Сабирова Шахноза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (санъатшунослик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped995.
Илмий раҳбар: Кошелева Антонина Фёдоровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маликова Севар Саматовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тизимли ва компетенсиявий ёндашувлар ҳамда моделлаштириш методлари асосида санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлаш жараёни мантиқий-адаптив моделлаштиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилиб, бу эса педагогик фанларни креатив ўзлаштиришда интернал мотивация интенсивлигини оширишга хизмат қилиши асослаб берилган;
фаолиятга йўналтирилган ва индивидуал таълим траекториясига асосланган тамойиллар ҳамда лойиҳалаш методлари асосида инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш методикаси такомиллаштирилиб, ўқув-технологик вазифаларни самарали бажаришни таъминловчи модификацион механизм такомиллаштирилган;
синергик ва интегратив ҳамда педагогик моделлаштириш методлари асосида педагогик модел такомиллаштирилиб, рақамли ва креатив компонентлар уйғунлигини таъминловчи структуравий алоқалар оптималлаштирилган;
диагностик ва мултимодал тамойиллар ҳамда баҳолаш методлари асосида самарадорликни аниқлаш механизми такомиллаштирилиб, когнитив ва фаолиятли кўникмаларнинг Блум таксономияси билан мувофиқлиги асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тизимли ва компетенсиявий ёндашувлар ҳамда моделлаштириш методлари асосида санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш жараёни педагогик фанларни креатив ўзлаштиришга интернал мотивациянинг интенсивлигини оширишга имкон берадиган тарзда мантиқий-адаптив моделлаштириш семантикасига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан “Таълим технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, Касбий педагогика, Педагогика.Психология, Таълим технологиялари, Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат фанларининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
фаолиятга йўналтирилган ва индивидуал таълим траекториясига асосланган ёндашувлар асосида санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш методикаси ўқув-технологик вазифаларни лойиҳалаш бўйича тадқиқотчилик фаолиятининг индивидуал таълим траекториясига мувофиқлигига эришиш имконияти продуктвлигини таъминлайдиган модификацион механизмни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан АCП-Лаб-АртCултуреПедагогй-Лабораторй электрон таълим платформасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 2-июндаги 02/01-01-178-сон маълумотномаси). Натижада, Касбий педагогика, Педагогика.Психология, Таълим технологиялари, Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат фанларининг модернизациялашган дидактик таъминотини ишлаб чиқишга эришилган;
синергик ва интегратив ҳамда педагогик моделлаштириш методлари асосида санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашнинг педагогик модели жараёнга хос структур блокларнинг қайта алоқаси интегративлигини таъминлайдиган касбий тайёргарлик даражасининг рақамли ва креатив компонентлари бўйича технологик таснифий белгиларни ўз-ўзини ташкиллаштиришга қаратилган синергизми мақбуллигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга маълумотлар “Таълим технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 654-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, инновацион педагогик технологияларни касбий соҳага йўналтириб рационал фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид маълумотлат адабиёт мазмунини бойитишга хизмат қилган;
диагностик ва мултимодал тамойиллар ҳамда баҳолаш методлари асосида санъат ва маданият соҳаси мутахассисларини тайёрлашда инновацион ёндашувлардан рационал фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизми мултимодал ва муаммоли-интегратив ёндашувлар асосида когнитив, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган универсал ўқув кўникмалари оширишга оид маълумотлардан “Санъат ва маданият соҳасида педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2019-йил 20-июлдаги 892-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, ижодий университет шароитида санъат ва маданият соҳасидаги педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат шакл ва мазмуни нуқтайи назаридан адабиётнинг назарий бўлимлари бойитилиб, таълим жараёнига киритилган.