Махмудов Хусанбой Султонхожаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка экиш машинаси миқдорлагичининг параметрларини асослаш”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т815.
Илмий раҳбар: Дускулов Абдусаттар Ахадович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Тухтақузиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Талибаев Алтписбай Ержанбаевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади картошка экиш машинасининг миқдорлаш аппарати параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошка экиш машинасининг картошка туганакларини бир йўла икки қаторга аниқ миқдорлаб беришни таъминлайдиган миқдорлаш аппаратининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
таъминлагич жўванинг диаметри картошка туганакларининг ўзаро ва жўва билан ишқаланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
жўваларнинг айланиш частотаси картошка туганагининг жўва сиртидан ажралмасдан ҳаракатланиб, уруғ ўтказгич қувурга узатиб бериши асосида аниқланган;
миқдорлагич дискининг айланиш частотаси агрегатнинг ишчи тезлиги ва қатордаги уялар орасидаги масофага боғлиқ ҳолда аниқланган;
картошка экиш машинаси миқдорлаш аппаратининг мақбул параметрларида уяларга туганакларни экиш тўлиқлиги 97-98 фоиздан юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Картошка экиш машинаси миқдорлагичи параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
картошка экиш машинасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патенти олинган (“Картошка экиш машинаси”, № ҒАР 00690-2012). Натижада, картошкани шикастлантирмасдан миқдорлаб экиш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
картошка экиш машинаси Зарбдор ва Учқўрғон туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 02/023-328-сон маълумотномаси). Натижада картошка экишда ёнилғи сарфини 10-15 фоизга камайтириш ва иш унумини 8-10 фоизга ошириш имкони яратилган;
картошка экиш машинасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқлар, техник шартлар ва техник ҳужжатлари) «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 02/023-328-сон маълумотномаси). Натижада, конструктив жиҳатдан содда, ихчам, иш сифати агротехник талабларга жавоб берадиган, энергия ва ресурстежамкор картошка экиш машинасини ишлаб чиқариш имкони яратилган.