Маликова Нилуфар Нусратуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оддий ҳуснбузар ривожланишининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик механизмлари», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib347.
Илмий раҳбар: Арифов Саидкасим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оддий ҳуснбузар ривожланишининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оддий ҳуснбузар ривожланишига боғлиқ ксениобиотиклар биотрансформациясининг биринчи фазаси ҳамда жинсий гормонлар метаболизмида иштирок этувчи (CYP1A1, CYP17A1) генлари аллел вариантлари ва генотипларининг учраши даражаси аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб шахсларда оддий ҳуснбузар шаклланиши хавфи ва клиник кечиши унинг бошқарувчи CYP17A1 генининг гs 743572 полиморфизми билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор ўзбек популяциясида оддий ҳуснбузар шаклланиши ҳавфи ва клиник кечиши механизмидаги жинсий гормонлар метаболизми, А витамини ва ёғ безлари секрециясини бошқаришда CYP17A1 (rs 743572) + CYP1A1 (rs4646421) генларининг ген-ген тарзидаги ўзаро аддитив боғлиқлиги аниқланган;
Demodex Folliculorum туридаги каналар билан бирга кечувчи оддий ҳуснбузар ривожланиши ҳавфига мойиллик ва CYP17A1 генининг G/G салбий генотипик варианти билан узвий боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оддий ҳуснбузар ривожланишининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик механизмларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Оддий ҳуснбузарни азот оксиди холатини ҳисобга олган ҳолда даволашнинг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 декабрдаги 8н-д/300-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оддий ҳуснбузар рецидивларини камайтиришга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва даволаниш муддатини қисқартиришга хизмат қилган;
оддий ҳуснбузар ривожланишининг клиник-биокимёвий механизмларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Самарқанд ва Бухоро вилояти тери-таносил касалликлари диспансерлари амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 январдаги 8н-з/1-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар оддий ҳуснбузар билан касалланганларни такомиллаштирилган даволаш усулини қўллаш орқали касаллик рецидивларини камайтиришга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга ва даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган.