Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиев Акмал Садирдиновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини мақбуллаштириш», 06.01.02 – «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (қишлоқ хўжалик фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx98.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Безбородов Александр Германович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx/b.24.01.

Расмий оппонентлар: Қ.М.Мирзажонов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; М.Х.Хамидов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; А.Исашев, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанисув ва ресурстежамкорқатор орасини мулчалаб суғориш технологиясини қўллаш орқали мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш ва сув истеъмолини мақбуллаштириш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғўзани суғориш олди тупроқ намлиги термостат-тарози усули билан бирга унинг сўриш босими динамикасини аниқ ва тезкор усулда ўлчаш қурилмаси тензиометр ёрдамида аниқланган ҳамда қатор орасини қора полиэтилен плёнка ва сомон билан мулчалаб суғоришга асосланган ғўзани суғориш технологияси ишлаб чиқилган;

типик бўз тупроқлар шароитида ғўзанинг ўрта толали Наврўз навини ва шўрланишга мойил оч тусли бўз тупроқларда АН-Боёвут-2 навини қатор орасига қора полиэтилен ва сомон тўшаб суғориш натижасида юқори самарадорликка, яъни мавсумий сув сарфи, ёқилғи мойлаш материалларини тежалишига ҳамда мўл ва сифатли пахта ҳосили олишга эришилган;  

қатор орасини мулчалаб суғориш натижасида тупроқ намлигининг физик буғланиши камайиши, унинг сув-физикавий хоссаларининг яхшиланиши, ғўза ер устки қисмининг жадал ўсиб-ривожланиши аниқланган;

қатор орасини мулчалашнинг тупроқ ҳароратига ижобий таъсири шунингдек, тупроқ ҳавоси таркиби ва унинг кесими бўйича тарқалиши, тупроқ микроорганизмларининг фаол гуруҳлари миқдори аниқланган;

тупроқ қатламида ғўзанинг илдиз тизими вазни, микро ва макроорганизмлар миқдори ҳамда тупроқнинг зичлиги ва намлиги каби омилларига  мос ҳолда карбонат ангидрид (СО2) газининг эмиссияси боғлиқлиги аниқланган;

турли тупроқ-иқлим шароитларида қатор орасини мулчалаб суғориш технологияси қўлланилганда ғўзани суғориш тартиби ва сув истеъмолининг назарий асослари халқаро ФАО–56 моделини мослаштириш орқали аниқланган;

қатор орасини мулчалаб суғориш технологиясини қўллаш орқали пахта етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигига таъсири аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Илмий-тадқиқот натижалари асосида ғўзани сув ва ресуржтежамкор қатор орасини қора полиэтилен плёнка билан мулчалаб суғоришнинг самарали технологияси 2011–2014 йиллар давомида республиканинг 13 та тупроқ-иқлим минтақалари шароитида жами 7,9 минг гектар пахта майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 07.10.2015 й., 01/29-195-сонли маълумотнома). Бунда, қатор ораси қора полиэтилен плёнка билан мулчалаб суғориш  натижасида суғориш сувлари 25–30% фоизга тежалган, пахта ҳосилдорлиги гектарига 5–6 центнер ошган, кўсакларни очилиши 5–6 кунга тезлашган, биринчи терим салмоғи 8–10% га ошган, иқтисодий самара гектарига ўртача 220–240 минг сўмни ташкил этган. 

 

 

 

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish