълумотномаси). Натижада радиоэшиттириш материалларини тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилди ва амалий материаллар контентини мазмунан бойитди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish