Шодмонов Хакимжон Хамдамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси эълони
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини такомиллаштиришда музейларнинг аҳамияти” 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: “ОАК Бюллетени” журналининг 2024 йил 3-сонида В2024.3.PhD/Tar2093 рақами билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: Мирзорахимов Аббосжон Шодмонович тарих фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD. 05/2025.27.12. Tar.07.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Исмоилов Алишер Файзиевич ва Санъатшунослик фанлари доктори, академик Ҳакимов Акбар Абдуллаевичлар.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган даврдан ҳозирги кунга қадар музейларнинг тарбиявий ва маърифий салоҳиятини илмий-таҳлилий жиҳатдан ўрганиш ҳамда ёшларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини такомиллаштиришдаги ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
музейлар фаолиятида ёшларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини такомиллаштириш вазифалари уч босқичда (1. 1991–2010-йиллар, институционал ва ҳуқуқий асослари шакллантирилган, музейларнинг таълимий-тарбиявий фаолиятида ёшлар билан ишлаш йўналишлари белгиланган; 2. 2011–2016-йиллар, инновациялар, 3Д технологиялар, электрон гидлар жорий этилган, интерактив муҳит яратилган; 3. 2017-2025-йиллар, музейлар ижтимоий институтга айланиб, янги экспозициялар, халқаро ҳамкорлик ва илмий кенгашлар ташкил этилган, музейларнинг маданий дипломатия ва маънавий тарбия маркази сифатидаги роли кучайган) амалга оширилганлиги далилланган;
ёшларнинг идрок хусусиятлари, қизиқиш доираси ва тафаккур ривожланиш даражасига мос экспозицияларни шакллантириш, экскурсияларни таълимий мақсадларга йўналтириш, педагогик салоҳиятга эга музей экскурсоводларини – яъни музей педагогларини тайёрлаш зарурати ёш ташрифчиларнинг талаб ва қизиқишларига мослаштириш йўлида янги интерактив ва иммерсив экспозициялар, таълимий-интегратив экскурсияларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирганлиги асосланган;
ёшларни музейларга жалб этиш жараёнида уларни ёш тоифаларига кўра гуруҳлаш (7–11 ёшда визуал-эмоционал идрок устунлик қилади; 11–14 ёшда таҳлилий фикрлаш элементларининг шаклланади; 14–18 ёшда мустақил ва танқидий таҳлил қобилиятининг ривожланади) музейни фақат томоша жойи эмас, балки фаол билим олиш муҳитига айланиши, жумладан маданий меросни англаш ва уни қадрлаш, шунингдек глобаллашув шароитида ғоявий барқарорликни таъминловчи стратегик омил эканлиги аниқланган;
ёшлар орасида музейларга нисбатан қизиқиш мавжуд бўлса-да, ташрифлар сони камлиги музейлар фаолиятига доир ахборотларнинг етишмаслиги, экспозицияларнинг етарлича жозибадор эмаслиги ҳамда музей инфратузилмаси ва хизматлар сифатидаги камчиликлар билан боғлиқлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини такомиллаштиришда музейларнинг аҳамияти бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Ёшларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини ривожлантиришда музейлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари босқичма-босқич шаклланганлиги, жумладан 1991–2010-йилларда ташкилий-ҳуқуқий база яратилиб, музейларнинг тарбиявий функсияси ва ёшлар билан ишлаш йўналишлари, 2017-2019-йилларда инновациялар, 3Д технологиялар ва электрон гидлар жорий этилиб, интерактив муҳит; 2020-йилдан музейлар ижтимоий институт сифатида ривожланиб, янги экспозициялар, халқаро ҳамкорликнинг ривожланиши; Маънавий-эстетик тарбия ёшлар дунёқарашини шакллантиришда тарихий-маданий тараққиёт, қадриятлар ва бадиий мерос; музейлар асосида эстетик тарбиянинг интеграцион модели ишлаб сҳиқарилиши, рақамли маданиятнинг эстетик идрокка таъсири ва технологик қарамликнинг салбий жиҳатлари; музейларнинг миллий хотирани шакллантирувчи тарбиявий институт сифатида талқин этилиши, “Авесто” ва қадимий анъаналар асосида миллий ўзликни мустаҳкамлаш ҳамда глобаллашув шароитида эстетик тарбия ва ёшлар сиёсати уйғунлигига оид материаллардан “Виртуал музей” дастурини жорий этиш масалалари номли давлат ижтимоий лойиҳаси яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01-33/671-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа республика музейларида кўргазмаларнинг визуал жиҳатдан таъсирчанлигини ошириш, музейга ташриф буюрувчиларнинг эстетик дунёқарашини ўсишига хизмат қилган;
Ёшлар тарбияси бўйича Ўзбекистон ва дунёнинг илғор музейлари тажрибаси таққосланганда, АҚШдаги Смицон Институтининг амалий ва технологик “Ҳандс-Он Леарнинг” дастури, Бритиш Мусеумнинг “Ёунг Эхплорерс” интерактив экскурсиялари, Лувр музейининг болалар учун рақамли ва виртуал лойиҳалари, Деуцчес Мусеумнинг “Киндерреич” сенсор-таълим муҳити, Жанубий Корея ва Янги Зеландия музейларида 3Д, ҚР-код ва виртуал иловаларнинг қўлланилиши, Рижксмусеумнинг “Жуниор Лаб” дастурида креатив технологиялар интеграцияси, Токио Миллий музейида миллий қадриятларни тарғиб этиш ҳамда Эрмитажда маданиятни амалий англашга йўналтирилган дастурлар; Ўзбекистонда музейлар билан ҳамкорликда қишлоқ мактаблари учун инфратузилмавий чекловлар, кадрлар малакасининг пастлиги, молиявий ресурслар етишмаслиги, музей-таълим интеграциясининг сустлиги ҳамда рақамли технологияларнинг камлиги муаммо сифатида кўрсатилди. Уларни бартараф этиш учун миллий консепсия ишлаб чиқиш, “музей педагогикаси” бўйича мутахассислар тайёрлаш, рақамли технологияларни жорий этиш, сайёр ва онлайн музейларни ривожлантириш, мактаб музейларини ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тавсиялардан ҳозирги кунда бир қатор умумий ўрта таълим муассасаларида, ихтисослашган санъат мактабларида намойиш этиб келинмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 25-апрелдаги 01-05/1593-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа ёшларнинг музей маданиятига қизиқишини ошириш, уларни миллий қадриятлар ва санъатга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.