Якубов Санъатбек Равшанбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5792
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Аброржон Ахроржонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Жалилов Шерзод Кахрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Илхомжон Ободович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, даромадининг катта қисмини фаолиятни ривожлантиришга йўналтиришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилаш таклиф этилган;
белгиланган тартибда лицензия варақаси мавжуд бўлганда йенгил автотранспортда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш асосланган;
тадбиркорлик муҳитининг шаффофлигини ошириш, солиқ тўлаш ва ҳисобот топшириш жараёнларини ягона рақамли платформа асосида соддалаштиришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш таклиф этилган;
бозорлар ва савдо мажмуаларида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчилари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкасини солиқ даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгилаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш боʻйича боъйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, даромадининг катта қисмини фаолиятни ривожлантиришга йўналтиришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 16/1-104255-сонли маълумотномаси). Натижада, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун солиқ юкини сезиларли даражада камайтиради, улар даромадининг катта қисмини фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш имконини беради;
белгиланган тартибда лицензия варақаси мавжуд бўлганда йенгил автотранспортда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 16/1-104255-сонли маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 76 646 та жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида янгидан рўйхатга олинган;
тадбиркорлик муҳитининг шаффофлигини ошириш, солиқ тўлаш ва ҳисобот топшириш жараёнларини ягона рақамли платформа асосида соддалаштиришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 16/1-104255-сонли маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлар учун фаолиятни расмийлаштиришдан тортиб солиқ тўлаш ва ҳисобот топширишгача бўлган барча жараёнларни ягона рақамли платформа орқали амалга ошириш имконияти яратилган;
бозорлар ва савдо мажмуаларида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчилари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкасини солиқ даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгилаш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 16/1-104255-сонли маълумотномаси). Натижада, солиқ солишнинг адолатлилик тамойили ижроси таъминланади. меҳнат муносабатларини расмийлаштириш даражаси оширишга, тадбиркорлар учун солиқ юкининг барқарор ва прогноз қилинадиган тизими шаклланишига ҳамда солиқ солишнинг адолатлилик тамойили ижроси таъминланишига олиб келади.