Жўрақулов Бобурмирзо Баҳодир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Тункат – ўрта аср ҳунармандлар шаҳри”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2026.2.PhD/Tar1354
Илмий раҳбар: Асқаров Аҳмадали, ЎзР ФА академиги, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01 
Расмий оппонентлар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, ЎзР ФА академиги, тарих фанлари доктори А. С. Сагдуллаев ва Самарқанд археология иниститути етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди М.Ҳ. Пардаев. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тункат археология ёдгорлигини ўрта асрларда ҳунармандчилик, айниқса, металлургияга ихтисослашган шаҳар сифатида археологик манбалар асосида комплекс тадқиқ этиш, унинг шаҳарсозлик тузилмаси, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётини илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– Тункат ёдгорлигининг релеф ва меъморий топографияси илк бор географик ахборот тизимлари (ГИС) ҳамда юқори аниқликдаги аерофототасвирлари ва  3Д моделлаштириш асосида қайта тикланиб, шаҳар тузилмасининг классик режавий тизимдан фарқли ўлароқ, табиий релеф ва ишлаб чиқариш манбалари билан боғлиқ ҳолда эркин шаклланган ҳунармандлар маҳаллалари кўринишида бўлганлиги асосланган; 
– Тункатнинг шимолий қисмида жойлашган металлургия қўралари биринчи бор тўлиқ очиб ўрганилиб, уларнинг конструктив тузилмаси, хомашёси ва технологик жараёнлари аниқлаштирилди. Металл эритиш жараёни уч босқичли технологик тизим асосида, маъдан эритиш ва металлни қайта ишлаш босқичлари орқали амалга оширилиб, натижалар ҳамда лаборатория таҳлиллари асосида илмий жиҳатдан исботланди; 
– Тункат ёдгорлигидан топилган тангаларнинг кимёвий таркиби замонавий Ванта Элемент-С русумидаги рентген-флуоресанс (ХРФ) анализатори ёрдамида илк бор комплекс ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, тангалар таркибида мис асосли қотишмалар (Cу-Зн, Cу-Сн, Cу-Пб) ҳамда Сб, Би, Ни каби из элементларнинг мавжудлиги аниқланиб, уларнинг таркибий кўрсаткичлари ҳудуддан аниқланган металлургия чиқиндилари (шлаклар) билан солиштирилди. Натижада тангалар металлининг геокимёвий хусусиятлари маҳаллий рудалар ва ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланди.
– Тункатдан топилган шиша буюмлар ХРФ рентген-флуоресанс таҳлили ва ХРФ намуналарининг CПС кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Ушбу тадқиқот натижалари орқали ишлатилган шишаларнинг таркибий қисмлар аниқланди. Бу орқали ҳудуддаги технологик хомашё базаси ва ишлаб чиқариш манбаларининг маҳаллийлиги илмий жиҳатдан далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тункат – ўрта аср ҳунармандлар шаҳри мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Тункат ёдгорлигининг релеф ва меъморий топографияси илк бор географик ахборот тизимлари (ГИС) ҳамда юқори аниқликдаги аерофототасвирлари ва 3Д моделлаштириш асосида қайта тикланиб, шаҳар тузилмасининг классик режавий тизимдан фарқли ўлароқ, табиий релеф ва ишлаб чиқариш манбалари билан боғлиқ ҳолда эркин шаклланган ҳунармандлар маҳаллалари кўринишида бўлганлиги, Тункатнинг шимолий қисмида жойлашган металлургия қўралари биринчи бор тўлиқ очиб ўрганилиб, уларнинг конструктив тузилмаси, хомашёси ва технологик жараёнлари аниқлаштирилди. Металл эритиш жараёни уч босқичли технологик тизим асосида, маъдан эритиш ва металлни қайта ишлаш босқичлари орқали амалга оширилганлиги ҳақидаги хулосалардан ва тақдим этилган буюмлардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг ўрта асрлар экспозициясини бойитишда фойдаланилди (Ўз Р ФА 2025-йил 25-ноябр 3/1255-2975 сон маълумотномаси). Натижада, келтирилган маълумотлар ҳамда тақдим қилинган топилмалар музей экспозициясини илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, мамлакатимиз тарихининг янги қирраларини халқимизга етказишга хизмат қилган.
    Тункат ёдгорлигидан топилган тангаларнинг кимёвий таркиби замонавий Ванта Элемент-С русумидаги рентген-флуоресанс (ХРФ) анализатори ёрдамида илк бор комплекс ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, тангалар таркибида мис асосли қотишмалар (Cу-Зн, Cу-Сн, Cу-Пб) ҳамда Сб, Би, Ни каби из элементларнинг мавжудлиги аниқланиб, уларнинг таркибий кўрсаткичлари ҳудуддан аниқланган металлургия чиқиндилари (шлаклар) билан солиштирилганлиги, Тункатдан топилган шиша буюмлар ХРФ рентген-флуоресанс таҳлили ва ХРФ намуналарининг CПС кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, тадқиқот натижалари бўйича “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Ўтмиш сирлари”, “Кўҳна манзиллар” каби кўрсатувларини тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” Ижодий бирлашмаси” давлат муассасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 01-33/829-сонли маълумотномаси).
Натижада, мазкур дастурда келтирилган Тункатни ИХ–ХИИ асрлар давомида Илок воҳаси иқтисодий маркази, шунингдек, Марказий Осиёдаги йирик металлургия тармоғининг муҳим бўғини бўлса-да, шаҳарда ҳунармандчиликнинг бошқа соҳалари ҳам текисда ривожланиб борганлиги, бу ҳолат Тункатни нафақат маҳаллий ишлаб чиқариш маскани, балки минтақавий металл савдоси ва технологик инновациялар маркази сифатида баҳолаш имконини бериши, металл эритиш технологияларининг локал хусусиятлари ва ривожланиш босқичлари, Тункат ҳудудида топилган қўра қолдиқлари ва ташқоллар таҳлили орқали эса маҳаллий металлургия технологиясида икки босқичли эритиш тизими қўлланилганлиги ҳақидаги тушунчалар кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, мамлакатимиз тарихининг янги қирраларини халқимизга етказишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish