Ташева Нафиса Зайнитдиновнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси таржимасида лексик-семантик бирликлар ҳамда фалсафий қарашлар ифодаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: №В2020.4.PhD/Fil1464
Диссертация бажарилган муассаса: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Шадманов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: Азимидин Нормаматович Насиров филология фанлари доктори, профессор,  Қодирова Муқаддас Тоғаевна филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат  институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси таржимасида лексик-семантик бирликлар ҳамда фалсафий қарашлар ифодаланиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси мисолида инглиз драматургияси тили, буюк сиймолар характери, қаҳрамонларнинг нутқий хусусиятлари ва  лексик-семантик майдони миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисаси эканлиги асосланган;
– “Буюк Темур” драмаси аслияти ҳамда таржимасидаги композицион мажозийлик, воқеалар уйғунлиги, бош қаҳрамоннинг ички кечинмалари ва ташқи фаолияти драматик конфликтлар, тимсоллар ва аллегорик элементлар етакчилигида намоён бўлиши аниқланган;
– Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмасида лексик-семантик майдон қудрат ва ҳукмронлик семантикаси, уруш ва жангарилик семантикаси, фалсафий ва диний семантика ва поетик бирликлардан иборат мавзуий гуруҳлар атрофида шаклланганлиги сабабли уларнинг таржимада эквивалент ҳамда адекват усулларда ўгирилиши ва метафора, аллитерация, жонлантириш, символизм, қарама-қарши тасвир каби услубий воситалар устиворлигида намоён бўлиши исботланган;
– Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси таржимасида муаллиф фалсафий қарашлари, шахс ва жамият муаммоларининг ғоявий асослари ёзувчи шахсий дунёқарашидаги фитрий ва моҳиятан ўзгаришлар каби омиллар таъсирида воқеланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси таржимасида лексик-семантик бирликлар ва фалсафий қарашлар ифодаланиши бўйича олинган натижалар асосида:
Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси мисолида инглиз драматургияси тили, буюк сиймолар характери, қаҳрамонларнинг нутқий хусусиятлари лексик-семантик майдони миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисаси эканлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021-2022 йилларда бажарилган АЛ412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 18-феврал 2026-йил 05-02/1653-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг ҳамда лирик турнинг жанрлар олами бадиияти юзасидан олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясининг ошишига хизмат қилган;
“Буюк Темур” драмаси аслияти ҳамда таржимасидаги композицион мажозийлик, воқеалар уйғунлиги, бош қаҳрамоннинг ички кечинмалари ва ташқи фаолияти драматик конфликтлар, тимсоллар ва аллегорик элементлар етакчилигида намоён бўлишига  оид назарий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпогʻистон филиалида бажарилган АИ-ХТ-0-92997 рақамли 2023-2025-йилларда амалга оширилган "Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйгʻунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари" мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогика миллий институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2026-йил 25-мартдаги №602-сон маълумотномаси). Натижада буюк сиймо яратилишининг лексик-семантик ва маънавий-маърифий параметрларининг ифодаланиши билан боғлиқ атамаларнинг шаклланиш усуллари, уларнинг ўзбек тилига эквивалент ифодаланиши, лингвокултурологик хусусиятлари очиб берилган;
Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмасида лексик-семантик майдон қудрат ва ҳукмронлик семантикаси, уруш ва жангарилик семантикаси, фалсафий ва диний семантика, поетик бирликлар мавзуий гуруҳлар атрофида шаклланганлиги ва улар таржимада эквивалент ҳамда адекват усулларда ўгирилиши метафора, аллитерация, жонлантириш, символизм, қарама-қарши тасвир каби услубий воситалар устиворлигида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Тарих тилсимлари” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 5-мартдаги  №03-20/191-сон маълумотномаси). Натижада буюк сиймо фазилатлари тушунчасининг консепсияси ҳамда ёшлар тарбиясида қалб тарбиясининг муҳимлиги, нафсни жиловлаш, меёрга солиш ва саркардалик яхши хулқ-атворни шакллантиришга оид умуминсоний қадриятлар тушунчаларининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка этказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish