Исмаилова Нозима Умаралиевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Флиппед cлассроом технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида когнитив фаолликни ривожлантириш методикаси” (она тили ва ўқиш саводхонлиги фанлари мисолида), 13.00.02 — Таълим тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим), педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.PhD/Ped9224
Илмий раҳбар: Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашикировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Флиппед cлассроом” технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларининг когнитив фаоллигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг когнитив фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик асослари когнитив фаолликни ташкил этувчи асосий психик функсиялар (диққат, идрок, тасаввур, тафаккур, рефлекция)ни ёшга хос ривожланиш қонуниятларини бошланғич таълим мазмуни, тескари синф ёндашуви ва ижтимоий-психологик муҳитнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали белгиланган;
когнитив фаоллик ва эмоционал барқарорлик ўртасидаги алоқадорлик ўқувчи шахсининг ички ҳолати, руҳий-психологик тайёргарлиги, эмоционал барқарорлигини аутоген машқлар ёрдамида стрессни камайтирувчи, ички мувозанатни таъминловчи, тафаккур тезлиги ва ахборотларни мустақил анализ-синтез қилиш механизмини фаоллаштирувчи тескари синф муҳитини яратиш орқали мустаҳкамланган;
когнитив фаолликни босқичма-босқич ривожлантириш модели ўқув фаолиятини “уйда — мустақил тайёргарлик”, “синфда — таҳлил ва фикр алмашиш”, “якунда — рефлекция” босқичларига хос когнитив фаолият турлари, методлари, воситалари ва баҳолаш механизмлари, инновацион технологиялари (видео, анимацион ҳикоялар, электрон топшириқлар) ва аутоген хусусиятли тайёргарлик машқларини ўзида акс эттирувчи тескари синф ёндашуви устуворлигида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг когнитив фаоллигини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари когнитив фаолликнинг диққат, идрок, тафаккур, образли тасаввур ва рефлекция каби компонентларини ҳар бир мезон учун амалий индикаторлар сифатида татбиқ этиб, уларнинг ривожланганлик даражалари (юқори, ўртача, паст) бўйича аниқловчи матрицаси экспериментда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Флиппед cлассроом технологияси асосида бошланғич синф ўқувчиларида когнитив фаолликни ривожлантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг когнитив фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик асослари когнитив фаолликни ташкил этувчи асосий психик функсияларни ёшга хос ривожланиш қонуниятларини бошланғич таълим мазмуни, тескари синф ёндашуви ва ижтимоий-психологик муҳитнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш орқали белгилашга доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 — Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Ўқитувчининг нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 14-ноябрдаги 01/11-6-781-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги фанларини ўқитиш самарадорлиги таъминланди;
когнитив фаоллик ва эмоционал барқарорлик ўртасидаги алоқадорлик ўқувчи шахсининг ички ҳолати, руҳий-психологик тайёргарлиги, эмоционал барқарорлигини аутоген машқлар ёрдамида стрессни камайтирувчи, ички мувозанатни таъминловчи, тафаккур тезлиги ва ахборотларни мустақил анализ-синтез қилиш механизмини фаоллаштирувчи тескари синф муҳитини яратиш орқали мустаҳкамлашга доир таклиф ва тавсиялари Флиппед дарслар мазмунига интеграциялаштирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 14-ноябрдаги 01/11-6-781-сон маълумотномаси). Натижада дарсларда ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини ривожлантириш методикаси мазмунини такомиллаштиришга эришилди;
когнитив фаолликни босқичма-босқич ривожлантириш модели ўқув фаолиятини “уйда — мустақил тайёргарлик”, “синфда — таҳлил ва фикр алмашиш”, “якунда — рефлекция” босқичларига хос когнитив фаолият турлари, методлари, воситалари ва баҳолаш механизмлари, инновацион технологиялари ва аутоген хусусиятли тайёргарлик машқларини ўзида акс эттирувчи тескари синф ёндашуви устуворлигида ишлаб чиқишга доир хулоса ва тавсиялардан 60110500 — Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Ўқитувчининг нутқ маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан 662104-сон нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларининг методик таъминотини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг когнитив фаоллигини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари когнитив фаолликнинг диққат, идрок, тафаккур, образли тасаввур ва рефлекция каби компонентларини ҳар бир мезон учун амалий индикаторлар сифатида татбиқ этиб, уларнинг ривожланганлик даражалари бўйича аниқловчи матрицаси экспериментда далиллашга оид амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён” номли эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1721-сонли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг когнитив фаоллигини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.