Ражабов Адилбек Анварбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий термик куйишда иммун тизимининг морфофункционал тавсифи», 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib666.
Илмий раҳбар: Магрупов Баҳодир Асатуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тибиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Исроилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Бахром Рахимбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий термик куйиш ва уни ўстирилган аллофибробластлар билан даволашда иммун тизим марказий ва периферик аъзоларининг патоморфологик ўзгаришларини ҳамда иммунологик кўрсаткичларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибавий термик куйиш ва уни аллофибробластлар билан даволашда иммун тизимнинг морфофункционал кўрсаткичларининг иммун тизимга ижобий таъсири асосланган;
термик куйиш қўзғатилган ҳайвонлар тимус, лимфа тугунлар, талоқда ривожланган патоморфологик ўзгаришларнинг ўзига хос белгилари исботланган;
аллофибробласт билан даволанган термик куйишда ҳайвонлар иммун тизими марказий ва периферик аъзоларидаги ўзига хос морфологик ўзгаришлар мавжудлиги исботланган;
термик куйиш натижасида ҳайвонлар иммун статусининг иммунологик кўрсаткичларида ҳужайравий иммунитет кўрсаткичлари пасайиб, гуморал иммунитет кўрсаткичлари кўтарилгани ва нейтрофиллар фагоцитозлаш қобилияти ва Т-киллерлар миқдорининг ошганлиги исботланган;
аллофибробласт билан даволанган термик куйишда ҳайвонлар иммун статуси кўрсаткичларида тажрибанинг илк даврларида Т-хелпер ҳисобига Т-лимфоцитлар миқдорининг камайиши, охирги даврларда кўтарилиши, апоптозни фаоллаштирадиган CD95 ҳужайраларнинг кўпайиши ва ҳужайравий иммунитет фаоллигини кўрсатувчи МПО/МСО нисбатан коэффициентининг кўтарилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибада термик куйишда иммун тизимининг морофункционал тавсифини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тажрибада термик куйишда иммун тизими ўзгаришларнинг хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 май 8н-д/117-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада тажрибий термик куйишда иммун тизими ўзгаришларининг ўзига хос хусусиятлари, тимуснинг патоморфологик ўзгаришларнинг баҳолаш, уларнинг олдини олиш ҳамда ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
тажрибада термик куйишда иммун тизимининг морфункционал тавсифини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини патологоанатомик ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология илмий-тадқиқот институти илмий лабораторияси ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Хоразм филиали амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 8н-з/264-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши термик куйишни эрта ташхислаш, башоратлаш ва самарали даволаш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни, ногиронликни камайтириш, куйган беморларнинг иммун тизимини тиклашга қаратилган амалий тавсияларни жорий қилиш имконини берган.