Сафаров Бахтиёр Сатторовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХХ асрда Сурхондарё вилояти пахта тозалаш саноати: тарихий тажриба ва муаммолар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar872.
Илмий раҳбар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрда Сурхондарё вилояти пахта тозалаш саноатининг тарихий ривожи ва муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси ХХ асрнинг бошлариданоқ Сурхон воҳасининг табиий, географик ўрнини ҳисобга олган ҳолда ингичка толали пахта етиштиришга эътиборни кучайтирганлиги ва уни шу ернинг ўзида қайта ишлаш учун бирламчи ишлов берувчи корхона Термиз пахта тозалаш заводини қурилишини ҳар томонлама рағбатлантиргани манбалар асосида ўрганилган;
ХХ асрнинг 20-йилларида Совет ҳукумати томонидан пахтачиликка катта эътибор қаратилиб, пахта етиштириш бирламчи экинга айланиш жараёнида уни қайта ишлаш билан боғлиқ пахта тозалаш саноатининг шаклланиши пахта майдонларининг кенгайишига мос ҳолда кўпайтирилиб, республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан пахтани қайта ишлаш корхоналарининг қурилиши Сурхондарёда тезкор сурʼатлар билан ўсганлиги очиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида пахта тозалаш саноати малакали ишчиларнинг фронтга сафарбар қилиниши туфайли, эркаклар бошқарган ишларни хотин-қизлар эгаллаши, эҳтиёт қисмларнинг етишмаслиги сабабли режадаги маблағдан 201 минг сўм кам сарф этилиши натижасида биргина 1941-йил давомида Термиз пахта тозалаш корхонасида 12 марта, Шерободда 6, Деновда 3 марта авариялар содир бўлса-да, ишчиларнинг матонатли меҳнатлари туфайли пахтани қайта ишлаш бўйича белгиланган режалар амалга оширилгани кўрсатиб берилган;
Сурхондарё пахта тозалаш корхоналари ишчиларинг ойлик иш ҳақлари бошқа ҳудудларга қараганда пастроқ бўлса-да, уларни кийим-бош, заводнинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган мева ва сабзавотлар билан таъминлангани, корхоналар қошида болалар боғчаси ташкил этилиб, ишчиларнинг фарзандларига қаров тизими жорий қилингани, ишчиларнинг мактаб ёшидаги болаларини оромгоҳларга юборилиши, уларнинг моддий, ижтимоий-маиший турмушини бирмунча кўтаришга ўз ҳиссасини қўшгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ асрдаги Сурхондарё вилояти пахта тозалаш саноати тарихий ривожи ва муаммоларини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империяси ХХ асрнинг бошлариданоқ Сурхон воҳасининг табиий, географик ўрнини ҳисобга олган ҳолда ингичка толали пахта етиштиришга эътиборни кучайтирганлиги ва уни шу ернинг ўзида қайта ишлаш учун бирламчи ишлов берувчи корхона Термиз пахта тозалаш заводини қурилишини ҳар томонлама рағбатлантиргани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 28-январдаги 01-01/24-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда Сурхон воҳасида ХХ аср бошларида пахтачилик саноатининг шаклланиши, ингичка толали пахта етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда Термиз пахта тозалаш заводининг ташкил этилиши билан боғлиқ тарихий жараёнлар юзасидан илмий асосланган тасаввур шаклланди;
ХХ асрнинг 20-йилларида Совет ҳукумати томонидан пахтачиликка катта эътибор қаратилиб, пахта етиштириш бирламчи экинга айланиш жараёнида уни қайта ишлаш билан боғлиқ пахта тозалаш саноатининг шаклланиши пахта майдонларининг кенгайишига мос ҳолда кўпайтирилиб, республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан пахтани қайта ишлаш корхоналарининг қурилиши Сурхондарёда тезкор сурʼатлар билан ўсганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 28-январдаги 01-01/24-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда ХХ асрнинг 20-йилларида Сурхондарёда пахтачиликнинг устувор экин сифатида қарор топиши ва унга мос равишда пахта тозалаш саноатининг тез суръатларда ривожланиши ҳақидаги тарихий жараёнлар юзасидан аниқ ва илмий тасаввур ҳосил қилинди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида пахта тозалаш саноати малакали ишчиларнинг фронтга сафарбар қилиниши туфайли, эркаклар бошқарган ишларни хотин-қизлар эгаллаши, эҳтиёт қисмларнинг етишмаслиги сабабли режадаги маблағдан 201 минг сўм кам сарф этилиши натижасида биргина 1941-йил давомида Термиз пахта тозалаш корхонасида 12 марта, Шерободда 6, Деновда 3 марта авариялар содир бўлса-да, ишчиларнинг матонатли меҳнатлари туфайли пахтани қайта ишлаш бўйича белгиланган режалар амалга оширилгани кўрсатиб берилган маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ ёʻналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни ёʻлга қўйиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 27-февралдаги 10/97-сон маълумотномаси). Тадқиқот ишида келтирилган илмий янгиликлар, амалий таклиф ва тавсиялардан маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган;
Сурхондарё пахта тозалаш корхоналари ишчиларинг ойлик иш ҳақлари бошқа ҳудудларга қараганда пастроқ бўлса-да, уларни кийим-бош, заводнинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган мева ва сабзавотлар билан таъминлангани, корхоналар қошида болалар боғчаси ташкил этилиб, ишчиларнинг фарзандларига қаров тизими жорий қилингани, ишчиларнинг мактаб ёшидаги болаларини оромгоҳларга юборилиши, уларнинг моддий, ижтимоий-маиший турмушини бирмунча кўтаришга ўз ҳиссасини қўшгани асосланган маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ ёʻналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни ёʻлга қўйиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 27-февралдаги 10/97-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий асосланган маълумотлар орқали ёшлар ва кенг жамоатчиликда Сурхондарё пахта тозалаш корхоналари ишчиларининг ижтимоий-маиший ҳаёти, уларга яратилган шароитлар ҳамда меҳнат фаолиятининг аҳамияти юзасидан аниқ тасаввур шаклланиб, ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish