Халиков Тимур Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технология тизимлари ёрдамида таълим муассасалари битирувчиларинг бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш (олий ва профессионал таълим муассасалари мисолида)”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5281
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc. 16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Носир Махмудович , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технология тизимлари ёрдамида меҳнат бозорида иш берувчи корхоналар, олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ўзаро интеграциялаш, шунингдек, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш механизмларини рақамли трансформация қилиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги турли профессионал сегментлар бўйича талабларини аниқлаш ҳамда уларга таклиф этилаётган хизматларни такомиллаштиришга йўналтирилган самарали механизм ишлаб чиқилди;
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш жараёнларини ахборот моделини тузиш ва унинг ишлаш тамойилларини амалга оширувчи мантиқий-функсионал ва тузилмавий ёндашувларни мувофиқликларини таъминлайдиган мақбул ссенарийлари ишлаб чиқилди;
“Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини қўллаб-қувватлаш” рақамли платформаси доирасида фойдаланувчилар томонидан амалга оширувчи функсиялар, маълумотлар базаларини интеграциялаш ва қайта ишлаш тизимлари орқали иш берувчи корхоналар ва олий ҳамда профессионал таълим муассасалари билан самарали алоқаларни таъминлаш механизми таклиф этилди;
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш тизимини жорий этишда рақамли платформага асосланган комплекс рақамли трансформация стратегияси ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технология тизимлари асосида олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар таълим муассасалари фаолиятига қуйидагилар жорий этилди:
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозорида турли профессионал сегментлари бўйича талабларини аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш асосида Термиз давлат университети фаолият олиб бораётган “Карера маркази” битирувчиларининг билим ва кўникмаларини акс эттирувчи электрон портфолио, резюме, бўш иш ўринлари (вакансиялар) натижасида “Иш берувчи – таълим муассасаси” ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш механизмларидан фойдаланилган. Натижада олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга эришилди (Термиз давлат университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 04/12-1362-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 4/17-4/4-11556-сонли маълумотномалари);
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш жараёнларини ахборот моделини тузиш ва унинг ишлаш тамойилларини амалга оширувчи мантиқий-функсионал ва тузилмавий ёндашувларни мувофиқликларини таъминлайдиган мақбул ссенарийлари ишлаб чиқиш асосида битирувчиларнинг электрон портфолио, резюме, вакансиялар, малакавий амалиёт ва стажировка тизимлари орқали иш берувчилар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш бўйича тавсиялар Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиаларида иш берувчилар томонидан бўш иш ўринларини эълон қилиш ва талабгорларни танлаш жараёнида амалиётга жорий этилди. Натижада таълим муассасаларида мутахассис кадрлар тайёрлашда иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларини шакллантириш ҳамда фан дастурларига ўзгартиришлар киритиш имконияти яратилди. (Тошкент давлат техника университетининг 2025-йил 1-март № 01/9-14-628-сонли, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиалининг 2025-йил 27-августдаги 111-сонли маълумотномалари);
“Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини қўллаб-қувватлаш” рақамли платформаси доирасида фойдаланувчилар томонидан амалга оширувчи функсиялар, маълумотлар базаларини интеграциялаш ва қайта ишлаш тизимлари орқали иш берувчи корхоналар ва олий ҳамда профессионал таълим муассасалари билан самарали алоқаларни таъминлаш механизми таклиф этилиш натижасида иш берувчи корхоналар ва таълим ташкилотлари томонидан амалиёт, стажировка, танлов, грант ва стипендияларни эълон қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар юқоридаги таълим муассасаларида битирувчиларни иш берувчилар томонидан саралаш жараёнида қўлланилди. Натижада “Корхона – олий таълим муассасаси – илмий ташкилот” типидаги кластер асосида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан битирувчилар орасидан иқтидорли кадрларни танлаб олиш жараёни самарадорлиги оширилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 4/17-4/4-11556-сонли маълумотномаси);
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш тизимини жорий этишда рақамли платформага асосланган комплекс рақамли трансформация стратегияси ишлаб чиқилди натижасида Термиз давлат университети, Тошкент давлат техника университети, унинг Олмалиқ филиали, Бойсун кўптармоқли техникуми ҳамда Хоразм вилояти Урганч тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш жараёнида амалиётга жорий этилди. Натижада битирувчи талабалар учун иш ҳақи тўланадиган иш ўринлари яратилиб, битирувчиларнинг иш билан таъминланиш даражаси 38,6 фоиздан 56,4 фоизга, яъни 17,8 фоизга ошишига эришилди (Термиз давлат университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 04/12-1362-сонли, Тошкент давлат техника университетининг 2025-йил 1-март № 01/9-14-628-сонли, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиалининг 2025-йил 27-августдаги 111-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 4/17-4/4-11556-сонли маълумотномаси).