Хомидов Иброҳимбек Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “РДБ дастгоҳларида мураккаб юзали деталларга ишлов бериш учун адаптив бошқарув тизимни ишлаб чиқиш”,
 05.02.05 – «Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб ускуналар» ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3126
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04  рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Мамаджонов Алишер Мамаджонович   техника фанлари доктори, профессор                                                                                                                                      
Расмий оппонентлар: Хусанов Юнусали Юлдашович  техника фанлари доктори, доцент , Тоиров Муртозо Шавкидинович.  техника фанлари доктори, доцент.                                                                                                  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади РДБ дастгоҳларида мураккаб юзали деталларга ишлов бериш учун адаптив бошқарув тизимни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
РДБ дастгоҳлари билан ишлов бериш жараёнидаги хатоликларини комплекс равишда аниқлаш асосида экспериментал аниқлаш ва таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилган; 
мураккаб юзали деталларга РДБ фрезерлик дастгоҳида механик бармоқ фрезаларида ишлов беришда келиб чиқадиган хатоликлар кесиш кучлари, асбоб эластик деформацияси ва иссиқлик омилларининг таъсири асосида  математик модели  ишлаб чиқилган;
РДБ  дастгохида  адаптив  бошқарув  тизимининг реал вақт режимида ишлов бериш параметрлари ҳосил  бўладиган  тебранишлар характерига мослаштириш асосида ишлаб чиқилган; 
мураккаб юзали деталларга РДБ фрезерлик дастгоҳларида ишлов бериш тезлик режимлари кескич ва детал юзаларида ҳосил бўладиган иссиқлик қиймати асосида ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. РДБ дастгоҳларида мураккаб юзали деталларга ишлов бериш учун адаптив бошқарув тизимни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хатоликларни  камайтириш  алгоритми ва дастури «Ўзметкомбинат» АЖ га жорий қилинган («ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АЖ нинг 1.11.2024 йилдаги 01/05-01-01/1264-сонли маълумотномаси). Натижада юзага келадиган хотоликлар 10-20% га камайган;
мураккаб юзали деталларга РДБ фрезерлик дастгохида бармок фрезаларида ишлов бериш технологияси «Ўзметкомбинат» АЖ га  жорий  қилинган («ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АЖ нинг   1.11.2024 йилдаги 01/05-01-01/1264-сонли маълумотномаси). Натижада юза текислиги 8-10% га ошган;
РДБ  дастгохда  адаптив  бошқарув  тизими «Ўзметкомбинат» АЖ га  жорий  қилинган («ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АЖ нинг 1.11.2024 йилдаги 01/05-01-01/1264-сонли маълумотномаси).  Натижада мураккаб юзаларга ишлов бериш самарадорлиги 12-14% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish