Сайидова Шахризода Насруллоевнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Инглиз ва ўзбек тарихий-адабий асарларида Амир Темур маърифатпарварлигининг талқинлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4475
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01 
Расмий оппонентлар: Ғаниев Илҳом Музаффарович филология фанлари доктори (DSc), профессор, Кадирова Наргиза Арифовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқот мақсади. Инглиз ва ўзбек тарихий-адабий асарларида Амир Темурнинг маърифат ҳомийси талқинида ифодаланишининг тарихий ҳамда бадиий асослари ва тадрижи  билан боғлиқ  муштарак ёхуд ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Амир Темурнинг маърифатга муносабати ҳамда маърифий қарашлари инглиз асарларида тарихий жараён маҳсули, ўзбек асарларида эса миллий ифтихор тимсоли сифатида талқин қилиниши, Соҳибқирон образини маърифатли шахс сифатида  гавдалантиришда муаллифларнинг субектив ёндашиви далилланган;
Амир Темурнинг маърифий фаолиятга оид қарашларининг тарихий ҳақиқат ҳамда бадиий тўқима уйғунлигида халқаро адабий жараёнда идеаллаштириш фонида афсонавийлаштирилиши, рамзлаштирилиши, оқланиши, танқид қилиниши, ибратлантирилиши каби поетик вазифалардаги талқини асосланган;
Ҳ.Ҳукҳемнинг “Етти иқлим султони” ва П.Қодировнинг “Амир Темур сиймоси” асарлари қиёсий таҳлили натижасида Ғарб адабиётида Амир Темур образининг маърифатпарвар ва ватанпарвар ҳукмдор сифатида тасвирланиши ғарбона ёндашувлар ва тасаввурларга асосланганлиги, ўзбек адабиётда эса Темур образи янги яратилган миллий модел асосида талқин  қилингани кўрсатиб берилган.
Г.Лембнинг “Темур, олам музаффари” асари ва М.Алининг “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси асосида Соҳибқирон Амир Темурга нисбатан шаклланган ғарб стереотиплари билан ўзбек адабиётидаги миллий ифтихорга асосланган реал ва романтик ёндашув ўртасидаги бадиий-услубий ўзига хосликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек адиблари ижодида Амир Темурнинг маърифатпарварлиги талқин қилинган тарихий-адабий асарлар поетикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тарихий-адабий асарларида Амир Темур образининг маърифат ҳомийси сиймосидаги талқинининг қиёсий таҳлили асосида инглиз асарларида қаҳрамон идеализми, ўзбек асарларида эса миллий ифтихор тимсоли акс этгани, Соҳибқироннинг маърифатпарвар шахс сифатида гавдалантирилишида муаллифларнинг субектив ёндашиви намоён бўлгани далиллангалигига оид илмий янгилик ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университтида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган “Реп-25112021/113-УзУДТ: ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” номли инновацион илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 19-майдаги 04/11-6295 – сон маълумотномаси). Натижада қиёсий адабиётшунослик, биографик асарларнинг тузилма-услубий хусусиятлари бўйича материалларнинг мазмуни сезиларли даражада яхшиланишига эришилган;
  Ҳ.Ҳукҳемнинг “Тамбурлаине, тҳе Cонқуерор” асари билан П.Қодировнинг “Амир Темур сиймоси” асари биринчи марта комплекс қиёсий-назарий таҳлил қилиниб, Соҳибқироннинг маърифатпарвар, адолатпарвар ва ватанпарвар ҳукмдор сифатидаги талқини тарихий-ҳақиқий жиҳатдан ғарбий тасаввурларни тузатувчи янги “қиёсий-маʼрифий адолатпарварлик марказли глобал Темур” консептуал модели билан боғлиқ хулосалардан  Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12- декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли  хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (2025-йил 5-июндаги 1705/02-сон маълумотнома). Натижада тадқиқот ишининг асосий таҳлилий хулосалари инглиз прозасида  Амир Темур образи орқали ифодаланган маърифатпарварлик ва адолатпарварликка оид фикр ва ғояларининг умумбашарий бадиий-эстетик аҳамиятини очишга хизмат қилиши асосланган;  
 Г.Лембнинг “Тамерлане: Cонқуерор оф тҳе Эартҳ” асари ва М.Алининг “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси асосида жаҳонгир Амир Темурга нисбатан шаклланган ғарб стереотиплари билан ўзбек адабиётидаги миллий ифтихорга асосланган реал-тарихий, исломий-маърифий романтик ёндашув ўртасидаги бадиий-услубий ўзига хосликлар аниқланган таҳлилий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Ўзликни англаш” ҳамда “Бухоро” радиосининг “Нажот билимда”, “Ижод завқи” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-июндаги 01-09-124-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилиши таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish