Анаркулова Зубайда Файзулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Европа ва ўзбек насрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образининг поетик талқини (Ф.Вюртле, Р.Годден, П.Қодиров, Х.Султонов асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5633.
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Равияжон, филология фанлари доктори, профессор; Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Европа ва ўзбек насрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образининг бадиий талқинини қиёсий ўрганиш ҳамда ёзувчиларнинг образ яратиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида ўтмишни тасвирлашдаги эпик кўламдорлик, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини бадиий ифодалаш тамойиллари, прототипни яратишда адабий-эстетик анъаналарнинг аҳамияти, характер тасвири, тарихий шахс ва бадиий тўқима, тарихий романларда шахс консепсияси, мозий воқеаларига умуминсоний қараш, эстетик идеаллар асосида ёндашиш қиёсий-типологик ҳамда тарихий-функсионал жиҳатдан асосланган;
Ф.Вюртленинг “Андижон шаҳзодаси” ва П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарларида ижодкорларнинг танланган қаҳрамон ҳаётини тарихнинг умумманзарасини қамраб, воқеаларни тарихий замон ва макон мутаносиблигида ифодалаш, мозий ҳақиқатини бадиий талқин қилиш маҳорати мураккаб сюжет ва қаҳрамонларнинг кўп қатламли таркибининг систем-структур таҳлили негизида далилланган;
Р.Годденнинг “Гулбадан” ва Х.Султоновнинг “Бобурийнома” асарларида тарихий образ яратишнинг оъзига хос омиллари, характерлар руҳиятини тасвирлашда муаллиф ва образнинг бирлашуви полифонияни юзага келтириши, ассоциатив ва ретроспектив сюжет узвийлиги асосида қаҳрамонлар психологизмини ички монолог, туш, пейзаж, портрет тасвири, диалог ва ровий хотиралари орқали тасвирланиши нарратологик ва психоаналитик ёндашув асосида исботланган;
Европа ва ўзбек насрида Бобур образининг поетик хусусийатлари, тарихий асарларда мавзу, ғойа ва образнинг умумлашма ва индивидуал жиҳатлари, образнинг “император-саркардалик маҳорати”, “мусофир-инсон ҳиссиётлари”, “шоир-мутафаккир мулоҳазалари” каби моделлари ва уларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни сюжет, композиция, бадиий конфликт, характер, тип, эпик манзаралар тасвири орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Европа ва ўзбек насрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образининг поетик талқинини тадқиқ этиш жарайонида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида ўтмишни тасвирлашдаги эпик кўламдорлик, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини бадиий ифодалаш тамойиллари, прототипни яратишда адабий-эстетик анъаналарнинг аҳамияти, характер тасвири, тарихий шахс ва бадиий тўқима, тарихий романларда шахс консепсияси, мозий воқеаларига умуминсоний қараш, эстетик идеаллар асосида ёндашиш қиёсий-типологик ҳамда тарихий-функсионал жиҳатдан асосланганига оид назарий мулоҳазалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 19-апрелдаги 04-04-1/1896-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа асосида ташкил қилинган “Компаративистика” (Cомпаративе Студиес) илмий электрон журналининг 2025-йил 6-сонида “Европа ва ўзбек асарларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образининг қиёсий таҳлили” мақоласи нашр қилинган ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур образларининг ўзига хос хусусиятлари талқини борасидаги мулоҳазалар лойиҳа мазмун-моҳиятини бойитган;
Ф.Вюртленинг “Андижон шаҳзодаси” ва П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарларида ижодкорларнинг танланган қаҳрамон ҳаётини тарихнинг умумманзарасини қамраб, воқеаларни тарихий замон ва макон мутаносиблигида ифодалаш, мозий ҳақиқатини бадиий талқин қилиш маҳорати мураккаб сюжет ва қаҳрамонларнинг кўп қатламли таркибининг систем-структур таҳлили негизида далилланганига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бобурга бағишлаб ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 22-апрелдаги 01-03-/184-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, шунингдек, П.Қодиров ва Ф.Вюртленинг тарихий қаҳрамон яратиш маҳорати бўйича билимларини оширишга хизмат қилган;
Р.Годденнинг “Гулбадан” ва Х.Султоновнинг “Бобурийнома” асарларида тарихий образ яратишнинг оъзига хос омиллари, характерлар руҳиятини тасвирлашда муаллиф ва образнинг бирлашуви полифонияни юзага келтириши, ассоциатив ва ретроспектив сюжет узвийлиги асосида қаҳрамонлар психологизмини ички монолог, туш, пейзаж, портрет тасвири, диалог ва ровий хотиралари орқали тасвирланиши нарратологик ва психоаналитик ёндашув асосида исботлангани хусусидаги назарий мулоҳазаларидан Бобур номли халқаро жамоат фондининг амалий фаолиятида фойдаланилган (Бобур номли халқаро жамоат фондининг 2025-йил 4-июлдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада Бобур номли халқаро жамоат фонди томонидан нашр қилинган манбалар буюк давлат арбоби ва шоир Бобурга доир маълумотлар билан бойитилган;
Европа ва ўзбек насрида Бобур образининг поетик хусусийатлари, тарихий асарларда мавзу, ғойа ва образнинг умумлашма ва индивидуал жиҳатлари, образнинг “император-саркардалик маҳорати”, “мусофир-инсон ҳиссиётлари”, “шоир-мутафаккир мулоҳазалари” каби моделлари ва уларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни сюжет, композиция, бадиий конфликт, характер, тип, эпик манзаралар тасвири орқали далилланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида ташкил қилинган тадбирлар ва кўргазмаларда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг 2025-йил 7-октябрдаги 162-сон маълумотномаси). Натижада китобхонларнинг Ф.Вюртле, Р.Годден, П.Қодиров ва Х.Султоновнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур образини яратиш маҳорати бўйича билимларини оширишга хизмат қилган.