Омонов Яхё Акбаржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон енгил ва озиқ-овқат саноати тарихи (Фарғона водийси мисолида, 1917–1940-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tar2021
Илмий раҳбар: Рахимова Гулчеҳра Собиржоновна – тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2026.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Сойибжон Абдуназарович – тарих фанлари доктори, Хайдаров Иззатиллахон Махмуталиевич – тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 1917–1940-йилларда Фарғона водийси, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида енгил ҳамда озиқ-овқат саноатининг шаклланиш жараёнлари, ишлаб чиқариш ва таъминот тизими, шунингдек, соҳаларда юзага келган муаммолар ҳамда уларнинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Тўқимачилик саноати корхоналарида вояга етмаганлар, жумладан, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, ҳарбийлар ва маҳбуслар меҳнатидан кенг фойдаланиши, совет даврида ишчи кучини сафарбар қилиш жараёнида мажбурий ҳамда ҳимоясиз тоифаларнинг эксплуатацияси тизимли тус олганлиги илмий далиллар асосида исботланди.
1932-йилдан бошлаб Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналарида молиявий тақчиллик, ижтимоий-маиший ҳуқуқларнинг чекланиши ва оғир меҳнат шароитлари оқибатида ишчилар ўртасида ўғирлик ҳолатлари кўпайиб, раҳбар кадрлар даражасигача кенгайиши, моддий бойликларни ўзлаштириш кўламининг ортишига олиб келгани илмий жиҳатдан асослаб берилди.
1925–1940-йилларда Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноат корхоналарида саноатнинг таркибий-инфратузилмавий муаммоларига ходимларнинг шахсий масъулияцизлиги сифатида талқин этилиши, совет ҳокимиятининг муаммоларни ишчи ҳамда раҳбарларга юклаш сиёсати саноатдаги ҳақиқий инқирозни яшириш воситаси бўлгани илмий далиллар орқали исботланди.
1917–1940-йилларда Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноатидаги тизимли муаммоларнинг бартараф этилмагани маҳсулотлар сифатининг пасайиши ҳамда режаларнинг бажарилмаслигига ҳақиқий сабаб бўлганлиги илмий далиллар асосида комплекс тарзда очиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон енгил ва озиқ-овқат саноати тарихи (Фарғона водийси мисолида, 1917–1940-йиллар) бўйича олиб борилган илмий изланишлар давомида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Тўқимачилик саноати корхоналарида вояга етмаганлар, жумладан, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шунингдек, ҳарбийлар ва маҳбуслар меҳнатидан кенг фойдаланиши, совет даврида ишчи кучини сафарбар қилиш жараёнида мажбурий ҳамда ҳимоясиз тоифаларнинг эксплуатацияси тизимли тус олганига доир илмий хулосаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2025-йил 17-декабрдаги 01-33/959-сон маълумотномаси). Бу эса томошабинлар, жумладан ёш авлодда Ўзбекистон тарихининг мазкур даврига оид ҳаққоний билим ва кўникмаларни шаклланишида муҳим рол ўйнади.
1932-йилдан бошлаб Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналарида молиявий тақчиллик, ижтимоий-маиший ҳуқуқларнинг чекланиши ва оғир меҳнат шароитлари оқибатида ишчилар ўртасида ўғирлик ҳолатлари кўпайиб, раҳбар кадрлар даражасигача кенгайиши, моддий бойликларни ўзлаштириш кўламининг ортишига олиб келгани тўғрисидаги илмий хулосаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (2025-йил 22-декабр, 02-33-4721-сон маълумотномаси) тизимидаги педагогика олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон тарихи” фанидан маъруза ҳамда семинар машғулотлари мазмунини бойитишга хизмат қилди.
1925–1940-йилларда Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноат корхоналарида саноатнинг таркибий-инфратузилмавий муаммоларига ходимларнинг шахсий масъулияцизлиги сифатида талқин этилиши, совет ҳокимиятининг муаммоларни ишчи ҳамда раҳбарларга юклаш сиёсати саноатдаги ҳақиқий инқирозни яшириш воситаси бўлганига доир илмий хулосаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУКнинг 2025-йил 17-декабрдаги 01-33/959-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Тақдим қилинган маълумотлар водийдаги енгил ва озиқ-овқат корхоналарининг фаолияти билан боғлиқ хусусиятларни ёритиш ва кўрсатув мазмунини илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилди.
1917–1940-йилларда Фарғона водийси енгил ва озиқ-овқат саноатидаги тизимли муаммоларнинг бартараф этилмагани маҳсулотлар сифатининг пасайиши ҳамда режаларнинг бажарилмаслигига ҳақиқий сабаб бўлганлиги илмий далиллар асосида комплекс тарзда ёритилиши тўғрисидаги илмий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (2025-йил 22-декабр, 02-33-4721-сон маълумотномаси) тизимидаги педагогика олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон тарихи” фанидан дарс машғулотлари мазмунини бойитишда ҳамда саноат тарихи билан боғлиқ мавзуларни янги тарихий материаллар асосида ташкил этишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish