Иноятова Дилноза Илхомовнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Америка ва ўзбек миллий маданиятида “хунуклик” консептининг лингвокогнитив хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6191
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахматова Меҳринисо Мусиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,   DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар:  Юлдошева Нилуфар Эргашевна филология фанлари доктори, профессор,  Хурсанов Нурислом Искандарович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади “хунуклик” консептининг инглиз ва ўзбек тилларидаги миллий-маданий ва лингвокогнитив хусусиятларининг муштарак ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- ҳар иккала тилдаги бадиий асарларда “хунуклик” консепти доирасида чиройли эмаслик маъноларининг инсоннинг ташқи қиёфаси, ички дунёси, муҳит, ҳаракат ва предметлардаги хунуклик каби аксиологик хусусиятлари асосланган;
- “хунуклик” консептининг тилда воқеаланишида ҳар иккала халқнинг этник хусусиятларига, табиат ҳодисаларига хос ва ижтимоий мавзуларга оид лисоний бирликларнинг универсал ва милли-маданий хусусиятларининг консептуал изоморфик ва алломорфик жиҳатлари далилланган;
- Америка ва ўзбек миллий-маданиятларида хунуклик, чиройли эмаслик каби эстетик қадриятларнинг образли жиҳати “хунуклик” лексик-семантик майдонини вужудга келтириши асосланган;
- чоғиштирилаётган тилларда “хунуклик” консептига оид лексема ва фразеологик бирликларнинг пайдо бўлиш ва ўзгариш жараёнларида қадриятлар таъсирининг сўз ясалишидаги деривацион жиҳати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка ва ўзбек миллий маданиятида “хунуклик” консептининг лингвокогнитив хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида:
Хунуклик консептининг тилда воқеаланишида америка ва ўзбек халқлари миллий маданиятларига хос этник хусусиятларнинг тил бирликлардаги универсал консептуал изоморфик ва алломорфик жиҳатлари исботланиши билан боғлиқ илмий янгиликлардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800- 21ГР 381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион” курсида самарали қўлланилган. (Қарши давлат университетининг 04/3551-сонли маълумотномаси) Бунинг натижасида ўқув курси қатнашчиларининг инглиз миллий маданиятига хос бўлган лексик бирликлар билан таништирилишига эришилган.
Америка ва ўзбек маданиятида “хунуклик” консепти доирасида чиройли эмаслик маъноларининг инсоннинг ташқи қиёфаси, ички дунёси, муҳит, ҳаракат ва предметлардаги хунуклик каби аксиологик хусусиятлар юзасидан чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиоканали ДМнинг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-июлдаги № 01-09-174 сонли маълумотномаси). 
Чоғиштирилаётган тилларда “хунуклик” консептига оид лексема ва фраземаларнинг пайдо бўлиш ва ўзгариш жараёнларида қадриятлар таъсирининг сўз ясалишидаги деривацион жиҳати далиллларидан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2022–2024-йилларда бажарилган Ф3-2019081773 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган, хусусан, тилшунослик аспектида “хунуклик” тушунчаси инглиз ва ўзбек тилларида турли стилистик қатламларда (адабий, сўзлашув, киноя, ҳазил) намоён бўлиб, бу эса унинг семантик майдонини кўп қиррали қилади ва тилнинг баҳоловчи функсиясини очиб берганлиги кўрсатилган. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 10-декабрдаги 1/04-211 сонли маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish