Абдиназаров Хасан Шаймановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида нефт ва газ саноати терминларининг номинатив аспекти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1 PhD/Fil 5616
Илмий раҳбар: Сапарова Қундуз Отабоева, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: Тожиева Гулбаҳор Номозовна,  филология фанлари доктори (DSc), профессор, Қаюмова Мунаввар Санақуловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларида нефт ва газ саноати терминларининг номинатив аспектдаги муштарак ва ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилида нефт ва газ соҳасига оид терминлар лотин, грек ва қадимги француз тилларидан кириб келганлиги, ўзбек тилида ушбу соҳавий терминосистемаси эса деярли рус тилидан ўзлашган терминларга бориб тақалиши асосланган; 
инглиз ва ўзбек тилларида нефт ва газ саноати терминосистемаси номинацион тизими гетероген модул асосида қурилган бўлиб, мазкур модул геология, геофизика, геокимё соҳаларини, нефт ва газ қудуқларини бурғилаш ва цементлаш, нефт ва газни қайта ишлаш каби тармоқларга оид бўлган терминларни ифодалаб келиши аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда нефт ва газ саноати терминларининг структур-деривацион хусусияти аффиксация (инглиз тилида -инг, -тион, -сион, -эр, ўзбек тилида -ш, -иш, -ов, -ув, -чи, -гич, -қич), композиция (жуфт терминлар, қўшма терминлар, бирикма терминлар: икки, уч, тўрт таркибли терминлар), конверсия, аббревиация усуллар самарадорлигида намоён бўлиши далилланган;
нефт ва газ саноати терминлар тизимида номлаш механизми орқали шаклланган метафорик терминлар консептуаллаштириш жараёнида инглиз тилида артефакт, фитоморфик, зооморфик, антропоморфик, анималистик, фаслий-метеорологик метафорик; ўзбек тилида эса фақат артефакт, фитоморфик, зооморфик, анималистик ҳамда антропоморфик моделлар асосида шаклланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида нефт ва газ саноати терминларининг номинатив аспектининг таҳлили жараёнида эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларида нефт ва газ саноати терминосистемаси номинацион тизими гетероген модул асосида қурилган бўлиб, мазкур модул геология, геофизика, геокимё соҳаларини, нефт ва газ қудуқларини бурғилаш ва цементлаш, нефт ва газни қайта ишлаш каби тармоқларга оид бўлган терминларни ифодалаб келишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 10-октябрдаги №01/10-2069-сон маълумотномаси). Натижада нефт ва газ саноати терминларининг ўзбек тилидаги муқобил вариантлари таълимий корпусини саноат терминлари билан такомиллашувига эришилган;
инглиз тилида нефт ва газ соҳасига оид терминлар лотин, грек ва қадимги француз тилларидан кириб келганлиги, ўзбек тилида ушбу соҳавий терминосистемаси эса деярли рус тилидан ўзлашган терминларга бориб тақалишига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 24-августдаги №04/1-1559-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили нефт ва газ саноати терминларини ўзбек тилига ўгириш билан боғлиқ амалиётини сифат даражасини яхшилашга ва таржимага доир таҳрир дастурларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
нефт ва газ саноати терминлар тизимида номлаш механизми орқали шаклланган метафорик терминлар консептуаллаштириш жараёнида инглиз тилида артефакт, фитоморфик, зооморфик, антропоморфик, анималистик, фаслий-метеорологик метафорик; ўзбек тилида эса фақат артефакт, фитоморфик, зооморфик, анималистик ҳамда антропоморфик моделлар асосида шаклланганлигига оид натижалар ва хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” дастурининг ссенарийсини тайёралашда фойдаланилган  (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-июндаги №17-05/112-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусиятини оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish