Тангирбергенова Каллигулнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон иқтисодиёти тарихи (1873-2021 йиллар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.3. DSc/Tar285 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори(DSc), профессор.
Айимбетов Нагмет Қаллиевич, иқтисод фанлари доктори, академик.
Раджапов Қаҳрамон Генжаевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1873-2021-йилларда Қорақалпоғистон иқтисодиётининг ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Амударё бўлими халқларининг турмуш тарзига минтақадаги рус империясининг мустамлакачилик иқтисодий сиёсати, товар-пул муносабатларининг ҳудуддаги табиий бойликларининг ўзлаштириш йўналишида йўлга қўйилиши сабаб бўлган ҳолда, минтақа арзон хом ашё базасига айланиб қолганлиги асосланган; 
болшевиклар олиб борган иқтисодий сиёсат тизимининг монопол бошқаруви натижасида Қорақалпоғистон иқтисодиётида катта жисмоний ва моддий сафарбарликни талаб қилган ҳолда хўжалик бошқарилиши асосида экстенсив усулда олиб борилиши пировардда тескари самара берганлиги аниқланган;
пахта монополиясининг Қорақалпоғистон иқтисодиётидаги ҳукмронлиги натижасида асрлар давомида шаклланиб келган балиқчилик хўжалиги, хусусан, Ўзбекистондаги бирдан-бир балиқчилик саноатининг инқирозга учраши ишлаб чиқариш занжирига уланган корхоналарнинг инқирозига ҳам сабаб бўлганлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида Қорақалпоғистон Республикасида бозор инфратузилмасини яратиш ва корхоналар монополиясини йўқ қилиш, стратегик муҳим импорт ўрнини босувчи тармоқларни сақлаш ва ривожлантириш борасидаги ишлар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига имкон яратган бўлса-да, ижтимоий инфратузилманинг ривожлантириш, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаши бўйича масалаларнинг тўлиқ ҳал этилмаганлиги ҳудуднинг мавжуд имкониятларини тўлиқ очиб беришга тўсқинлик қилганлиги аниқланган;
       Ўзбекистон ривожланишининг янги стратегияси доирасида хорижий инвестициялар дастурларига Оролбўйида глобал экологик фондлар қатнашувида иқлим ўзгариши ва тупроқ деградациясининг олдини олиш, минтақада биохилмахилликни сақлаш ва энг йирик саноат мажмуаларининг барпо этилишининг киритилиши ҳудудда иқтисодий ўсишнинг янги босқичини бошлаб берганлиги далилланган.
        Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Диссертация натижаларининг илмий аҳамияти фанлараро соҳаларда (фан тарихи, манбашунослик, иқтисод, туризм, қишлоқ хўжалиги, экология, геодезия, саноат, инвестиция) тизимли таҳлил асосида иқтисодий инфратузилманинг шаклланиши ва экологик шароитларининг яхшиланиши, тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид назарий хулосаларни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. 
       Диссертация натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, ушбу ўрганилаётган давр жамиятининг ижтимоий, иқтисодий тузилиши, ундаги ўзгаришлар, ютуқлар ва камчиликлар ва уларниг оқибатларининг янги маълумотлар билан бойитилган экспонатлар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси давлат ўлкашунослик музей фондларини янги маълумотлар билан бойитишда ва Қорақалпоғистон Республикасидаги олий ўқув юртлари талабалари учун Қорақалпоғистон тарихидан дарслик, ўқув қўлланмалар комплексини яратишда хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
мустақиллик даврида тан олинган қарашлардаги тарихни тадқиқ этишда ва ўқув жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган назарий методик жиҳатлар аниқланиб, тизимлаштирилган ва умумлаштирилган ҳолда келтирилган материаллар Қорақалпоғистон иқтисодиёти тарихи бўйича билимларни янада чуқурлаштиришга ёрдам беради. 
тадқиқот натижаларидан олимлар, сиёсатшунослар ва тарихчилар Қорақалпоғистон халқ хўжалигидаги иқтисодиёт соҳалари тарихи бўйича илмий ишлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган махсус ўқув курсларини ишлаб чиқишда фойдаланишлари мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши Қорақалпоғистоннинг иқтисодиёти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
Амударё бўлими халқларининг турмуш тарзига минтақадаги рус империясининг мустамлакачилик иқтисодий сиёсати, товар-пул муносабатларининг ҳудуддаги табиий бойликларининг ўзлаштириш йўналишида йўлга қўйилиши сабаб бўлган ҳолда, минтақа арзон хом ашё базасига айланиб қолганлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги “Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи” давлат музейи экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025 йил 28 август 01-02/03-173-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши музейдаги кўргазмалари ва экспонат матнларини мазмунан бойитишга хизмат қилган. 
болшевиклар олиб борган иқтисодий сиёсат тизимининг монопол бошқаруви натижасида Қорақалпоғистон иқтисодиётида катта жисмоний ва моддий сафарбарликни талаб қилган ҳолда хўжалик бошқарилиши асосида экстенсив усулда олиб борилиши пировардда тескари самара берганлигига оид натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими Вазирлиги Республика Таълим Маркази томонидан ўқув материаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ҚР ММТВРТМ директорининг 2025-йил 29 августдаги 104-сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси халқ хўжалигида иқтисодиётнинг тутган ўрни ва роли, таъсирини ўқувчилар онгига сингдиришда муҳим аҳамият касб этган. 
Пахта монополиясининг Қорақалпоғистон иқтисодиётидаги ҳукмронлиги натижасида асрлар давомида шаклланиб келган балиқчилик хўжалиги, хусусан, Ўзбекистондаги бирдан-бир балиқчилик саноатининг инқирозга учраши ишлаб чиқариш занжирига уланган корхоналарнинг инқирозига ҳам сабаб бўлганлигига оид натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси дастурларини тайёрлашда, фойдаланилган. (ҚР ВК ФМО ўқув курси директорининг 2025-йил 28- августдаги 5-сонли маълумотномаси). Натижалар тингловчиларга ҳудуд қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётни ривожида тутган ўрни ва таъсирини кўрсатиб беришга имкон берган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қорақалпоғистон Республикасида бозор инфратузилмасини яратиш ва корхоналар монополиясини йўқ қилиш, стратегик муҳим импорт ўрнини босувчи тармоқларни сақлаш ва ривожлантириш борасидаги ишлар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига имкон яратган бўлса-да, ижтимоий инфратузилманинг ривожлантириш, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаши бўйича масалаларнинг тўлиқ ҳал этилмаганлиги ҳудуднинг мавжуд имкониятларини тўлиқ очиб беришга тўсқинлик қилганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали, ДМ кўрсатувларида “Қорақалпоғистон тарихи манбаларда”,”Қорақалпоғистон иқтисодий ривожланиши тарихи”, “Қорақалпоғистон халқининг иккинчи жаҳон уриши йилларида фронтортидаги қаҳрамонлик ишлари” мавзулари, Қорақалпоғистон телеканалининг “Ассалаўма алейкум Қарақалпақстан” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўз МТ ҚР телерадиоканалининг 2025-йил 22-сентябр 05-22/526-сонли маълумотномаси). Натижалар Қорақалпоғистон телерадиоканали орқали Ватанимиз тарихига қизиқувчи кенг жамоатчиликга тарғиб қилинди ва ижобий натижаларга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish