Жамалова Наргиза Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобаллашув шароитида гуманитар фанларни витаген таълим интеграцияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped6065.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Ахмаджанов Дониёр Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темур Исмоилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ташанов Абдухолиқ Дайнович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида глобаллашув шароитида гуманитар фанларни ўқитиш жараёнига витаген таълим технологияларини татбиқ этиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гуманитар фанларни ўқитиш жараёнига витаген технологияларини татбиқ этишнинг педагогик зарурати таълим жараёнини шахсийлаштириш, талабаларнинг шахсий тажрибаларини ўқув жараёнига интеграция қилиш жараёнини индивидуал таълим эҳтиёжлари ва когнитив ривожланиш босқичларига мувофиқ таълим стратегияларига кўра тадрижий ва тизимли мувофиқлаштириш орқали асосланган;
витаген таълимнинг педагогик мазмуни ва унинг амалий механизмлари таълим жараёнининг когнитив, эмоционал ва ижтимоий интеграциясини кучайтириш, шахсий тажрибага асосланган рефлекциявий-таҳлилий ёндашувларни жорий этиш, интерфаол методлар билан бойитиш ва индивидуал таълим траекторияларини адаптив-таҳлилий моделлар асосида динамик тарзда моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
гуманитар фанларни ўқитишда глобаллашув жараёнидан ижобий фойдаланиш имкониятлари миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш, таълим жараёнини интерфаол ва амалий машғулотлар билан бойитиш, халқаро академик ҳамкорликни кучайтириш, талабаларнинг мултикултурализмга асосланган дунёқарашини ривожлантириш ва витаген ёндашув орқали таълим мазмунини когнитив эҳтиёжларга мослаштириш асосида кенгайтирилган;
гуманитар фанларни ўқитишга витаген технологияларни татбиқ этиш методикаси интерактив ва рефлексив усулларни интеграция қилиш, шахсий тажрибаларни таълим жараёнига мослаштириш, таълим платформалари ва рақамли воситалар орқали амалий машғулотларни кучайтириш, кейс-таҳлил, ролли ўйинлар, симуляциялар ва ижодий фаолиятни ўқув жараёнига киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глобаллашув шароитида гуманитар фанларни витаген таълим интеграцияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
таълим жараёнини шахсийлаштириш, талабаларнинг шахсий тажрибаларини ўқув жараёнига интеграция қилиш жараёнини индивидуал таълим эҳтиёжлари ва когнитив ривожланиш босқичларига мувофиқ таълим стратегияларига кўра тадрижий ва тизимли мувофиқлаштириш орқали асосланган гуманитар фанларни ўқитиш жараёнига витаген технологияларини татбиқ этишнинг педагогик заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг 17-банди “Илмий-методологик жиҳатдан асосланган, тарихий тажриба ва замонавий таҳлиллар ҳамда юксак мақсадларни ўзида мужассамлаштирган “Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари” номли янги илмий-оммабоп қўлланманинг консепсиясини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 11-мартдаги 10/120-сон маълумотномаси). Натижада, гуманитар фанларни ўқитиш жараёнига витаген технологияларини татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришнинг мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
таълим жараёнининг когнитив, эмоционал ва ижтимоий интеграциясини кучайтириш, шахсий тажрибага асосланган рефлекциявий-таҳлилий ёндашувларни жорий этиш, интерфаол методлар билан бойитиш ва индивидуал таълим траекторияларини адаптив-таҳлилий моделлар асосида динамик тарзда моделлаштириш асосида такомиллаштирилган витаген таълимнинг педагогик мазмуни ва унинг амалий механизмлари бўйича хулосалар Ўзбекистон миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 12-майдаги 04-5968-сон маълумотномаси). Натижада, витаген технологияларни гуманитар фанларни ўқитиш амалиётига татбиқ этишнинг аниқ механизмлари таклиф қилинган;
миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш, таълим жараёнини интерфаол ва амалий машғулотлар билан бойитиш, халқаро академик ҳамкорликни кучайтириш, талабаларнинг мултикултурализмга асосланган дунёқарашини ривожлантириш ва витаген ёндашув орқали таълим мазмунини когнитив эҳтиёжларга мослаштириш асосида кенгайтирилган гуманитар фанларни ўқитишда глобаллашув жараёнидан ижобий фойдаланиш имкониятлари, интерактив ва рефлексив усулларни интеграция қилиш, шахсий тажрибаларни таълим жараёнига мослаштириш, таълим платформалари ва рақамли воситалар орқали амалий машғулотларни кучайтириш, кейс-таҳлил, ролли ўйинлар, симуляциялар ва ижодий фаолиятни ўқув жараёнига киритиш орқали такомиллаштирилган гуманитар фанларни ўқитишга витаген технологияларни татбиқ этиш методикаси борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон” телерадиоканалининг “Ойдин ҳаёт” телешоуси ҳамда “Ассалом, Ўзбекистон!” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон” телерадиоканали 2024-йил 27-декабрдаги 02-13-1367-сон маълумотномаси). Натижада, витаген технологиялар асосида фалсафа фанини ўқитишнинг амалий дарс ишланмалари ишлаб чиқилган.