Халикова Дилдора Ядуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида иккиламчи номинатив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3598
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қулийевна филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шаҳноза Кахрамановна, филология фанлари доктори, профессор; Хамзаев Собир Амирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида иккиламчи номинатив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш, уларнинг шаклланиш тамойилларини, семантик ва маданий имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
номинация жараёни тил эгасининг консептуал фикрлаши, маданий тажрибаси, идрок модели, коммуникатив эҳтиёжи ва нутқий амалиёти интеграциясидан иборат мураккаб когнитив-дискурсив фаолият сифатида талқин қилиниб, идеал когнитив модел консепсияси ва антропосентрик лингвомаданиятшунослик тамойиллари синтезидан иборат интегратив назарий ёндашув асосида далилланган; 
иккиламчи номинатив бирликларнинг лингвомаданий хусусияти “лексик-конструктив консептлар” консепсиясига таянган ҳолда ишлаб чиқилган “янги номинатив бирлик (Й) нинг мавжуд консептуал асос (Х) билан когнитив-дискурсив боғлиқлиги орқали шаклланиши” умумий когнитив тузилма моделининг диффуз номинантлар, асосий ва ҳосила номлаш бирликлари ҳамда маданий тажрибага суянган семантик кўчишлар мисолида ўзбек ва инглиз тиллари материали асосида қўлланиши исботланган; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги “жой/масофа” консептосферасига мансуб эндоцентрик, экзоцентрик ва идиоматик типли композитив номинантларнинг чоғиштирма-типологик тадқиқи натижасида лексик даражадаги лингвомаданий моделларнинг семантик механизмлар заминида воқеланиш қонунияти илмий асосланган; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги “жой/масофа” консептосферасига мансуб метафорик, метонимик ва конверсив номинантлар қиёсий таҳлил қилиниб, иккиламчи номинациянинг шаклланишида семантик механизмларнинг марказий ўрин тутиши ҳамда уларнинг миллий консептуал манзарани шакллантиришдаги етакчи роли лексикографик манбалар, фразеологик фонд ҳамда бадиий матнлардан тўпланган далиллар асосида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида иккиламчи номинатив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини таҳлил қилиш бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
номинатив назария доирасида жаҳон илм-фанида иккиламчи номинатив бирликларни ҳосил қилиш усулининг ўзбек ва инглиз тиллари мисолидаги ҳолати текширилган ва тасдиқлангилиги; номинатив бирликларнинг ҳосил бўлиш изчиллигини таъминловчи аналогик моделларнинг дастлаб индивидуал нутқ бирлиги сифатида, кейинчалик эса уларнинг ижтимоий нутқий фаолият бирлиги мақомига эга бўлган ҳолда, тилдаги барқарор синтагмалар сифатида таркиб топиши тавсифланганлиги каби фикрлар асосидаги масалалари 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-ноябрдаги 523/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш лойиҳа доирасида ўзбек ва инглиз лингвомаданиятида когнитив ва консептуал номинатив бирликларнинг ўрни асосланган, уларнинг миллий лисоний манзара ҳамда миллий консептуал манзарани шакллантиришдаги ўрни далилланган.
ўзбек ва инглиз тилларида иккиламчи номинатив бирликларнинг юзага чиқиш механизмига доир назарий қарашлар, умуман, иккиламчи номинатив бирликларни ҳаракатлантирувчи когнитив қонуниятлар, иккиламчи номинатив бирликлар ташувчи билимларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш (репрезентация) функсияларини таҳлилдан ўтказиш орқали олинган илмий хулосалар очиб берилганлиги каби масалалари Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-576б3З48-сонли Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 06/7133-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи номинатив бирликлар илк марта лингвомаданий талқин қилиш каби масалаларни ёритишда диссертацияда ишлаб сҳиқилган усуллардан фойдаланилган.
лексик воситаларга хос лингвомаданий моделларнинг семантик воситалар орқали юзага чиқиши далилланганлиги каби масалалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. Натижада “жой/масофа” консептосферасига оид эндоцентрик, экзоцентрик ва идиоматик композитив номинантлар орқали ўзбек ва инглиз тилларида лексик бирликларнинг семантик тузилишида акс этган лингвомаданий моделлар миллий тафаккур ва макон тасаввурларининг ўзига хослиги ифодаланган.
қиёсланаётган тиллардаги “жой/масофа” консептосферасига мансуб эндоцентрик, экзоцентрик ва идиоматик типли композитив номинантларнинг қиёсидан келиб чиқиб, лексик воситаларга хос лингвомаданий моделларнинг семантик воситалар орқали юзага чиқиши далилланганлигини аниқлаш каби янгиликларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-ноябрдаги 01-02/148-сон маълумотномаси). Натижада дастур ҳамда эшиттиришларнинг илмий-ижодийлиги оширилган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish