Отажонова Азиза Нигматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали токсик гепатит ва иммунокоррекцияда пейер пилакчаларнинг структур-функционал хусусиятлари», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib835.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тибиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Сурьатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Садриддинов Асомиддин Фаёзович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гелиотрин гепатит ва иммунокоррекция шароитида пейер пилакчаларнинг структур-функционал хусусиятларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали токсик гепатитда пейер пилакчаларнинг структур қайта қурилишининг характери, ҳужайралар пролиферациясининг камайиши ва деструкциясининг кучайиши ҳисобига пейер пилакчаларда фолликулалараро (Т–га тоъбе) соҳа майдони ва ҳужайралар жойлашиши зичлигининг прогрессив кичрайиши асосланган;
лимфоид фолликулалар эгаллаган майдоннинг ошиши, уларда кенг герминатив марказларининг шаклланиши билан бир қаторда ҳужайралар пролиферациясининг ошиши асосланган;
сурункали гелиотринли гепатит шароитида пейер пилакчаларнинг Т- ва В–соҳалари орасида яққол дисбаланснинг ривожланганлиги исботланган;
тимус дори воситаларини, яъни тактивин и тималиннинг қўлланилишида, фолликулалараро соҳа ҳужайралари пролиферациясининг кучайиши, уларнинг деструкция даражасининг камайишига олиб келиши ҳамда пейер пилакчалари Т- ва В – соҳалари ўзаро муносабатларининг тикланиши исботланган;
спленин сурункали токсик гепатит шароитида пейер пилакчалариларнинг структур ҳолатига деярли таъсир кўрсатмаганлиги асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали токсик гепатит ва иммунокоррекцияда пейер пилакчаларининг структур-функционал хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали токсик гепатитда иммунн статусни коррекция қилиш усуллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 8н-д/285-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали токсик гепатит ва иммунокоррекцияда пейер пилакчаларининг структур-функционал хусусиятлари солиштирма таҳлили асосида баҳолаш имконини берган;
cурункали токсик гепатит ва иммунокоррекцияда пейер пилакчаларининг структур-функционал хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти тиббий-биология лабораторияси фундаментал тадқиқотлар илмий натижалари фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8н-д/230-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали токсик гепатит шароитида иммун тизимининг ўзгаришлари мавжуд беморларда касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг патогенетик усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.