Сейтимбетов Минсизбай Казахбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Орол ҳудудида темир йўллар қурилиши тарихи (ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан- ХХИ аср бошигача)», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc.Tar257
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони:
Ураков Дилшодбек Жамолиддинович - тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич - тарих фанлари доктори, профессор.
Гаффоров Шокир Сафарович - тарих фанлари доктори, профессор
Қабулов Эшболта Атамуратович - тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ аср охири ХХИ аср бошларида Жанубий Орол минтақасида темир йўл тармоқларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Россия империяси томонидан Оролбўйи минтақасини ўрганиш мақсадида ташкил қилган илмий экспедициялар натижасида қўлга киритилга хусусий шахслар ва аксионерлик жамиятлари иштирокидаги лойиҳалар ишлаб чиқилишига хизмат қилиши баробарида ҳудудда капитализмни кириб келиши янада кенг йўл очган темирйўл тармоғини шакллантиришга асос бўлганлиги далиллаб берилган;
замонавий Чоржўй-Қўнғирот ва Қўнғирот-Бейнов темир йўллари тизимининг лойиҳаларини тайёрлашда генерал-губернаторлик даврида империя мутахассислари ва техник интелегенсия томонидан Марказий Россиядан Ўрта Осиёга темирйўл магистралларни қуриш бўйича ишлаб чиққан лойиҳалари катта аҳамиятга эга бўлганлиги далилланган;
ХХ аср ўрталаридан бошлаб Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг унумдор ерларида пахта экин майдонларини кенгайтириш дастурларини амалга ошириш жараёнида Чоржўй-Қўнғирот, Қўнғирот-Бейнов, Тахиатош-Нукус ва Нукус-Чимбой темирйўл тармоқларининг қурилиши қишлоқ хўжалиги махсулотларини ташишга химат қилибгина қолмасдан, Россиянинг марказий магистрал йўллари тизмига иқтисодий жиҳатдан уланишига ҳам имкон берганлиги ёритилган;
мустақилликнинг дастлабки йилларидан Устюрт минтақаси орқали ўтган Чоржўй-Қўнғирот темирйўлининг давоми сифатида Қўнғирот-Бейнов магистрали, сўнгра Бейнов-Маскат йўналишининг ишга туширилиши Қорақалпоғистоннинг Осиёдан Европага ўтган транзит йўлакларига уланишида баробарида минтақанинг халқаро даражада иқтисодий ўсишига имкон яратганлиги исботланган;
мустақиллик йилларида Навоий-Учқудуқ-Мискин-Нукус темир йўл магистралининг йўлга қўйилиши ҳамда зарурий инфратузилманинг шакллантирилиши, Қоратов ва Устюрт текислигидаги фойдали қазилма бойликларининг самарали ўзлаштирилишига хизмат қилганлиги далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон янги ва энг янги тарихининг транспорт соҳасидаги муҳим воқеалари очиб берилган бўлиб, ушбу тизимнинг шаклланишида катта рол ўйнаган етук мутахассис кадрларнинг фаолияти бугунги кунда ёшларнинг дунёқарашги ва онгида меҳнацеварлик, инсонпарварлик ҳамда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва миллий ўзлигини ривожлантиришга йўналтиради;
Жанубий Орол ҳудудида темир йўл қурилиши бўйича ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларида олиб борилган тадқиқотлар ҳама ушбу тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган лойиҳалар минтақадаги транспорт тизимининг ривожланиш жараёни билан боғлиқ бўлган материаллар тизимлаштирилган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларида Қорақалпоғистон ҳудудидаги темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ бўлган камчилик ва ютуқлар ёритилиб, тегишли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши.
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан - ХХИ аср бошигача Жанубий Орол ҳудудида темир йўллар қурилиши тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империясининг Оролбўйи минтақасида олиб борган илмий экспедициялар натижасида ишлаб чиқилган лойиҳалар минтақага хусусий шахслар ва аксионерлик жамиятлари капиталининг кириб боришига хизмат қиладиган темир йўл тизимини шакллантиришдан иборат бўлганлиги бўйича натижалардан темир йўл соҳасидаги дастурларни амалга оширишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели”нинг 2023 йил 6 октябрдаги 829-сонли маълумотномаси). Натижаларни қўллаш Жанубий Орол ҳудудида темир йўллар қурилиши жараёни ва тарихи бўйича тасаввурларни бирламчи манбалар асосида бойитиш имконига хизмат қилади;
Туркистон генерал-губернаторлиги даврида империя тадқиқотчилари ва техник интелегенсия томонидан Марказий Россиядан Ўрта Осиёга темирйўл магистралларни қуриш бўйича ишлаб чиққан лойиҳалари замонавий Чоржўй-Қўнғирот ва Қўнғирот-Бейнов темир йўллари тизимининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлганлигига оид натижалардан транспорт соҳасидаги туризм дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 02-13/04-885-сонли маълумотномаси). Натижаларни қўлланилиши тарихий темир йўллари бўйлаб туристлар оқимини кўпайтириш имконини беради.
ХХ аср ўрталаридан бошлаб Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг унумдор ерларида пахта экин майдонларини кенгайтириш дастурларини амалга ошириш жараёнида Чоржўй-Қўнғирот, Қўнғирот-Бейнов, Тахиатош-Нукус ва Нукус-Чимбой темирйўл тармоқларининг қурилиши фақат аграр соҳага химат қилибгина қолмасдан, Россиянинг марказий магистрал тармоқларига иқтисодий жиҳатдан уланишига ҳам имкон берганлиги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейида экскурс дарсларни ташкил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 4- октябрдаги 310-сонли маълумотномаси). Натижаларни қўллаш музейга ташриф буюрувчиларни она ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади;
мустақилликнинг дастлабки йилларидан Устюрт текислиги орқали ўтган Чоржўй-Қўнғирот темирйўлининг давоми бўлган Қўнғирот-Бейнов магистрали, сўнгра Бейнов-Маскат йўналишининг ишга туширилиши Қорақалпоғистоннинг Осиёдан Европага ўтган транзит йўлакларига уланишида баробарида минтақанинг халқаро даражада иқтисодий ўсишига имкон яратганлиги каби янги маълумотлардан Қорақалпоғистон миллий телерадиокомпаниясининг “Мийрас” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги 05-22/477-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар томошабинларга ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан – ХХИ аср бошигача Жанубий Орол ҳудудида темир йўл транспорт тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи ҳақида ишончли маълумотлар этказишга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида Навоий-Учқудуқ-Мискин-Нукус темир йўл магистралининг йўлга қўйилиши ҳамда зарурий инфратузилманинг шакллантирилиши, Қоратов ва Устюрт текислигидаги фойдали қазилма бойликларининг самарали ўзлаштирилишига хизмат қилганлиги бўйича хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Ижтимоий-гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилаётган илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Ижтимоий-гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 10-октябрдаги 391/1-маълумотномаси). Жанубий Орол ҳудудида темир йўллар қурилиши тарихи бўйича қарашларни бирламчи манбалар асосида илмий хулосалар билан бойитиш имконини берган.