Каипбергенов Азат Ережепбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қорақалпоғистон туристик маршрутлари тарихий муҳитини меъморий-бадиий ташкил этиш тамойиллари”, 18.00.01 - Архитетура назарияси ва тирихи. Архитектураси ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/А210.
Илмий раҳбар: Рейимбаев Шухрат Садуллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор; Атошов Санжар Баҳодирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон ҳудудидаги ёдгорликларнинг архитектурасини очиб бериш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан меъморий-бадиий ташкил этиш тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда туристик маршрутларга лойиҳавий таклифлар яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон меъморий ёдгорликларининг ҳудудий жойлашув харитаси Географик ахборот тизими (ГАТ) дастури асосида аниқланиб, тарихий 125 та объект 5 та даврга (мил. ав. ВИ-И асрлар, И-ВИ асрлар, ВИИ-ХИИИ асрлар, ХИВ-ХВИИ асрлар, ХВИИИ-ХХ асрлар) бўлинган ҳолда “Ягона тарихий-архитектуравий каркас” ҳудудий ривожланиш харитаси ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги туманлар ва Нукус шаҳри бўйича сайёҳлар ҚР-код орқали олиш мумкин бўлган 96 та туристик объектлар салоҳияти - қурилган вақти, жойлашган ҳудуди ва тарихий маълумотлари таснифланиб, ноёб жиҳатлари очиб берилган ҳолда маълумотлар базаси яратилган;
шаҳар ва туманларнинг туристик салоҳиятини (ресурс салоҳияти, тарихий-маданий ва маънавий аҳамият, йил бўйи барқарорлик, харажат ва инфратузилманинг мақбуллиги, ҳудуд стратегиясига мослиги, иқтисодий фойда ва бандлик) мезонларга асосланган ҳолда баҳоланиб, тарихий-маданий; зиёрат; экотуризм турлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида юқори потенсиялга эга эканлиги асослаб берилган;
ҳудудий туризмни ривожлантириш доирасида хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, архитектура ва рекреация муҳитини иерархик ривожлантириш ҳамда маҳаллий табиий-иқлимий ва этномаданий хусусиятларга мослаштириш доирасида Нукус шаҳрида туризм кластери ядросини шакллантириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида туристик маршрутлар ва уларга хизмат кўрсатиш тамойилларини ишлаб чиқиш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги туманлар ва Нукус шаҳри бўйича сайёҳлар ҚР-код орқали олиш мумкин бўлган 96 та туристик объектлар салоҳияти - қурилган вақти, жойлашган ҳудуди ва тарихий маълумотлари таснифланиб, ноёб жиҳатлари очиб берилган ҳолда маълумотлар базаси яратилганлиги ҳамда ҳудудий туризмни ривожлантириш доирасида хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, архитектура ва рекреация муҳитини иерархик ривожлантириш ҳамда маҳаллий табиий-иқлимий ва этномаданий хусусиятларга мослаштириш доирасида Нукус шаҳрида туризм кластери ядросини шакллантириш таклифи ишлаб чиқилганлиги юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 5 майдаги 01-07/01-1616-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатнинг туристик ҳудудлари салоҳиятини ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, сайёҳлик марказларини архитектура жиҳатидан лойиҳалаш назариясини янада ривожлантириш ва илмий асосда бойитиш учун замин яратилган;
шаҳар ва туманларнинг туристик салоҳиятини (ресурс салоҳияти, тарихий-маданий ва маънавий аҳамият, йил бўйи барқарорлик, харажат ва инфратузилманинг мақбуллиги, ҳудуд стратегиясига мослиги, иқтисодий фойда ва бандлик) мезонларга асосланган ҳолда баҳоланиб, тарихий-маданий; зиёрат; экотуризм турлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида юқори потенсиялга эга эканлиги асослаб берилганлиги юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 3 ноябрдаги 01-07/01-3768-сон маълумотномаси). Натижада минтақанинг барча туманлар ва Нукус шаҳри учун архитектура-рекреацион муҳитни шакллантиришнинг асосланган режалаштириш ва барқарор ривожланишга йўналтирилган тамойиллари асослаб берилган;
Қорақалпоғистон меъморий ёдгорликларининг ҳудудий жойлашув харитаси Географик ахборот тизими (ГАТ) дастури асосида аниқланиб, тарихий 125 та объект 5 та даврга (мил. ав. ВИ-И асрлар, И-ВИ асрлар, ВИИ-ХИИИ асрлар, ХИВ-ХВИИ асрлар, ХВИИИ-ХХ асрлар) бўлинган ҳолда “Ягона тарихий-архитектуравий каркас” ҳудудий ривожланиш харитаси ишлаб чиқилганлиги юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Маданий меърос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий меърос бошқармасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 01-03/01-728-сон маълумотномаси). Натижада Республикамизга ташриф буюрган ва маҳаллий сайёҳлар учун маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятлари яратилган.