Мухтарова Шахноза Файзуллаевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Археологик терминларнинг қиёсий-типологик таҳлили (инглиз, рус ва ўзбек тиллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1152
Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Абди Эшанкулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида шаклланган археологик терминларнинг семантик, морфологик ва функсионал хусусиятларини аниқлаш, таржима жараёнида юзага келадиган номувофиқлик ва семантик тафовутларни бартараф этиш йўлларини белгилаш ҳамда археологик терминларни ўзбек тилидаги илмий-терминологик тизимни такомиллаштиришга илмий асос яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Артефакт» ва «стратиграфия» археологик терминларининг шакли, семантик мазмуни ҳамда қўлланишига хос тизимлараро фарқли жиҳатлар семантик кенгайиш ва қисман эквивалентлик тамойиллари асосида аниқланган; хусусан, инглиз тилида мазкур терминларнинг аналитик – бир неча илмий контекст ва маъноларда қўлланиши, рус тилида синтетик-функсионал жиҳатдан терминларнинг амалий-илмий вазифага йўналтирилган ҳолда ишлатилиши, ўзбек тилида эса дифференциал-семантик аниқлик сақланган ҳолда термин маъносининг контекстга мос ва нисбатан чекланган тарзда қўлланиши асосланган;
«геоархеология», «геоантропология», «моддий маданият», «комплекс» ва «маданий горизонт» археологик терминлари таҳлил қилиниб, хусусан, «гео»- компонентининг фанлараро интегратив маъно ифодалаши семантик хусусият сифатида, «маданий горизонт» каби бирикма терминларнинг аналитик тузилиши эса структуравий хусусият сифатида асосланган; шунингдек, таржима жараёнида термин маъносининг кенгайиши ёки торайиши семантик трансформация сифатида аниқланиб, «комплекс» терминининг «арчаеологиcал cомплех» шаклида қўлланиши билан изоҳланган; терминларнинг маъно кўламидаги фарқланиши ва тил тизимига мослашуви эса «моддий маданият» терминининг «материал cултуре» шаклида кенг антропологик мазмунда ифодаланиши орқали далилланган;
«индустрй–индустрия» (тош даври меҳнат қуроллари анъанаси), «cомплех–археологик комплекс», «томб–қабр», «лаер–қатлам» каби ўзбек тилига кириб келган археологик терминларнинг лексик-маъно тафовутлари очиб берилган; хусусан, айрим терминларнинг инглиз тилида кенг илмий маънода, рус тилида функсионал-тарихий мазмунда, ўзбек тилида эса соҳавий аниқлик асосида қўлланиши аниқланган ва шу асосда археологик терминларни таржима қилишда ягона термин танлаш, калкалаш ҳамда транслитерация меъёрларини мувофиқлаштириш, терминларни миллий илмий услубга мос ҳолда қўллашга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
“тоолс”, “тренч”, “сурвей”, “буриал cонтехт” археологик терминларининг илмий дискурсдаги қўлланиш даражаси аниқланган; хусусан, “тренч” терминининг қазиш ҳудуди маъносида тор соҳавий қўлланиши, “сурвей” терминининг эса тадқиқот ва кузатув маъноларини қамраб олувчи кенг семантик хусусияти асослаб берилган; шунингдек, терминларнинг илмий ва таълимий жараёнларда бир маънода ва изчил қўлланиши консептуал аниқликни таъминлаши, уч тилдаги таржимада семантик мазмуннинг сақланиши эса терминологик барқарорликни кучайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
археологик терминларнинг инглиз, рус ва ўзбек тиллари материали асосида амалга оширилган қиёсий-типологик таҳлили натижасида ишлаб чиқилган назарий хулосалар ва илмий асослар ФА-Ф-1-Г0003 “Қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (2017–2020) номли фундаментал лойиҳа доирасида самарали қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 11-октябрдаги 284/1-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур жорий этиш жараёни давомида терминларнинг ясалиши, шакл ва семантик мувофиқлик мезонларини аниқлашга оид услубий ёндашувлар бойитилди, тилшуносликда терминологик бирликларни таҳлил этишнинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилди ҳамда археологик терминология бўйича олиб борилаётган амалий тадқиқотларнинг методик самарадорлиги оширилди;
тадқиқотда археологик терминларнинг семантик ва структуравий хусусиятлари, уларнинг таржима жараёнидаги эквивалентлик даражалари, контекстуал мослашув имкониятлари ҳамда таржимага оид муаммолари назарий ва амалий асосда комплекс таҳлил қилиниши натижасида олинган илмий хулосалар А-1-057 рақамли “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишда педагогларни компетент тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” мавзусидаги амалий тадқиқот доирасида самарали қўлланилди (ТАТУ Самарқанд филиалининг 2021-йил 16-ноябрдаги 639/0101-сонли маълумотномаси). Натижада, соҳага оид терминларнинг ўқитилиши бўйича чет тиллари машғулотларининг мазмуни такомиллаштирилди, талабалар лингвистик компетенсиясини ривожлантирувчи методик ёндашувлар бойитилди ва ўқув жараёнининг сифатини оширувчи педагогик асослар шакллантирилди. Мазкур натижалар таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга ҳамда таълим соҳасида белгиланган давлат сиёсати устувор йўналишларининг амалиётга татбиқ этилишига хизмат қилди;
инглиз, рус ва ўзбек тилларида фаол қўлланиладиган археологик терминларнинг классификацияси, структуравий модели, семантик тоифаланиши ва лексик-маъно тафовутлари лингвистик-типологик мезонлар асосида тизимли равишда таҳлил қилиниши натижасида олинган илмий натижалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси қошидаги “Садоқат” ижодий семинари фаолиятида ёш авлодни умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш мақсадида амалий жиҳатдан қўлланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2021-йил 20-декабрдаги №103-сонли маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг бадиий тафаккури ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, маданий меросга илмий-назарий ёндашувни шакллантириш ҳамда лингвистик тафаккурни бойитиш жараёнида тадқиқот материали самарали методик восита сифатида қўлланиш имконини берди;
археологик терминларнинг интерлингвистик таҳлили натижасида таржима жараёнида учрайдиган терминологик номувофиқликлар, семантик силжишлар ва лексик изчилликнинг бузилиши каби лингвистик ҳодисалар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш йўлларига оид назарий таклифлар илмий асосда ишлаб чиқилди. Мазкур илмий натижалар “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида, хусусан, Республика олий таълим муассасаси филиали томонидан бажарилган ишлар жараёнида амалий тарзда қўлланилди (ТАТУ Самарқанд филиалининг 2025-йил 29-июлдаги №468/01-01-сонли маълумотномаси). Натижада, терминологик базанинг тизимлаштирилиши, таржимада семантик аниқликнинг таъминланиши ва лексик барқарорликнинг мустаҳкамланиши йўналишида тадқиқот назарий-методик асос сифатида хизмат қилди ҳамда лингвистик стандартлаштириш жараёнининг илмий базасини бойитди.