Тураева Дилафруз Холмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Семиз болаларда гепатобилиар тизим ҳолатини ўзига хос хусусиятлари", 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2102.
Илмий рахбар: Гарифулина Лиля Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Олия Асқаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Саъдуллоева Ирода Курбановна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда семизлик фонида гепатобилиар тизим ҳолатини ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллигини ташхиси ва даволашини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор минтақамизда абдоминал семизлиги бўлган болаларнинг 62,5%да ва тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларнинг 31,4%да метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллиги учраши аниқланган;
метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллиги бўлган болаларда, ёғ тўқимасининг тақсимланиш типидан қатъий назар, Юнг модулининг ўртача кўрсаткичлари жигар стеатози бўлмаган болалар кўрсаткичидан ошиши (р<0,01), жигар тўқимасининг зичлиги кўрсаткичлари инсулин фаоллиги ва инсулинорезистентлик, ПЗЛП ХС, триглицеридлар, АЛТ, IL-6, TNF-α ва лептин миқдори орасида юқори корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор семизлиги бор болаларда FTO (rs9939609) гени полиморфизми билан метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллигини ривожланишида боғлиқлик борлиги ва жигар стеатози ривожланишида А мутант аллели ҳамда А/А генотипи ташувчиларида касаллик ривожланишида мойиллик мавжудлиги исботланган;
болаларда стеатоз ривожланиш хавфи даражасини башорат қилувчи математик модел асосида эрта ташхислаш усули ҳамда семизлиги бўлган болаларда метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллигини даволаш усули анъанавий даво усулига қўшимча урсодезоксихол кислота ва глицирризин кислота комбинациясини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Семиз болаларда гепатобилиар тизим ҳолатининг хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор минтақамизда абдоминал семизлиги бўлган болаларнинг 62,5%да ва тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларнинг 31,4%да метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллиги учраши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда гепатобилиар тизим зарарланишини эрта ташхислаш мезонлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2025 йил 193-У§ 1-сонли буйруғи билан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 25.10.2025 йилдаги 161-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил “29” Апрель 07/10 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли типдаги семизлиги бўлган болаларда антропометрик, биохимик ва инструментал кўрсаткичларни комплекс ўрганиш, болаларда жигар стеатози, ҳамда, ўт қопи ва ошқозон ости бези патологиясини ривожланишини ва оқибатини эрта ташхислашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда семизликда жигар стеатози фиброзга ўтишидан олдин ўз вақтида ташхис қўйилганлиги сабабли, стетатознинг эрта субклиник босқичларини ўз вақтида амбулатор даволаш стационар даволанишнинг олдини олишга ёрдам беради ва бунда бутун даволаш курси учун бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 908000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллиги бўлган болаларда, ёғ тўқимасининг тақсимланиш типидан қатъий назар, Юнг модулининг ўртача кўрсаткичлари жигар стеатози бўлмаган болалар кўрсаткичидан ошиши (р<0,01), жигар тўқимасининг зичлиги кўрсаткичлари инсулин фаоллиги ва инсулинорезистентлик, ПЗЛП ХС, триглицеридлар, АЛТ, IL-6, TNF-α ва лептин миқдори орасида юқори корреляцион боғлиқлик аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда гепатобилиар тизим зарарланишини эрта ташхислаш мезонлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2025 йил 193-У§ 1-сонли буйруғи билан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 25.10.2025 йилдаги 161-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил “29” Апрель 07/10 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: семизлиги бўлган болаларда жигар зарарланиши скрининги сифатида транзиент эластография усулини қўллаш, комплекс равишда биохимик таҳлиллар ўтказиш ҳамда лептин ва қондаги цитокинлар миқдорини аниқлаш ушбу патологияни ўз вақтида даволашни бошлаш имконини берган, натижада фиброз ривожланиши ва уни циррозга айланишини ва катта ёшда болани ногирон бўлиб қолишини олди олинган. Иқтисодий самарадорлиги: эластографияни қўллаш такрорий касалхонага ётқизиш ва текширувлар билан боғлиқ қўшимча харажатларсиз терапия самарадорлиги мониторинги ва даволаш тактикасини тузатишни таъминлайди, бу эса 1 курс касалхонага ётқизилишининг олдини олиб, давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор семизлиги бор болаларда FTO (rs9939609) гени полиморфизми билан метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллигини ривожланишида боғлиқлик борлиги ва жигар стеатози ривожланишида А мутант аллели ҳамда А/А генотипи ташувчиларида касаллик ривожланишида мойиллик мавжудлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда гепатобилиар тизим зарарланишини эрта ташхислаш мезонлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2025 йил 193-У§ 1-сонли буйруғи билан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 25.10.2025 йилдаги 161-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил “29” Апрель 07/10 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар болаларда семизлик фонида стеатоз, фиброз ривожланишини башорат қилишда индивидуал ёндашишга, профилактика ва даволаш усулларига оптимал ёндашишга, ҳамда, қайталанишни ва жигар касалликларини сурункалига ўтиши ҳамда эрта ногирон бўлиб қолишини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: семиз болаларда эрта болалик давридан бошлаб стеатоз ва жигар фибрози ривожланишининг олдини олиш ҳам стационар, ҳам амбулатор даволаниш харажатларини олдини олиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда стеатоз ривожланиш хавфи даражасини башорат қилувчи математик модел асосида эрта ташхислаш усули ҳамда семизлиги бўлган болаларда метаболик ассоциирланган жигар ёғ касаллигини даволашда анъанавий даво усулига қўшимча урсодезоксихол кислота ва глицирризин кислота комбинациясини қўллаш орқали такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Семизлиги бўлган болаларда гепатобилиар тизим зарарланишини эрта ташхислаш мезонлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2025 йил 193-У§ 1-сонли буйруғи билан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 25.10.2025 йилдаги 161-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил “29” Апрель 07/10 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш схемасини қўллаш биохимик кўрсаткичларни яхшилаш, жигар ва ўт қопи функционал ҳолатини яхшилаш, жигар зичлиги кўрсаткичларини пасайтириш, шикоятларни камайтириш, шу билан семизлиги бўлган болаларни ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: самарали даволаш схемасини қўллаш, стационарда даволаниш ва қайта амбулатор мурожаатлар учун сарфланадиган давлат бюджети маблағларини 2-3 баробарга иқтисод қилиш имконини берган.