Содиқов Ҳабиб Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Автомобилларда ташиш ва ҳаракат хавфсизлигини тшкил этиш асослари фани мисолида)” мавзусида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7146
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Ўринов Уйғун Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович. педагогика фанлари доктори, профессор;
Турдиев Мирзоҳид Рустамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасалари талабаларини ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасининг назарий асослари техника фанларини ўқитишда субектларнинг академик ҳамкорлигини таъминловчи креатив қарор ва амалий ечим тамойилларини педагогик трансформация устуворлигида дидактик жараёнга интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий-амалий компетентлигини ривожлантириш жараёнида касбий фаолиятнинг мазмуни, тузилиши ва кўп ўлчовли хусусиятларига мос педагогик жараённи инновацион моделлаштиришга йўналтирилган вертикал (малака талаблари ва тавсифлари асосида) ҳамда горизонтал (метод, ресурс, лаборатория) таъсирларни конструксиялаш босқичларида персонализация қилиш имкониятларига мувофиқ оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикаси талабаларнинг касбий малакаларини индивидуал-конструктив контекстда эгаллашини таъминлайдиган техник-блис топшириқларни лойиҳавий фаолият мазмунига киритиш, рефлексив таҳлил механизмларини жорий этиш ва амалиёт билан узвий интеграцияни шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий-амалий компетентлик даражасини аниқлаш ва диагностик баҳолашнинг педагогик тизими, талабалар мустақил таълим фаолиятида касбга оид вазифаларни бажаришда визуал ва структурали синтезлаш, кўникмаларини аниқлашга йўналтирилган квалиметрик мезонларни ахборотни излаш, қайта ишлаш ва амалий қўллаш босқичларини дифференциаллаштириш асосида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техник олий ўқув юртларида “Бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Автомобилларда ташиш ва ҳаракат хавфсизлигини тшкил этиш асослари фани мисолида)” мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган таълим ресурслари асосидаги методиканинг амалиётга татбиқи, ўқув фанининг мазмунини самарали ўзлаштиришга ва таълим жараёнининг натижадорлигини оширишга хизмат қилди. Мазкур методика талабаларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш бўйича ўқув-амалий, лойиҳавий-конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот фаолиятларини инновацион ёндашув асосида уйғунлаштириш орқали бўлажак муҳандисларнинг ижтимоий-амалий фаолиятига оид таркибий компонентлар - билим олишга оид, қадриятлар билан боғлиқ, амалиётга йўналтирилганлик ва инновационлик кўникмалар мазмунини янгилашга хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилиши учун ишлаб чиқилган ўқув материаллари ва ўқитиш технологиялар ҳамда методик тавсиялар ҳаммуаллифликдаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг гувоҳномаси билан техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандислар учун “Автомобилларда ташиш ва ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослар” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 9-июл 258 - сонли буйруғи асосида берилган № 815930 рақамли нашр рухсатномаси) номли ўқув қўлланмаси нашр қилинган ва бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёрлаш жараёни таълим мазмунига киритилган ҳамда амалга тадбиқ этилган.
бўлажак мутахассисларни ижтимоий-амалий фаолиятга тайёргарлашга қаратилган “Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги” номли электрон дарслик ишлаб чиқилган ва техника олий таълим муассасаси таълим жараёнига жорий этилган (24.09.2024 йилдаги № ДГУ 202410559 - рақамли муаллифлик гувоҳномаси).
Мазкур тадқиқот доирасида замонавий дидактик ва методик ёндашувларга асосланган, муҳандислик таълими талабларига мос равишда ишлаб чиқилган ҳамда бўлажак муҳандисларнинг ижтимоий-амалий фаолиятга йўналтирилган таълим мазмуни асосида уларнинг ижтимоий-амалий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик модел ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига татбиқ этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги 02/01-01-430-сонли маълумотномаси). Ушбу модел амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар назарий билимларни реал ишлаб чиқариш шароитларида қўллаш, лойиҳалаш жараёнларини самарали ташкил этиш, шунингдек, технологик масалаларни замонавий техник воситалар ёрдамида ҳал этиш кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлдилар.