Бахриев Дилшод Ризвонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3248
Илмий раҳбар: Турсунов Жахонгир Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив ва микросуғурта маҳсулотларида бошқарув-маъмурий харажатларга йўналтириладиган суғурта мукофоти улушининг юқори чегарасини белгилаш орқали, харажатлар хатари волатиллигини камайтириб, суғурталовчининг комбинациялашган кўрсаткичи ва Солвенcй капитал талаби (СCР) бўйича қамров даражасининг барқарорлигини ошириш таклиф этилган;
бозор сиғимини ошириш доирасида суғурта фаолятида шартнома тузиш ва даъволарни расмийлаштириш жараёнларини стандартлаштириш, ҳужжатлаштиришни қисқартириш, рақамли ҳужжат айланиши ва масофавий идентификацияни жорий этиш орқали транзакция харажатларини пасайтириш таклиф этилган;
бозор талаби асосида акциядорлик жамияти устав капитали ошириб борилишини таъминлашда инвестицион жозибадорликни ошириш ва акциядорлар манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган чораклик дивидендларга асосланган дивиденд сиёсатини юритиш таклиф қилинган;
акциядорлик жамиятининг тўловга қобилиятлилигини узлюксиз назорат қилиш, миллий меъёрлар билан уйғун халқаро солвенcй метрикалари ва динамик индикаторларга таянувчи баҳолаш тизимини жорий этиш орқали молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
инклюзив ва микросуғурта маҳсулотларида бошқарув-маъмурий харажатларга йўналтириладиган суғурта мукофоти улушининг юқори чегарасини белгилаш орқали, харажатлар хатари волатиллигини камайтириб, суғурталовчининг комбинациялашган кўрсаткичи ва Солвенcй капитал талаби (СCР) бўйича қамров даражасининг барқарорлигини ошириш таклифи АЖ “Алском суғурта компанияси” фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 6-ноябрдаги 04-6676-сонли маълумотномаси). Натижада, молиявий барқарорлик таъминланиши билан бирга, “инклюзив суғурта” ва “микросуғурта” тушунчалари халқаро талаблар билан мувофиқлаштирилади,  уларнинг илмий-назарий ва амалий аҳамиятини тўғри талқин қилиш билан ҳамда аҳолининг мазкур тушунчаларни соддароқ идрок этиш учун шароит яратилган;
бозор сиғимини ошириш доирасида суғурта фаолятида шартнома тузиш ва даъволарни расмийлаштириш жараёнларини стандартлаштириш, ҳужжатлаштиришни қисқартириш, рақамли ҳужжат айланиши ва масофавий идентификацияни жорий этиш орқали транзакция харажатларини пасайтириш таклифи АЖ “Алском суғурта компанияси” фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 6-ноябрдаги 04-6676-сонли маълумотномаси). Натижада, меҳнат унумдорлиги 10-15 фоизга ошди ва шу билан бирга мижозлар эҳтиёжини қондириш даражаси 67 фоиздан 80 фоизгача кўтарилган, рақамлаштириш натижасида мижозларни сақлаб қолиш (ретенсия) ва янги мижозларни жалб этиш асосида 450 млн. сўмгача иқтисодий самарага эришиш прогноз қилинган;
бозор талаби асосида акциядорлик жамияти устав капитали ошириб борилишини таъминлашда инвестицион жозибадорликни ошириш ва акциядорлар манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган чораклик дивидендларга асосланган дивиденд сиёсатини юритиш таклифи АЖ “Алском суғурта компанияси” фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 6-ноябрдаги 04-6676-сонли маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамияти чораклик дивиденд тўловлари амалиётига ўтилган ва устав капитали 60 миллиард сўмга етказилган;
акциядорлик жамиятининг тўловга қобилиятлилигини узлюксиз назорат қилиш, миллий меъёрлар билан уйғун халқаро солвенcй метрикалари ва динамик индикаторларга таянувчи баҳолаш тизимини жорий этиш орқали молиявий барқарорликни мустаҳкамлашга доир таклифи АЖ “Алском суғурта компанияси” фаолиятига жорий этилган (“Алском суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 6-ноябрдаги 04-6676-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда акциядорлик жамияти тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилиги суғурта бозорида юқори 1,4 миқдорда, 2025-йил ИИИ-чоракда 1,27 миқдорда шаклланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish