Умаров Диёр Равшановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Эффиcиенcй оф имплементинг “Неw Публиc Манагемент” принcиплес ин ҳигҳер эдуcатион сеcтор оф Узбекистан” (Ўзбекистон олий таълим соҳасида “Янги давлат бошқаруви” тамойилларини жорий этиш самарадорлиги), 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Iqt3895.
Илмий раҳбари: Уринов Бобур Насиллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гʻоипназаров Санжар Бахадирович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор Джуманиязов Умрбек Илҳамович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда “Янги давлат бошқаруви” модели тамойилларини жорий этиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Олий таълим тизимида Янги давлат бошқаруви” моделининг мазмуни натижага йўналтирилган бошқарув, марказлашмаган қарорларни қабул қилиш, молиявий ва академик мустақиллик механизмларини кучайтириш, ҳисобдорлик ва шаффофлик, шунингдек, жамият ва талабаларга йўналтирилган бошқарувни ташкил этиш ва университетларнинг самарадорлигини ошириш каби тушунчаларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида бошқарувнинг “Янги давлат бошқаруви” модели тамойиллари ҳисобланган марказлашмаган қарорлар қабул қилиш, ҳисобдорлик ва шаффофлик, жамият ва талабаларга йўналтирилганлик, шунингдек молиявий ва академик мустақиллик орқали битирувчиларни иш билан таъминлаш кўрсаткичини оширишга ҳиссаси асосланган;
олий таълим ташкилотларида ўлчаш мумкин бўлган натижаларга (таълим ташкилотининг миллий рейтингдаги ўрни) асосланган молиявий ресурсларни тақсимлашни таъминлайдиган, шу билан бирга олий таълим тизимида таълим сифати, илмий тадқиқотлар самарадорлиги, халқаро ҳамкорлик даражаси ҳамда битирувчиларнинг бандлик кўрсаткичларини оширадиган “натижага асосланган молиялаштириш” (Перформанcе-Басед Фундинг) механизмини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим ташкилотларининг “Янги давлат бошқаруви” модели тамойилларини ташкил этувчи натижага йўналтирилган бошқарув, марказлашмаган қарорларни қабул қилиш, молиявий ва академик мустақиллик, ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмларини кучайтириш, шунингдек жамият ва талабаларга йўналтирилган бошқарувни жорий этиш асосида олийгоҳларнинг самарадорлигини таъминлашнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон олий таълим тизимида “Янги давлат бошқаруви” модели тамойилларини жорий этиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
Услубий ёндашувга кўра “Неw Публиc Манагемент ин ҳигҳер эдуcатион” (олий таълим тизимидаги “Янги давлат бошқаруви” модели) тушунчасининг мазмуни натижага йўналтирилган бошқарув, марказлашмаган қарорларни қабул қилиш, молиявий ва академик мустақиллик, ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмларини кучайтириш, шунингдек жамият ва талабаларга йўналтирилган бошқарувни ташкил этишга ҳамда ушбу тамойиллар асосида олийгоҳларнинг самарадорлигини ошириш мажмуи сифатида такомиллаштирилган. Ушбу тушунча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятига жорий қилиниб, таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ҳамда таълим ташкилотларини комплекс аккредитациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ишлаб чиқилган қўлланмаларда инобатга олинди (Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026-йил 2-мартдаги 03/19-224-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим ташкилотларининг битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда ушбу жараённи шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этишга эришилди.
Олий таълим ташкилотларида бошқарувни “Янги давлат бошқаруви” модели тамойиллари ҳисобланган марказлашмаган қарорлар қабул қилиш, ҳисобдорлик ва шаффофлик, талабаларга йўналтирилганлик, шунингдек академик эркинлик орқали битирувчиларни ишга жойлашиш кўрсаткичини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан амалиётга жорий этилиб, директорнинг 2025-йил 14-ноябрдаги 2-сон ҳамда 2025-йил 2-декабрдаги 5-сон буйруқлари қабул қилинди ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3716, 3732) (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026-йил 2-мартдаги 03/19-224-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс ва махсус аккредитация жараёнларида ушбу тамойилларга алоҳида эʼтибор қаратилиши белгиланди.
Олий таълим ташкилотларини молиялаштиришда натижага асосланган молиялаштириш тизимининг олийгоҳларни миллий рейтингдаги ўрнига қараб рагʻбатлантириш механизмларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан миллий рейтингда олийгоҳларни тоифага ажратган ҳолда юритишни қўллаш олий таълим ташкилотларини фаолияти асосида баҳолаш ва самарадорликка йўналтирилган қўшимча рагʻбатлантириш механизмларини шакллантириш жараёнида инобатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш мақсадида “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини тубдан трансформация қилишга оид чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасига киритилиб, инобатга олинди (лойиҳа.адлия.уз тизимида рақами ИД 8371) (Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026-йил 2-мартдаги 03/19-224-сон маълумотномаси). Натижада таълим ташкилотлари раҳбарияти томонидан олийгоҳларни стратегик вазифаларини амалга оширишга ҳамда таълим сифати, битирувчиларни ишга жойлашиш кўрсаткичи, илмий-тадқиқот самарадорлиги ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик даражасини оширишга эришилиши кутилмоқда.
Олий таълим ташкилотларининг “Янги давлат бошқаруви” модели тамойилларини ташкил этувчи натижага йўналтирилган бошқарув, марказлаштирилмаган қарорларни қабул қилиш, молиявий ва академик мустақиллик, ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмларини кучайтириш, шунингдек жамият ва талабаларга йўналтирилган бошқарувни жорий этиш асосида олийгоҳларнинг самарадорлигини таъминлашнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларида фойдаланилган. Бу бўйича Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан миллий рейтинг баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Ушбу масала юзасидан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026-йил 6-февралдаги 8-сон буйругʻи қабул қилинди ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3783) (Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026-йил 2-мартдаги 03/19-224-сон маълумотномаси). Натижада 2030-йилга қадар танланган олийгоҳлар ривожланиш динамикасини кузатиш имконияти ва натижаларини янада юксалтириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish