Абдураҳмонов Абдумалик Абдурашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Компаниялар бизнес-жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”
08.00.16 –Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3129
Илмий раҳбар: Бобожонов Азизжон Бабаханович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Ишманова Динора Нурмамад қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Хусанов Улуғбек Нишанович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот:  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компанияларнинг бизнес жараёнлари ва қарор қабул қилиш жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш, рақамли стратегияларини ишлаб чиқиш, бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компанияларда рақамли трансформация самарадорлигини комплекс баҳолаш мақсадида АҲП, Энтропия ва CРИТИC таҳлилий методлари интеграцияси асосида мезонлар оғирликларини аниқлашга йўналтирилган кўп мезонли “Рақамли трансформация самарадорлик индекси” (ДТЕИ) ишлаб чиқилган;
компанияларда рақамли трансформация жараёнини бошқаришда мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CРМ) тизимини босқичма-босқич жорий этишнинг асосий самарадорлик ко'рсаткичларига (КПИ) асосланган бошқарув модели ва трансформация жараёнини реал вақт режимида мониторинг қилиш учун дата-дривен баҳолаш механизми таклиф этилган;
лизинг компанияларида мижозларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш учун тизимлар о'ртасидаги алоқалар (АПИ) интеграцияси орқали маълумотларни автоматик йиғиш ва сунъий интеллект алгоритмларига асосланган кредит рискини аниқлашнинг таҳлилий модели ишлаб чиқилган;
компанияларда рақамли хизматлар ривожланишини баҳолаш учун рақамли хизмат сифати, онлайн фойдаланувчилар сони, электрон тўловлар ва хизматлар ҳажмини ўз ичига олувчи индикаторлар тизими асосида 2025–2030 йилларга мўлжалланган кўп омилли эмпирик прогнозлаш стенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компаниялар бизнес-жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компанияларда рақамли трансформация жараёнларининг самарадорлигини ҳар томонлама ва обектив баҳолаш мақсадида Аналитик иерархия жараёни (АҲП), Энтропия ҳамда CРИТИC усули каби замонавий кўп мезонли таҳлилий методлар интеграцияси асосида ягона “Рақамли трансформация самарадорлик индекси” (ДТЕИ)га доир таклифи Узбек леасинг интернатионал А.Ж. компаниянинг фаолиятига жорий этилган (Узбек леасинг интернатионал А.Ж. нинг 2025-йил 30-майдаги 05/462-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур индекс турли омиллар ўртасидаги мувозанатни ҳисобга олган ҳолда рақамли трансформация даражасини комплекс баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини илмий асослаш имкониятига эришилган;
компанияларда рақамли трансформация жараёнларини самарали бошқариш мақсадида мижозлар билан муносабатларни бошқариш (CРМ) тизимини босқичма-босқич жорий этишга асосланган, (КПИ) асосий самарадорлик кўрсаткичлари орқали бошқарилувчи интеграллашган моделга доир таклифи Узбек леасинг интернатионал А.Ж. компаниянинг фаолиятига жорий этилган (Узбек леасинг интернатионал А.Ж. нинг 2025-йил 30-майдаги 05/462-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур модел трансформация жараёнининг ҳар бир босқичида натижадорликни баҳолаш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бошқарув қарорларини оптималлаштириш имкониятига эришилган; 
юридик шахс мижозлар учун CCР-CНН (Cорпорате Cредит Ратинг виа Cонволутионал Неурон Нетwоркс) модели асосида ишлаб чиқилган тизим юридик шахс мижозламинг молиявий ҳолатини кўп омилли баҳолашга имкон берди. Сунъий интеллект алгоритмлари асосида тўлов тарихи, баланс кўрсаткичлари, кредит ва ҳуқуқий фаолият каби омиллами комплекс таҳлил қилиш орқали қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштиришга доир таклифи Узбек леасинг интернатионал А.Ж. компаниянинг фаолиятига жорий этилган (Узбек леасинг интернатионал А.Ж. нинг 2025-йил 30-майдаги 05/462-сонли маълумотномаси). Натижада, компания томонидан молиявий таваккалчиликлами баҳолашда вақт сарфи 20-25 фоизга камайди, бу эса операцион самарадорликка эширилган;
Илмий тадқиқот доирасида Узбек Леасинг Интернатионал А.Ж. компаниясининг 2019-2024 йиллар оралиғида рақамли трансформация бўйича эришган натижалари асосида регрессия моделларига доир таклифи Узбек леасинг интернатионал А.Ж. компаниянинг фаолиятига жорий этилган (Узбек Леасинг Интернатионал А.Ж.нинг 2025-йил 30-майдаги 05/462-сонли маълумотномаси). Натижада, чизиқли ва логарифмик регрессия асосида 2025-2030 йиллар учун рақамли кўрсаткичламинг прогноз қийматлари ҳисоблаб чиқилган бўлиб, жумладан, онлайн хизматлар улуши, электрон тўловлар ва ички жараёнламинг автоматлаштирилганлик даражаси каби индикаторлар бўйича барқарор ўсиш прогнози асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish