Рахимова Мохинора Хошимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Мактабгача таʼлим ташкилотлари тарбиячилари ва оила билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped 3291
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Бакиева  Мухаббат Камалиддиновна п.ф.ф.д (PhD), доцент.
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна п.ф.д. (DSc), профессор.   Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна п.ф.д (DSc), профессор.  
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ва оила билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тарбиячилар ва ота-оналар ўртасидаги педагогик ҳамкорликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўзаро ахборот алмашинувига йўналтирилган тарбиячи ва ота-онанинг кундалик педагогик кузатувлари натижаларини ўзаро таққослаш ,умумлаштириш босқичларига кўра конвергент таҳлил этиш орқали кенгайтирилган;
тарбиячилар ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик модели ота-оналарнинг педагогик эҳтиёжларини  диагностик-услубий асосда тзимли аниқлаш ва таълим жараёнидаги фаол иштирокига йўналтирилган “педагогик ҳамкорлик кундалиги”ни диагностика ҳамда рефлесия босқичларида амалий қўллаш асосида такомиллаштирилган;
тарбиячиларнинг ота-оналар билан ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш механизми болаларнинг индивидуал эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган фаолият алгоритмларини интерактив муҳитда диагностик лойиҳалаштириш, мониторинг ва коррексиялаш босқичларини комплекс тарзда тизимли ташкил этиш орқали ишлаб чиқилган; 
тарбиячиларнинг  ота-оналар билан ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш методикаси рефлектив ва кросс-контекстуал таҳлил асосида таълим ташкилоти ва оила муҳитида боланинг интеграл ривожланишини системали баҳолаш орқали индивидуаллаштирилган педагогик ёндашувни амалиётда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таʻлим ташкилотлари ва оила билан  ҳамкорлик ишларини ташкил этишда тарбиячи фаолиятига инновацион ёндашув боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Тарбиячилар ва ота-оналар ўртасидаги педагогик ҳамкорликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўзаро ахборот алмашинувига йўналтирилган тарбиячининг кунлик педагогик кузатувлари ва ота-онанинг оилавий мониторинг натижаларини рефлектив таҳлил этиш орқали асосланган таклиф ва тавсиялар “Ота-оналар иштирокида болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил, 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0298 рақамли рухсатномаси) мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача  таълим агентлигининг 2024-йил 1-майдаги 03-03/1-419-сон маълумотномаси). Натижада, тарбиячилар ва ота-оналар ўртасида ижодий ҳамкорликни  шакллантиришда  самарали восита  сифатида амалий педагогик жараёнда қўлланилиб очиқ мулоқот муҳити шакллантирилди.
тарбиячилар ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик модели ота-оналарнинг педагогик эҳтиёжларини тизимли аниқлаш ва таълим жараёнидаги фаол иштирокига йўналтирилган “Педагогик ҳамкорлик кундалиги”ни диагностика ҳамда рефлекция босқичларида амалий қўллаш асосида таклиф ва тавсиялардан  “Мактабгача таълимда эстетик тарбия  методикаси ”номли ўқув қўлланмани  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил, 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида  берилган 302-0901 рақамли нашр рухсатномаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада, педагогик ҳамкорликнинг сифат ва самарадорлиги оширилди.
тарбиячиларнинг ота-оналар билан ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш механизми болаларнинг индивидуал эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган фаолият алгоритмларини интерактив муҳитда диагностик лойиҳалаштириш, мониторинг ва коррексиялаш босқичларини тизимли ташкил этиш орқали ишлаб чиқилган  таклиф ва тавсиялар “Ота-оналарни мактабгача таълим ташкилотига жалб қилишни  ривожлантириш” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233- сон буйруғи асосида берилган 233-0298 рақамли нашр рухсатномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада, тарбиячилар ва ота-оналар ўртасидаги педагогик ҳамкорлик мазмуни бойитилди,  тарбиячиларнинг касбий компетенсияларини  ривожлантиришга қаратилган методик ёндашувлар тизимлаштирилди ҳамда  ушбу фаолиятни режалаштириш, амалга ошириш ва  баҳолашда методик ёндашувлар тизимлаштирилди ва амалиётга татбиқ қилинди.
тарбиячиларнинг ота-оналар билан ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш методикаси рефлектив ва кросс-контекстуал таҳлил асосида таълим ташкилоти ва оила муҳитида боланинг интеграл ривожланишини системали баҳолаш орқали индивидуаллаштирилган педагогик ёндашувни амалиётда қўллаш асосида ишлаб чиқилган  таклиф ва тавсиялар   “Мен қандай ота-онаман?”, “Менинг болам ким?”, “4 та бурчак” ва “Тҳрее п.с” (планнинг – партиcипатион – суппорт) каби методик  воситалар (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб  таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг  2024-йил 1-майдаги 03-03/1-419-сон маълумотномаси) ишлаб чиқилган. Натижада  ота-оналарнинг  иштироки ва педагогик жараён сифатига таъсири ортди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish