Атаева Малохат Исаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик инновациялар логистикаси асосида ўқитувчилар тажриба алмашинув амалиётини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари) Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.3.PhD/Ped8128.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар:  Нуруллаева Шахло Уктамовна  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мамадалиев Камолиддин Рахматуллоевич.
Етакчи ташкилот: Бухоро  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогик логистика тамойиллари асосида ўқитувчилар педагогик тажриба алмашинувини амалга оширишнинг такомиллаштирилган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- илмий методик манбалар таҳлили асосида педагогик логистиканининг лойиҳалаштириш, ташкил этиш, бошқариш, тарқатиш ва оммалаштириш каби  механизмлари тизимлилик, мослашувчанлик, бошқарилувчанлик каби тамойилларга мувофиқлигига кўра аниқлаштирилган;
-  ўқитувчилар педагогик тажриба алмашинувини ташкил этишга доир назарий 
таҳлиллар асосида ўқитувчиларнинг ўқув-методик, илмий-методик, маънавий-
маърифий йўналишларидаги тажрибаларининг витагеник хусусиятлари очиб берилган;
- ўқитувчилар тажриба алмашинув жараёнини педагогик логистика асосида амалга ошириш жараёнининг стратегик модели педагогик тажриба алмашинув жараёнининг ўқитувчи, педагогик тажриба, ахборот технологиялари ҳамда педагогик логистика каби компонентларининг инновацион фаолият мезонларига мувофиқлигига кўра такомиллаштирилган;
- педагогик логистикага мувофиқ ўқитувчилар тажриба алмашинув методикаси педагогик тажриба алмашинувнинг индивидуал, жамоавий ва оммавий шаклларини илмий-ижодий ва илмий-методик фаолиятга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Педагогик логистика механизмлари асосида ўқитувчилар тажриба алмашинувини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган  методика асосида:
-    илмий методик манбалар таҳлили асосида педагогик логистиканининг лойиҳа-
лаштириш, ташкил этиш, бошқариш, тарқатиш ва оммалаштириш каби  механизмлари 
тизимлилик, мослашувчанлик, бошқарилувчанлик каби тамойилларга мувофиқлигига кўра аниқлаштирилганлигига доир маълумотлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, она тили ўқитиш жараёнида ўқитувчиларнинг илғор тажрибалардан фойдаланиш жараёни моделлаштирилишига хизмат қилган;    
- ўқитувчилар педагогик тажриба алмашинувини ташкил этишга доир назарий таҳлиллар асосида ўқитувчиларнинг ўқув-методик, илмий-методик, маънавий-маърифий йўналишларидаги тажрибаларининг витагеник хусусиятлари очиб берилганлигига доир маълумотлардан “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи билан тасдиқланган 491-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқитувчилар методик тайёргарлиги жараёни педагогик тажриба алмашинувга доир инновацион ёндашувлар билан бойитилишига хизмат қилган;
- ўқитувчилар тажриба алмашинув жараёнини педагогик логистика асосида амалга ошириш жараёнининг стратегик модели педагогик тажриба алмашинув жараёнининг ўқитувчи, педагогик тажриба, ахборот технологиялари ҳамда педагогик логистика каби компонентларининг инновацион фаолият мезонларига мувофиқлигига кўра такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025 йил
 15-июлдаги 01/11-6-460-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг педагогик логистика асосида тажриба алмашинув кўникмалари ривожланиш имкониятлари такомиллашувига хизмат қилган;
- педагогик логистикага мувофиқ ўқитувчилар тажриба алмашинув методикаси педагогик тажриба алмашинувнинг индивидуал, жамоавий ва оммавий шаклларини илмий-ижодий ва илмий-методик фаолиятга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан “Ассалом Хоразм!” дастурларида ҳамда Хоразм радиоканалининг “Қонун ва ижро” радиоешиттиришларида фойдаланилган (Оʻзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиоканали  давлат муассасасининг 2025-йил 28-майдаги 371-сонли маʼлумотномаси). 
Натижада, педагогик логистика асосида ўқитувчи тажриба алмашинувига доир инновацион ёндашувларнинг оммалашувига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish