Далимова Гўзал Абдурашитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказиладиган скрининг ҳисоботлари асосида бирламчи гиперальдостеронизмнинг клиник-биокимёвий таснифи», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Tib420.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахриддинов Фазлиддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфандиёров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёмон сифатли гипертония билан оғриган беморларда бирламчи гиперальдостеронизм скринингини ўтказиш ва кардиоваскуляр хавф ривожланишини башоратлаш моделини ишлаб чиқиш учун нишон аъзолар зарарланиши даражасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк бор юқори хавф гурухлари ўртасида ўтказилган 3 босқичли скрининг тадқиқоти асосида бирламчи гиперальдостеронизм даражаси аниқланган;
бирламчи гиперальдостеронизм ва гипертония касаллигининг дифференциал-диагностик жиҳатлари яъни юрак қон-томирлари асоратлари, артериал гипертензия намоён бўлишининг манифести, инсульт ва миокард инфаркти учраши сонининг оилавий анамнезга боғлиқлиги аниқланган;
тадқиқот натижасида ЭхоКГ, мия қон-томирларининг ультратовуш доплерографияси текширувида миқдорий ўзгаришлар билан бирламчи гиперальдостеронизмда нишон аъзоларнинг специфик зарарланиши аниқланган;
альдостерон миқдори ҳамда систолик ва диастолик артериал қон босими, охирги систолик ҳажм охирги диастолик ҳажм ва ҳайдаш фракциясининг регрессион таҳлили асосида бирламчи гиперальдостеронизмда юрак қон томирлари асоратларини башорат қилиш учун математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёмон сифатли гипертония билан оғриган беморларда бирламчи гиперальдостеронизм скринингини ўтказиш ва кардиоваскуляр хавф ривожланишини прогнозлаш моделини ишлаб чиқиш учун нишон аъзолар зарарланиши даражасини баҳолаш асосида:
ёмон сифатли гипертензия билан оғриган беморларда бирламчи гиперальдостеронизмнинг ташхиси бўйича "Бирламчи гиперальдостеронизмни ташхислаш алгоритми" услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8р-м/374-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома артериал гипертензия билан оғриган беморларда бирламчи гиперальдостеронизмни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ва ўз навбатида, даволашнинг мос усулини танлаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказиладиган скрининг ҳисоботлари асосида бирламчи гиперальдостеронизмнинг клиник-биокимёвий таснифи бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида, шунингдек Самарқанд ва Хоразм вилоят эндокринология диспансерларида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 8р-м/253-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш артериал гипертензия синдроми бўлган беморларда бирламчи гиперальдостеронизм ташхисини аҳамиятли даражада яхшилаган ҳамда ўз вақтида даволашнинг мос усулини қўллаш орқали кассаллик асоратларини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.