Очилов Фарход Маликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда бенефициар мулкдорларнинг молиявий муносабатлари таҳлили”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4720.
Илмий раҳбар: Каримов Нарбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Кабилов Шариф Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тавсия этилсин
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Молиявий муносабатларда бенефициар мулкдорларнинг фаолиятини тахлил қилиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
бир жисмоний шахс номига расмийлаштириладиган банк карталари миқдорини меʼёрий чеклаш орқали жисмоний шахслар ўртасидаги тўғридан-тўғри пул ўтказмалари воситасида амалга ошириладиган яширин пул айланмалари, интернет тармоғидаги ноқонуний савдо ва “дроп” операцияларини аниқлаш самарадорлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Марказий банк томонидан жисмоний ва юридик шахслар транзакцияларини мониторинг қилиш, “молиявий пирамида” аломатларини идентификациялаш ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор ахборот узатиш тизимини жорий этиш орқали жисмоний шахслар ўртасидаги тўғридан-тўғри электрон пул ўтказмалари воситасида амалга оширилиши мумкин бўлган кибержиноятлар, яширин иқтисодий фаолият ва фирибгарлик схемаларини барвақт аниқлаш асосланган;
давлат харидларини назорат қилиш ҳамда давлат буюртмасини сифатли бажариш учун танловга қўйиладиган талабларга танловда иштирок этувчи юридик шахснинг устав капитали буюртма нархининг камида 50 фоизини ташкил этиши ёки буюртма нархини 100 фоиз қопловчи суғурта полисига эга бўлиши таклиф этилган;
солиқ, банк ва рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида субектларни “риск-балл” усулида баҳолаш ва юқори хавф тоифасига кирувчи субектлар бўйича огоҳлантириш тартибини жорий этиш орқали сохта тадбиркорлик ва “бир кунлик” фирмалар фаолиятини аниқлаш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Молиявий муносабатларда бенефициар мулкдорларнинг фаолиятини тахлил қилиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
бир жисмоний шахс номига расмийлаштириладиган банк карталари миқдорини меʼёрий чеклаш орқали жисмоний шахслар ўртасидаги тўғридан-тўғри пул ўтказмалари воситасида амалга ошириладиган яширин пул айланмалари, интернет тармоғидаги ноқонуний савдо ва “дроп” операцияларини аниқлаш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2025-йилдаги “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган  чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорида ўз аксини топган  (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025-йил 30-июндаги 3-103-25 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиқдан қочиш мақсадида П2П операцияси орқали амалга ошириладиган солиқ тушумларини камайтиришни аниқлаш, яширин иқтисодиёт жумладан ноқонуний товарлар, буюмларнинг интернет тармоғи ва “дроп операциялар” орқали олди-бердини аниқлаш имкони кенгайган;
Марказий банк томонидан жисмоний ва юридик шахслар транзакцияларини мониторинг қилиш, “молиявий пирамида” аломатларини идентификациялаш ҳамда аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тезкор ахборот узатиш тизимини жорий этиш орқали жисмоний шахслар ўртасидаги тўғридан-тўғри электрон пул ўтказмалари воситасида амалга оширилиши мумкин бўлган кибержиноятлар, яширин иқтисодий фаолият ва фирибгарлик схемаларини барвақт аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025-йил 30-июндаги 3-103-25 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида, масофавий молиявий операцияларни амалга ошириш, криптоактивлар билан боғлиқ операциялар ҳамда янги молиявий технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни  фош этиш ҳамда олдини олишга, шунингдек яширин иқтисодиёт даражасини қисқартиришга  қаратилган самарали чораларни кўришга имкон яратилган; 
давлат харидларини назорат қилиш ҳамда давлат буюртмасини сифатли бажариш учун танловга қўйиладиган талабларга танловда иштирок этувчи юридик шахснинг устав капитали буюртма нархининг камида 50 фоизини ташкил этиши ёки буюртма нархини 100 фоиз қопловчи суғурта полисига эга бўлиши таклифи Давлат молиявий назорат инспексияси орқали “Масофавий назорат” усулида тақдим этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-декабрдаги ПФ-270-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прократура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025-йил 30-июндаги 3-103-25 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида таклиф этилган механизмлар бугунги кунда давлат харидлари бўйича танловларда шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашишнинг самарадорлигининг ортишига имкон яратган;
солиқ, банк ва рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида субектларни “риск-балл” усулида баҳолаш ва юқори хавф тоифасига кирувчи субектлар бўйича огоҳлантириш тартибини жорий этиш орқали сохта тадбиркорлик ва “бир кунлик” фирмалар фаолиятини аниқлаш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бош прократура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прократура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025-йил 30-июндаги 3-103-25 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида солиққа оид ҳуқуқбузарликни аниқлаш, давлат органларининг махсус компютер дастурлари интеграцияси йўлга қўйилиб, бу каби иқтисодий жиноятларни бартараф этиш самарадорлиги ортиб, давлат хизматчиларининг жиноий қилмишларни шахсий манфаат учун тадбиркор билан келишишини камайтириш, яъни коррупсия оқибатлари билан курашишдан кўра коррупсиявий омилларни барвақт аниқлаш ва превентив механизмларни жорий этиш орқали тизимли коррупсиявий ҳолатларни олдини олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish