Хуснидинова Нозима Ашуровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped5246
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Мамурова Дилфуза Исламовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар: Муродова Феруза Рашидовна. педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Собиров Толиб Рўзиевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини назарий ва амалий жиҳатдан педагогик шарт-шароитлари таҳлил қилинган ва улардан фойдаланиш имкониятлари аниқланган; 
муҳандислик графикаси фанлари машғулотларининг педагогик-жараён тузилмаси ва ўқув жараёнида фан мавзуларини ўрганиш асосида ўқув-методик таъминот яратилган,
таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак муҳандисларни муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар, СолидWоркс график дастурларидан фойдаланиб 3Д анимациялар, визуал кўргазмалар, платформалар, онлайн ва офлайн таълимини булутли технологиялар ҳамда уларни ўзаро интеграцияси асосида амалий ва мустақил таълим вазифаларини бажариш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган модел ишлаб чиқилган; 
  муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги тажриба-синовдан ўтказилган, ҳамда илмий методик тавсиялар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техник олий ўқув юртларида “Муҳандислик графикаси фанларини рақамли технологиялар воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Муҳандислик графикаси” фанларини ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш, рақамли технологиялари воситасида талабалар фазовий тасаввурини ривожлантиришга оид таклифлар “Чизма геометрия” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар бўлажак муҳандисларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш методикаси рақамлаштиришда 3Д рақамли технологияларга асосланган (АутоCАД, Солид Wоркс, Аскон, Компас,ва Сcетч Уп) дастурлари ўзаро қиёслаш ҳамда дидактик мақсадларини интеграциялашга оид таклиф ва тавсиялар  “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Натижада мазкур дарслик талабаларда  “Муҳандислик ва компютер графикаси”  фанидан  касбий компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
замонавий дастурлар ёрдамида амалий ва мустақил таълим вазифаларини бажариш имкониятларини кенгайтириш, рақамли технологиялар воситасида муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш, талабаларда яратувчанлик, репродуктив, продуктив, қисман изланувчанлик орқали таълим жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг инновацион модел мазмунини қамраб олувчи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 13-майдаги Эрасмус+ дастурининг 101083216-ЭCАМПУС-ЭРАСМУС–ЭДУ–2022 CБҲЕ: Эвропен Wорлд Талент Cамп фор Узбекистан Сcиентисц ин Фоод Сcиенcе анд Течнологй “Озиқ-овқат фанлари ва технологияси бўйича Ўзбекистон олимлари учун Европа иқтидорлар cампуси” лойиҳаси доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2025-йил 14-майдаги 01/04-40 сонли маълумотномаси). Натижада, Муҳандислик графикаси фанларидан дарс машғулотларида талабаларнинг креативлик қобилиятини ривожлантиришга эришилган.
талабалар “Муҳандислик графикаси” фанларини ўзлаштириш кўрсаткичларини (аъло, яхши, қониқарли) назорат қилиш жараёнини аниқлаштириш асосида билим, кўникма, малакалари натижаларни таҳлил қилишнинг методик меъзонларини белгиловчи автоматлаштирилган ностандарт тестлар ва график топшириқларни табақалаштириш асосида “Фазовий тасаввурларни шакиллантиришда чизмалар орқали психологик ёндашув учун иш дафтари” номли саноат намунаси олинган ҳамда таълим-тарбия жараёнида қўлланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг  САП- 2641-рақамли саноат намунаси патенти).

Yangiliklarga obuna bo‘lish