Исломова Заҳро Шуҳрат қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик лексика тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5689
Илмий раҳбар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Тожиева Гулбаҳор Номозовна ва филология фанлари доктори, профессор Насруллаева Гулшан Самадовна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик бирликларнинг лингвистик ҳамда экстралингвистик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг миллий маданиятни акс эттиришдаги вазифаларини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тиллари материаллари асосида аксиологик бирликларнинг ижобий, салбий ва нейтрал баҳо ифодаловчи семантик, шунингдек, баҳолаш, муносабат билдириш ва прагматик таъсир кўрсатишга хизмат қилувчи функсионал хусусиятлари қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиниб, баҳоловчи лексиканинг эмоционал-экспрессив, коннотатив ва миллий-маданий табиати ҳамда унинг тил тизимидаги ўрни лингвокултурологик нуқтайи назардан очиб берилган; 
ўзбек тилида миллий урф-одатлар, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий муносабатларни ифодаловчи аксиологик лексика тизимли равишда ахлоқий, эстетик, оилавий-маиший, маросимий ва ижтимоий-муносабат билдирувчи гуруҳларга ажратилиб, уларнинг семантик хусусиятлари ҳамда баҳоловчи вазифалари илмий жиҳатдан очиб берилган;
халқ оғзаки ижоди материаллари асосида аксиологик бирликларнинг миллий дунёқарашни акс эттиришдаги роли таҳлил қилиниб, уларнинг халқнинг “яхшилик ва ёмонлик”, “одоб ва андиша”, “гўзаллик ва хулқ” мезонларини ифодаловчи аксиологик кўрсаткич экани мақол, матал, ибора ва фолклор матнлари мисолида очиб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик бирликларнинг лингвистик, яъни баҳоловчи лексика, фразеологик бирликлар, метафорик ифодалар, сифатлаш ва коннотатив воситалар, ҳамда экстралингвистик - нутқ вазияти, коммуникатив мақсад, ижтимоий мақом, маданий фон ва дискурс муҳити орқали ифодаланиш механизми қиёсий жиҳатдан ёритилиб, аксиологик мазмуннинг тил бирликлари, дискурс контексти ҳамда коммуникатив омиллар билан боғлиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик лексика тадқиқи мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек ва инглиз тилларида аксиологик бирликларнинг лингвистик ҳамда экстралингвистик воситалар орқали ифодаланиш механизми қиёсий жиҳатдан тадқиқ қилиниб, аксиологик мазмуннинг тил бирликлари тўғрисидаги хулосалардан 1)  АМ-Ф3- 201908172  “ Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш”, 2) ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” ҳамда 3) ИЛ-402104209   “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш”  мавзуларидаги фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги №  04/1-623,  № 04/1-624  ҳамда 21-февралдаги  № 04/1-646 маълумотномаси). Натижада аксиологик бирликларнинг ясалиш усуллари, модел типлари, оддий сўз ясалиши ҳамда атаб қўйилган номларнинг ясалишидаги фарқли жиҳатларни такомиллаштириш имконини берган;
халқ оғзаки ижоди материаллари асосида аксиологик бирликларнинг миллий дунёқарашни акс эттиришдаги роли таҳлил қилиниб, улар орқали жамиятнинг ахлоқий ва эстетик қадриятлари қандай ифодаланиши асосланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси “Маданият ва маърифат” телеканали “Агар” кўрсатувининг “Мезонларга асосланган янги баҳолаш тизими Ўзбекистон таълимида керакми?” мавзусида тайёрланган сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 13-мартдаги 01-20/143-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар кўрсатувнинг мазмунли бўлишига, тақдим этилган маълумотларнинг илмий манбалар билан бойитилишига ва уни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш имконини берган;
ўзбек тилида миллий урф-одатлар, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий муносабатларни ифодаловчи аксиологик лексика илк бор тизимли равишда гуруҳларга ажратилиб, уларнинг семантик хусусиятлари ҳамда баҳоловчи вазифалари илмий жиҳатдан очиб берилгани асосида “Ўзбек ва инглиз тилларидаги аксиологик бирликларнинг изоҳли луғати” ( УДК 811.512.133   ББК 42.373(038) ) ни тайёрлашда фойдаланилган. Бу эса мазкур бирликларнинг тилдаги функсионал юкини очиб бериш ва қадриятлар тизимидаги ўрнини аниқ белгилашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish