Абдуразакова Зебинисо Акмалхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ B2025.3.PhD/Ped10640
Илмий раҳбар: Холматова Зироат Анваровна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01
Расмий оппонентлар:
Р.Сафарова педагогика фанлари доктори, профессор.
Б.Абдурахмонова педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари(илмий-тадқиқот фаолиятининг қадриятли мазмунини очиб беришга йўналтирилган таълим муҳити яратиш, тадқиқотчилик фаолиятини талабанинг шахсий мақсадлари ва ҳаётий қадриятлари билан интеграциялаш, академик ҳалоллик ва илмий этика қадриятларини тизимли шакллантириш, рефлексив-аксиологик фаолиятни ташкил этиш, қадриятга йўналтирилган илмий ҳамкорлик муҳитини яратиш) миллий ва халқаро таълим муҳитида тадқиқотчилик компетенсияларини таъминлашга йўналтирилган миллий бирлик элементлари (тили, урф-одати, анъаналари, қадриятлари)ни ўқув-тарбиявий фаолиятга интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизимини аксиологик ёндашувларга хос тамойиллар, интеллектуаллик ва ижодий-яратувчанликни ривожлантиришга оид илмий-методик таъминот умумтаълим мазмуни учун маълумотлар таҳлили, тезкор қарорлар қабул қилиш, қўллаш, муаммоли ва ижодий машқлар комплексини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
Миллий тарбия фани асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини аксиологик ёндашувлар асосида ривожлантириш модели “қадрият → мотив → фаолият → компетенсия” занжири механизмини интернализация қилиш асосида ўқув жараёнида прогнозлаш, лойиҳалаш, моделлаштириш методлари тадқиқотчилик компетенцияларини ривожланиш даражасининг оптимал педагогик-психологик принципларини (мантиқийлик, тизимлилик, кўпқирралилик) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциялари ривожланганлигини аниқлаш мезонлари (муаммонинг эҳтиёжга мослиги, режалаштириш ва усулларни танлаш, қарорлар қабул қилиш, муаммонинг тушунарлилиги ва илмийлиги) таянч компетенсиялар мазмунининг интегратив таъсирига (интилувчанликка, яратувчанликка, мантиқий фикрлашга, изланувчанликка, янгиликка, аналитик ва синтетик фикрлашга) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари(илмий-тадқиқот фаолиятининг қадриятли мазмунини очиб беришга йўналтирилган таълим муҳити яратиш, тадқиқотчилик фаолиятини талабанинг шахсий мақсадлари ва ҳаётий қадриятлари билан интеграциялаш, академик ҳалоллик ва илмий этика қадриятларини тизимли шакллантириш, рефлексив-аксиологик фаолиятни ташкил этиш, қадриятга йўналтирилган илмий ҳамкорлик муҳитини яратиш) миллий ва халқаро таълим муҳитида тадқиқотчилик компетенсияларини таъминлашга йўналтирилган миллий бирлик элементлари (тили, урф-одати, анъаналари, қадриятлари)ни ўқув-тарбиявий фаолиятга интеграциялаш асосида асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Миллий тарбия асослари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи билан тасдиқланган 333-157-рақамли нашр рухсатномаси). Натжада, аксиологик ёндашув асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциялари ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизимини аксиологик ёндашувларга хос тамойиллар, интеллектуаллик ва ижодий-яратувчанликни ривожлантиришга оид илмий-методик таъминот умумтаълим мазмуни учун маълумотлар таҳлили, тезкор қарорлар қабул қилиш, қўллаш, муаммоли ва ижодий машқлар комплексини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Миллий тарбия асослари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи билан тасдиқланган 333-157-рақамли нашр рухсатномаси). Натжада, талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизимини аксиологик ёндашувга интеграция қилинган;
Миллий тарбия фани асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини аксиологик ёндашувлар асосида ривожлантириш модели “қадрият → мотив → фаолият → компетенсия” занжири механизмини интернализация қилиш асосида ўқув жараёнида прогнозлаш, лойиҳалаш, моделлаштириш методлари тадқиқотчилик компетенцияларини ривожланиш даражасининг оптимал педагогик-психологик принципларини (мантиқийлик, тизимлилик, кўпқирралилик) белгилаш асосида такомиллаштиришга доир илмий асосланган тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ХИ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2026-йил 10-февралдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнида аксиологик ёндашув асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциялари ривожланганлигини аниқлаш мезонлари (муаммонинг эҳтиёжга мослиги, режалаштириш ва усулларни танлаш, қарорлар қабул қилиш, муаммонинг тушунарлилиги ва илмийлиги) таянч компетенсиялар мазмунининг интегратив таъсирига (интилувчанликка, яратувчанликка, мантиқий фикрлашга, изланувчанликка, янгиликка, аналитик ва синтетик фикрлашга) устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 9-февралдаги 05-09-209-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциясини аксиологик ёндашув асосида ривожлантириш механизмлари кенг миқёсида оммалаштиришга эришилган.